Статистика |
XOZIR SAYTDA 3 MEXMON 3 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Декабрь » 30 » "Пахтакор"нинг янги йил кечаси ёҳуд кумуш медаллар тақдимоти
17:13 "Пахтакор"нинг янги йил кечаси ёҳуд кумуш медаллар тақдимоти |
"Пахтакор" ФКнинг мавсум лауреатларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
28 декабрь куни барча "пахтакорчилар" янги йил балига йиғилишди. Ўтган мавсумнинг ёдда қолган ҳолатлари яна бир карра эсга олинди.
ЎФФ Президенти Мираброр Усмонов ва ПФЛ бош директори Фарҳод Магомедов футболчи, мураббий ва клуб ходимларига чемпионатнинг кумуш медалларини топширишди. - «Пахтакор» - халқ жамоаси, у ўзининг шонли тарихи ва ажойиб ишқибозлари ва чин юракдан клуб учун қайғурувчи раҳбарларига эга. Ўтган мавсумда жамоа яна Ўзбекистон Кубогини қўлга киритди, Одил Аҳмедов эса мамлакатимизнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди. Мен жамоанинг барча аъзоларига улкан зафарлар, янги йилда янги ғалабалар ёр бўлишини тилайман. Шунингдек, марказий стадионни таъмирлаш ишларининг иккинчи босқичи ҳам муваффақиятли ўтади деган умиддаман, - дея фикрини билдириб ўтди Мираброр Зуфарович.
«Пахтакор» бош муассиси ҳисобланган Ботир Раҳимов барчани кириб келаётган янги йил билан табриклаб, янги зафарлар тилади. Шундан сўнг у жамоа сардори Одил Аҳмедовга замонавий Toyota Prado автомобилини мукофот тариқасида топширди. Бу футболчи ўтказган юқори савиядаги мавсумга берилган юксак баҳо бўлди. Оқшомда бир неча номинациялар бўйича ғолибларга жамоа рамзи саналган шер тасвири акс эттирилган ҳайкалчалар топширилди:
- «Мавсум кашфиёти» Станислав Андреев; - «Ишончни оқлагани учун» Темур Жўраев; - «Ҳимоя қўрғони» Боян Миладинович; - «Энг ажойиб гол» Александр Гейнрих; - «Бизнинг умидимиз» Владимир Козак; - «Энг яхши ёш футболчи» Темур Ҳакимов; - «Оқ йўл» Миодраг Радулович; - «Барча ергада ҳозиру-нозир » Илҳом Шарипов; - «Ёдгорлик белгиси» Алла Сергеевна Тазетдинова; - «Клуб ёзувчиси» Владимир Ашотович Сафаров; - «Барча нарсани кўра олувчи» Нодирхўжа Юлдашев; - «Жамоа билан бирга» Фан-клуб.
Шунингдек, жамоа ҳомийлари, футбол фахрийларига ҳам совғалар тақдим этилди. Турли хил қизиқарли конкурслар эса кеча иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Шундай конкурсларнинг бирида Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот ҳизмати вакили Фахриддин Низомов, "Пахтакор" ҳимоячиси Анзур Исмоилов билан Snoy Plasitation 3 вертуал футбол ўйинида ўзаро баҳс олиб борди. "Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасида кечган қизиқарли учрашув 1:1 ҳисобида якунига етди. Баҳсни Санъат Шихов ва Ануша Ким (жамоа ҳисобчиси) шархлаб бордилар.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 824 |
Добавил: shavkat88
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|