Виктор Жалилов жиззахликлар билан ўйин олдидан таркиб борасида муаммога дуч келди. Акмал Холматов машғулот давомида жароҳат олган. Ёшлар эса Мисрда. Баҳрайн билан бўлиб ўтган ўйин аввалида шамоллаб қолиши натижасида соғлиғини тиклаш йўлида дори истемол қилган Анзур Исмоилов ФИФА томонидан 3 ойга дисквалификатция қилинганди. Жамоага тезда мослашиб кета олган легионеримиз - Милан Николич эса шамоллаб қолганлиги боис 24-тур ўйинини ўтказиб юборишга мажбур эди.
С.Андреев, К.Тожиев ва А.Гейнрихлар бугун ортиқча эхтиросларга берилмасдан ўйнашлиги лозим эди. Уларнинг ҳисобидаги навбатдаги сариқ карточка, кейинги турга жиддий таъсир ўтказарди. Гарчанд тақвим бўйича 13 октябрь куни сафарда "Металлург" меҳмони бўлишимиз лозим бўлсада, 10 октябрь куни "Бунёдкор"га қарши мамлакат чемпионатининг қолдирилган тур учрашувини ўтказишимиз эҳтимоли юқори. Навбатдаги сариқ, юқоридаги уч футболчимизни дербидан маҳрум қилиши мумкин бўларди.
Учрашувдаги дастлабки ҳужумга меҳмонлар муаллифлик қилдилар. Бироқ, "Сўғдиёна" ҳужумчиси томонидан берилган якуний зарбани Темур Жўраев маҳорат билан бартараф этишга муваффақ бўлди. Илдар Магдеевнинг 12-дақиқада бурчакдан, жарима майдончаси ичига етказиб берган тўпини, Боян Миладинович жиззахликлар дарвозасига йўллаб ҳисобни очди. Кўп ўтмай Рўзим Аҳмедов амплуадоши Гейнрихга пас оширди, сўнгги паллада ҳужумчимиздан омад юз ўгирди. 25-дақиқада Фарҳоднинг чамаси 20 метрлардан дарвоза сари берган зарбасини Алишер Аҳмедов ушлаб қола олмади. Унинг баҳтига Рўзим Аҳмедов тўпга бироз кеч етиб келди. Қарши ҳужумда меҳмонларимиз унумли фойдаландилар. Муқим Тошматов ҳисобни тенглаштирди - 1:1. 36-дақиқада Одил Аҳмедов томонидан берилган кучли зарбани "Сўғдиёна" посбони қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборишга муваффақ бўлди. Бўлим якунига қадар ташаббус жамоамиз томонида бўлишига қарамай, биринчи бўлимда бошқа гол кўрмадик.
Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларидаёқ жамоамиз иккита гол урди. Гол муаллифи, Аҳмедовлар. Даставвал Одил кучли зарб билан ҳисобни 2:1 кўринишга олиб келди, бир дақиқа ўтгач Рўзим гол муаллифи бўлди. Илҳом Суюнов гол уришни давом эттирди. Суюновнинг зафар қучишида Фарҳод Тожиев муносиб улуш қўшди. Катта тезлик билан дарвозабон томон бораётган Тожиевни ҳимоячилар қўполлик билан тўхтатишган бўлсада, тўп йўналиши ўзгармади ва Фарҳод ортидан келаётган Суюнов тезлик билан тўпни ўзига бўй сундириб, дарвозабонни алдашга муваффақ бўлган ҳолда ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. 63-дақиқада Одил яна бир бор зафар қучди. Қария Аҳмедовни алдаш, ёш Аҳмедовга қийинчлик туғдирмади - 5:1. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Андреев ҳам кўпгина голларда иштирок этди. 68-дақиқада Рўзим Аҳмедов ўз ўрнини Шарофетдиновга бўшатиб берди. Магдеев эса Ҳаитовга.
80-дақиқа омадсиз келди. Дарко Маркович майдон маркази яқинида тўпни Станислав Андреевга етказиб бериш чоғида оёқ пайларини чўзиб олди. Тўпни ўзига бўй сундириш чоғида Андреев ноқулай тарзда йиқилди. Дарко Маркович ўйинни давом эттира олмаслиги маълум бўлди. Унинг кетидан Андреев ҳам майдонни эрта тарк этди.
"Мана энди майдондаги кучлар тенг бўлди", - деган ишқибознинг фикрига меҳмонлар бош мураббийи ҳам қўшилган ҳолда, футболчиларига танбех берди. 83-дақиқада Фарҳод Тожиев билан тўқнашиб кетган 15 рақамдаги Беҳзод Абдумўминов учрашувнинг қолган дақиқаларини давом эттира олмади. Дарко ва Станиславдан фарқли равишда Абдумўминов тўғри шифохонага йўл олди. Шу тариқа гол ва жароҳатларга бой бўлган баҳс, жамоамизнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини билан якунига етди.
ПАХТАКОР - СЎҒДИЁНА 5:1 (1:1) Голлар: Боян Миладинович (10), Одил Аҳмедов (50,61), Рўзимбой Аҳмедов (52), Илҳомжон Суюнов (54) - Муқимжон Тошматов (24) Ҳакамлар - Александр Петров, Рахим Гафуров (Наманган), Файзулло Хасанов (Наманган), Ҳаким Шарипов (Гулистон). "Пахтакор": 30 Темур Жўраев, 4 Боян Миладинович, 7 Дарко Маркович, 10 Фарҳод Тожиев, 15 Александр Гейнрих, 16 Акмал Холмуродов, 20 Ильдар Магдеев, 21 Камолиддин Тожиев, 22 Рузим Ахмедов, 25 Одилжон Ахмедов, 27 Илҳом Суюнов. Заҳирада қолганлар: 12 Эркин Жабборов, 2 Раҳматилло Бердимуродов, 11 Азиз Хайитов, 23 Алишер Азизов, 26 Дилшод Шарофетдинов, 28 Станислав Андреев, 29 Владимир Козак. "Сўғдиёна": 1 Алишер Аҳмедов, 3 Маъруф Пўлатов, 4 Даврон Файзиев, 7 Ислом Аҳмедов, 8 Собир Ҳамидов, 12 Муқумжон Тошматов, 13 Беҳзод Абдумўминов, 14 Дониёр Тожибоев, 15 Обид Жўрабоев, 17 Марат Ҳошимов, 19 Даврон Каримқулов. Заҳирада қолганлар: 22 Умид Хонимқулов, 2 Павел Тюлькин, 5 Азим Юлдашев, 6 Темур Абдулманов , 9 Сардор Қаҳоров, 10 Марсель Идиятуллин ,18 Зафар Нарзиқулов Назоратчи: Артём Сергеевич Арутюнов (Тошкент)
|