YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:21
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 4
MEXMON 4
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Сентябрь » 21 » Озодбек Россиядаги илк концертини нега Москва вилоятидан бошлади?
22:16
Озодбек Россиядаги илк концертини нега Москва вилоятидан бошлади?

Бундан бир неча йиллар олдин "Чанг кўчалар”ни куйлаб юрган хонанда "Халқ артисти” бўлади, гастроллари тирбанд, ўзбек санъатининг "манаман” деган юрлдузларини ҳам ортда қолдириб, шу даврда миллий куй-қўшиқлар карвонбошисига айланади дейишса, ҳеч ким ишонмаслиги тугул, кўпчиликнинг мийиғида кулишга сабаб бўларди. Тақдирнинг кулганини қарангки, бугун у шу санаб ўтилган жиҳатларнинг барига эришди, балки, янада жадал қадам ташламоқда. У дунё саҳнасига тетапоя қила бошлади. Мана, биринчи нигоҳ Россияга ҳам қаратилди. Бугунги суҳбат мавзуси ҳам айнан жаҳонга юз тутилган ижодий ҳаракат, мана шу илк қадам атрофида кечди.   

-Озодбек  Назарбеков Россиядаги илк концертини нега Москва вилоятидан бошлади?

-Вилоятда эканми? Тўғриси билмадим, қаёқда эканлигини. Катта шаҳарда кичкина бўлиб қолгандан, кичкина  жойда катта бўлган яхши. Бундай пайтда санъаткор катта муваффақият  билан қайтади ё акчинча. Яхши томонга шов- шув бўлса, бўйимиз бир қаричга ўсади.

-Битта мавсумда, Ўзбекистон пойтахтида 23 та концерт бериб рекорд ўрнатган хонанда Москва шаҳрида бир неча кун концерт берса бўлмасмиди?  Ё гонорар ташкилотчиларга қимматлик қилдими?

-Танимаган, синалмаган отни эҳтиёт бўлиб мингин, дейишади. Бу концерт олдида битта менинг шаъним эмас, Ватан, миллат шаъни турибди. Ҳеч ким ким келмаслигидан худо асрасин. Кичкина концерт бўлса-да, обрў эътибор бўлсин. Илк мухлислар юрагини забт этгандан кейин отни қамчилаш керак. 

-Руслар давлатида илк концертингиз. Бу омадми ё талаб?

-Иккаласи ҳам. Биринчидан омадли бўлмаганимда, талаб бўлмасди. Мен жуда ҳам омали санъаткорман. Бу концертимга ҳам ўзимнинг ашаддий мухлисларим келади. Биринчи марта саҳнага чиққандек ҳаяжон бўлади.

-Сизнингча, қайси қўшиқларингизни шу миллат табиатидагилар севиб қабул қилади?

-Миллий қўшиқларимни. Масалан, «Йигит қасам ичмайди”. Ташкилотчиларнинг юртимиздаги рус миллатига мансуб ҳамкорлари илтимос қилишди. Нафақат, шу қўшиққа, балки ўзбек миллий санъатига ихлоси борлигини айтди. Зулайҳо, Гулсанамнинг ижодини ҳам оилавий тинглашини айтди. Сўзларини тушунмаса ҳам, том маънода санъатимизнинг, куй ва қўшиқларимизнинг ўзгача сеҳри борлигини таъкидлашди.

-"Қадамлар ҳикмати” бошқа концерт дастурларингиздан кўра жаҳонга кўз-кўз қилишга арзигулик. Қайси давлатлар навбатда турибди?

-Хитой. Урумчидан бир неча йиллардан бери таклифлар бор. Шу йили режалаштирдик. Талаб катта. Ўзимнинг қўшиқларимни уйғурчага ўгиришган. Демакки, халқ яхши қабул килган.

-Шаҳзода, Сўғдиёна кабиларга Москвани забт этиш осон кечмади. Шу миллат  руҳиятига мос қўшиқлар куйлашди. Яна неча-неча миллионлар эвазига. Сиз эса йўқ жойдан пайдо бўлдингиз. Ташкилотчининг таклиф моҳияти ҳақида қизиқиб кўрмадингизми?

-Маркизий Осиё давлатларидан санъаткорларни таклиф қилишаркан. Деярли бир йилдан бери менинг концертимни тақдим этишим ҳақида кўплаб таклиф бўлганлигини айтишди. Ташкилотчи мени ҳатто танимаслигини айтди. Биринчи навбатда реклама эмас, мухлислар талабини қондириш.

-Рус тилида куйлаган қандай қўшиқларингиз бор?

-Икки дона. "Друзья”, "Принцесса тай”. Уларга таянмайман. Чунки, бошқа давраларда бу каби русча қўшиқларимдан кўра, "Хонзода қиз”ни энг кўп талаб қилишган. "Юрагим”ни ҳам.

-Хорижда Назарбековнинг концерти Усмонованикидан қайси жиҳатлари билан фарқ қилади?   

-Қалтис савол.

-Россия шоу-бизнесидан кимнинг концерти сиз учун қизиқ?

-Қойил қоларли даражадаги концертлар кўп. Фалончиникини дея айта олмайман. ТВ-лойиҳалари ҳам ажойиб.

***

-Концертингизда қайси рус ҳамкасбингизни меҳмон бўлишини ҳамда уни қойил қолдиришни истардингиз?

-Киркоровни қойил қолдиришни хоҳлардим! Санъатига мухлис бўлган санъаткорим эса Валерий Меладзе. Ишонаман, концертимга у бугун бўлмаса, эртага келади!

-Россияда ким учун концерт беряпсиз?

-Ким бўлишидан қатъий назар мухлисларим учун. У қайси касбдан бўлишидан қатъий назар қадрлидир.

-Дейлик, Тотлисаснинг юртида концерт беряпсиз. Унга сиз қандай мурожаат қилардингиз?

-Худо хоҳласа, менинг яккахон концертим ташкилотчиси Иброҳим Тотлисаснинг ўзи бўлади.

-Россияликларни нима билан қойил қолдиришга ваъда берасиз?

-Ваъда бера олмайман. Концертга келган инсоннинг ё юраги ўйнаши, ё кўнгли таскин топиши керак. Агар юрак ўйнаса, вужуд енгиллашиди, тана ўйнаб эса дарддан фориғ бўлади. Томошабиннинг шунчаки кўзи қувнашини истамайман. Бу менга ёт. Чунки, ялт этиб ўчган нарса, тез унут бўлади. Мен эса, асрларга татигулик концерт бермоқчиман.  

Ғалабани ким хоҳламайди, дейсиз? Санъат ҳам марду майдон. Бу майдонга ҳақиқий истеъдоди борлар, ўзига ишонганлар, юрагида дарди бору овозида сеҳри борлар чиқади! Озодбекнинг пешонаси ярақлаган. Ҳамиша омад кулиб боққан бу санъаткорга навбатдаги улкан лойиҳасида ҳам тақдирнинг яна бир сийлови берилган бўлса, ажабмас!  Қолгани ҳақида Россия сафаридан сўнг гаплашамиз!

Жасур ҲАМРОЕВ


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1192 | Добавил: JAVOXIR | Теги: OZODBEK NAZARBEKOV 2011 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz