YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:01
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 5
MEXMON 5
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Май » 9 » Озодбек, қай даражада озод???
12:27
Озодбек, қай даражада озод???


-Сиз билан суҳбатлашиш асносида баҳслашмоқчиман. Ахир, тўкис фикрлар туғилади...Баҳсга қандайсиз?


-(Кулиб) О...Майли. Розиман.

-Йилдан йилга фотосуратга тушишингизда ҳам маъно топиляпти. Ўзгар япсиз...

-Катта бўляпман чоғи. Қадамлар хикматини оқлаш учун суратга тушилди. Мос келаётган бўлса, сезибсиз.

-Озодбек, қай даражада озодсиз?

-(Ўйланиб) Ким билади?Юз фоиз бўлса керак.

-Ундан бир фоиз ками ҳам, кўпи ҳам йўқ?

-Журналистлар исканжасини инобатга олмаганда.

-Минглаб мухлисларни ўзига шайдо этган хонанда қайси машҳурнинг ижодига мухлис?

-Хўш...мендан яхши мухлис чиқмайди.

-Нега? Садоқат етишмайдими?

-Йўқ. Чунки, қўшиқни реал ҳаётга қориштирган одамдангина мухлис чиқади. Мен учун эса қўшиқ бу - қўшиқ, ҳаёт бу- ҳаёт.

-Сиз кучли санъаткормисиз?

-Йўқ.

-Унда қандай тоифага кирасиз?

-Мен омадли санъаткорман.

-Нимани қайси пайтда йўқотишдан қўрқасиз?

-(Ўйланиб)...Янги қўшиғим ёзилган флешкамни йўқотишдан (кулади). Дўстга муҳтож пайтда дўстларимни йўқотишдан қўрқаман.

-"Ўйнаб гапирсанг ҳам, ўйлаб гапир” нақлига амал қиляпсиз, шекилли...Кўп ўйланяпсиз...

-Ҳа, албатта. Мен журналистмидим, хоҳлаган саволимни ва фикримни бирдан билдирсам!?

-Бугунги муваффақиятларингиз сири нимада?

-Ўйлаб гапирганимда.

-Айни пайтда ўзбек санъати тарихида 22 кун концерт берган ягона хонандасиз. Қайси хорижий мамлакатларда бир кун бўлса-да концерт бергансиз?

-Ўрта Осиёни ҳисобга олмаганда ҳеч қаерда.

-Ҳануз тингловчилар топа олмадингизми?

-Мухлисларим кўплигини биламан. АҚШ, Дубай, Хитой, Исроил...таклифлар кўп.

-Сиз эса рад қиласиз...

-Ҳозир мавриди эмас. Шов-шувли концерт беришни истайман. Чипта топишолмай, жанжал бўлиб кетсин! Шунга кўзим етсагина хорижда концерт беришга рози бўламан. Беш юз кишилик залда икки юз киши ўтиришини эса тасаввур ҳам қила олмайман.

-Демак, бундан буёғига фақат ғалаба бўлсин дейсиз-да!?

-Шунақа деса ҳам бўлади.

-Сиздан яхши ва садоқатли дўст чиқадими?

-Чиқса керак.

-Ўзингизга ишониб-ишонмай жавоб беряпсиз.

-Қанча ишонсам, шунча жавоб беряпман.

-Камтаринсиз. Бу вазият тақозосими ё характерга боғлиқ жиҳатингиз?

-Бу ҳақиқат. Яна бир сабаби эса, "меники” деб айта оладиган ҳеч нарсам йўқлигида. Овозни ҳам худо берган, истеъдод ҳам уники... қўшиқларим Мусохон Нурматовники, сўзлари шоирларники...Нима қоляпти, ўзимда?

-Пул сафрлашга жуда пишиқмисиз?

-Режалайман.

-Келинг, бир мусобаҳа қилайлик.

Тупроғини ўпиб ўсган қалқон эл бу!

Улуғ йўлда кетаётган карвон эл бу!

Жўмард эл бу, вазмин эл бу, полвон эл бу!

Бошда дўппи, белбоғини ечмас ўзбек

Жондан кечар, лек Ватандан кечмас ўзбек...Шаҳло Аҳророва қаламидан...

-Мен қўшиқ айтсам бўлмайдими?

Боболарим ёв келганда қонла кувган

Ғубор кирса, даласини минг бор ювган

Сенга илк бор алла айтиб, берган кафан

Ватанни сев, бу муҳаббат иймондандир

Бу эътиқод одам яшар замондандир ... Озодбек Назарбековнинг жонли ижроси.

-Сиз ютдингиз. Чунки, ёддан айтиб бердингиз. Мардлик ҳам инсон зийнати ахир! Сўнгги марта қачон китоб харид қилдингиз?

-Кўп марта шеърий китоб сотиб олганман. Пулини бераман, олиб келиб беришади.

-Ўзингизда руҳий тестлар ўтказиб турасизми?

-Йўқ. Эҳтиёж сезмаганман.

-Эрта тонг биринчи қўнғироқни кимдан бошлайсиз?

-Эрта тонг тураманми? Сўнгги марта барвақт уйғонганимни эслолмайман. Тушликкача ҳеч ким қўнғироқ қилмайди. Чунки, одатимни яхши билишади. Телефонни жуда ёмон кўраман. Аниқроқ айтганда, қўнғироқ кўплигидан безиллаб қолганман. Кўчага чиқиб кетаётганимда қўлимга олиб келиб беришсагина телефоним борлиги ҳақида эслаб қоламан.

-Шундай бир дона қўшиғингиз борми, унга ижодингиздаги барини алмаштира оладиган...

-Бор...Сирожиддин Cаййид сўзи билан "Қўрғоним Ватан”.

-Ўйчи ўйини ўйлагунча таваккалчи ишини битиради. Шу мақолни тажрибада синаб кўрганмисиз?

-Кўп таваккал қиламан. Саксон фоиз ҳолларда кутганимдек бўлади. Ҳаётда ҳамма ишни ҳам таваккал қилиб бўлмайди. Ҳам ўйлаб, ҳам таваккал қилиш мумкин бўлган ишлар бор.

-Мисол учун?

-(узоқ ўйланиб)

-Жавоб менда бор. 23 та концертни таваккал қилдингиз.

-Йўқ бу ўйланган иш. Концертни 15 кун эълон қилдик. Қолган саккизтаси кутилмаган тарзда қўшилди. Агар бошидан 22 кун эълон қилингани таваккал бўларди.

-23 кун ҳам жонли куйлаганингизга сал шубҳам бор.

-Тўғри бу муаммо. Бир нарсадан хурсандманки, жонли куйлай олишимни исбот қила олганман. Бугунги кунда жонли куйловчилар сафидаман. Оммада менинг куйлашимга шубҳа қиладиганлар йўқ деб ўйлайман. Шу маънода бемалол фонограммадан фойдаланишга ҳақли бўлсам керак!

-Рафиқангиз сизни қайси пайтда умуман тушунмайди?

-(Узоқ ўйланди) Тўғрисини айтсам, охирги пайтда мени кўпчилик умуман тушунмаяпти. Рафиқамнинг эса "бобо”лари келганда умуман тушунмайди.

-"Бобо”гингиз нимаси? Изоҳ бермайсизми?

-Изоҳга ҳожат йўқ.Аёллар яхши тушунади!

-Қўшиқларингизда бир хиллик авж олаётгандай...Ё менга шундай туюляптими?

-Ижодимда бу йил ўзим учун ҳам янгиликлар кўп бўлди. Ижро йўналиши, услуб, мавзулар...армон бўлиб ётган мавзу - "Ота”, "Одам савдоси” ҳақида куйладим.

-Мавзу танлашда асосан нимага эътибор қаратасиз?

-Долзарблигига.

-Болливуд ва Холливуднинг иккита фильми оммабоплик бобида миллионлаб киномухлисларни ларзага солди. "Аватар”(2 237 000 000 $ даромад кўрди!) ва "Менинг исмим Хон” (Болливуд оламидаги энг қиммат картина). Сизда маданий ҳаётга боғлиқ яна қандай янгиликлар бор?

-Ўзим янгиликлар кашф қилиш устида турибман-ку!

-Сиз ҳақингиздаги бир неча таърифлар: У яхши оила бошлиғи, яхши ота, яхши санъаткор...Кейин-чи?

-Мен ҳозир ёмонларини санаб беришим керакми? Таъсирчан, ландовур, дангаса, бўшашчан...

-Аёллар ҳақида гапиринг...

-Аёл азиз, аёл мўътабар. Аёллар ҳақида нималар дейиш мумкин? Доимий бир фикрим бор. Аёллар ер юзида азиз ва мукаррам қилиб яратилган хилқат. Аёллар ўзида сақлаб қолиши керак бўлган хусусиятлар: иффат, ор номус, ҳаё, ибо. Булар фақат аёлларга хос. Мана шу фазилатлар аёллар учун берилган. Уларнинг мукаррамлиги ҳам шуларга боғлиқ. Демак, шу хислатларни сақлаб турган аёллар ҳақиқий маънода азиздирлар. Бунинг акси бўлса, аёл ҳаётда ва жамиятда ўз ўрнини йўқотиб қўяди. Аёл ва эркак ўрни алмашса энг катта мувозанат ана шунда бузилади. Яшаш тарзи, турмуш тарзи издан чиқади. Аёллар қалби эса тубсиз океан сингари...Қанча шуқур шўнғисанг, шунча асир бўлаверасан!

-Хато ечимга дуч келсангиз қандай йўл тутасиз?

-Бунақа вазиятлар кўп бўлади. Юзаки баҳо беришга маҳкуммиз. Бошқа инсон ҳақида, вазиятлар ҳақида атрофлича ўрганмасдан туриб ечиш хатоликка олиб келади. Ҳақиқат юзага чиққандан ўзимни тўғирлаб оламан. Шунинг учун бировни жуда яхши ва ёмон кўриш керак эмас. Нисбий бўлиб, хулоса қилишга шошилмасдан, нейтрал позицияни танлаш керак. Инсонлар хатодан холи эмас деган фикрда туриш лозим. Инсон ўзининг ҳам хатоларга мойил эканлигини ҳисобга олса, шу жараённи бошидан кечириши осонроқ бўлади.

-Биров ҳақида қатъий фикрга биринчи учрашувданоқ кела оласизми?

-Йўқ. Битта инсонни билиш учун аслида умр етмайди. Лекин, менинг шахсан инсонларга бўлган муносабатим шунақаки, ҳар бир одамнинг ҳатти-ҳаракатларига ўзимни зўрлаб бўлса ҳам, ўнг кўзим билан қарашга ҳаракат қиламан. Биринчидан ичимдаги ғалаён босилади. Кейин, душманлар орттиришимнинг олди олинади. Хар хил вазиятлар бўлади. Ўзимни чалғитаман. Шу одамга нисбатан қарши турган ҳолатни қайтараман. Хуллас, шайтоннинг гапига кирмайман. Бировга нисбатан "ким бўлиб қолибди, мен билан бундай қўпол муносабатда” деган саволлардан воз кечаман. Ўзимни тияман.

-Шундай ҳикмат борми, ҳаётингизни тубдан ўзгартира олган?

-Ҳаётим бирдан ўзгарди дея олмайман, лекин тубдан ўзгарди. Битта ҳикмат эвазига эмас. Инсоннинг ҳар бир қадамларини умрга қиёсласак, ҳар бир қадамдан оқ ё қора излар қолади. Инсон икки қадам юрдими, орқага қараши шарт. Қолаётган изларнинг ҳар биридан ҳикмат топиш керак. Инсон аста-секинлик билан комиллик даражасига етади. Хато, ютуқларидан ҳикмат топиши келажакда қолдиражак излари оқ бўлишига хизмат қилади. Шу маънода ҳаётим қадам ба қадам тубдан ўзгариб боряпти. Мана буни эса "қадамлар ҳикмати” дейишади.

-Болалик онларингиз қизиқ...Болакай Назарбековнинг барча орзулари амалга ошдими? Ҳаёт янгиланишда давом этади. Тирик инсон борки, унинг қалбида янги орзулар туғилаверади. Ҳозирда Озодбекнинг кўнглида қандай улкан орзулар илдиз отмоқда?

-Орзулар масаласига келсак, мен болалигимда сўраганимдан кўра каттароқларига, буюкларига эришдим. Кутилганидан ҳам кўпроғига етдим! Келажакдаги орзулар ҳақида гапирсак, санъаткор сифатида битта орзуим бор. Жаҳон эстрадасининг сафида ўзбек миллий санъати байроғининг ҳилпирашини хоҳлайман. Айнан менинг давримда!

-Кимнингдир кўзида идеалсиз. Аслида камчиликларингиз ўзингизга жуда яхши аён...

-Тўғри. Қатъиятли эмасман. Ушлаган жойни узиб олиш қобилиятим йўқ. Кимдир идеал деб билади. Камчиликлар ва хатоларим бор. Инсон борки, хатоси бор. Тақдир олдида ожизмиз ҳар биримиз. Шунга рози бўлишга сўзсиз маҳкуммиз. Бугун санъаткор сифатида бир нарсага амин бўлдим, инсон қанча шон-шуҳратдан қочса, шон-шуҳрат уни шунча қувларкан. Физиканинг оддий қонунияти коптокни ерга урсангиз осмонга сакрайди, осмонга отсангиз ерга тушади. Санъаткор ўзини пастга тортган сари, у юқорига сакраркан. Ўзини юқорига отганлар эса пастга тушаркан.

-Илк интервьюмиз ҳам ёмғир остида кечганди. Мана деразадан ташқарига боқинг...Ёмғир шитирламоқда. Бу ҳам тақдирмикан? Эсимга тушганлари бу. Баҳор ёмғири сизга нималарни эслатади?

-Илк интервьюмизни эсладим. У пайтда жала остида қолгандик! Ёшлигимни эслайман...Баҳорнинг ўз нафаси, ифори бор. Болалик чоғларимда ҳар баҳор раҳматли онамнинг отаси, бувамникига ука-опаларим билан довча теришга борардик. Ёмғир ёққан маҳал хурсанд бўлиб, йиғлаб бизнинг ҳақимизга дуо қиларди. Биз бунга тушунмасдик. Ёмғир ёғиши ёқмасди ахир. Бола эмасмизми, довча теришга ёмғир ҳалақит берарди! Бу кунларимда ёмғир ҳиди димоғимга урса, ўша пайтлар эсимга тушади. Мен ҳам хозир дуо қилиб қўяман. Биласизми нима деб? Бувам каби "Барака берсин деб деҳқонларимизга, хирмонимизга қут- барака” тилайман.

-Хотирангизда кўпроқ нималарни сақлайсиз ва қайси маҳал фойдаланасиз?

-Бировга ёлғон гапириб қўймасликка роса эҳтиёт бўламан. Ёлгон гапиришга тўғри келадиган пайтлар бўлади. Шунда ҳам вазиятдан рост гапириб чиқишга ҳаракат қиламан. Вазиятлар чигаллашиб кетади гоҳо, гап эшитиб ҳам оламан. Хаёлимда ҳамиша турадиган нарса яқинларим билан муносабатларни ҳамиша сақлаб қолиш. Самарқандлик хожи онам дуо қилади. У инсоннинг тилаклари ҳар хотирамда. Яна бир маълумот хотирамга сингиб кетган: "Душманнинг кичкинаси ҳам душман”.

-Сиз ҳеч ҳам унута олмайдиган саналар?

-Биринчи муҳаббат, уйланиш, фарзанд кўриш...Ҳар бир эркак кишининг қисматидаги нарса. Ўзига яраша бахт, қувонч онлари. Санаси истасангиз-истамасангиз ёдда қолади. "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” унвонини олган кунимни ҳеч қачон унутмайман. Шу кунларга етиш илинжидагилар қанча? Ҳозирги пайтда ҳар бир куним унутилмас мақоми билан ўтяпти. Концертлар, мухлислар... Ёлғиз қолиб, ҳаммаси ҳақида тунда ўйлаб шундай фикрга келаман, буларга инсон қўли, меҳнати билан етиб бўлмайди. Бу халқ, мухлислар муҳаббати мени қарзга ботириб ташлади. Агар умримнинг охиригача, умуман ухламасдан меҳнат қилсам ҳам уларга раҳматимни қайтара олмайман. Шу боисдан ўзбек эли олдида бир умр қарздор бўлиб қоламан! Концертларимда бир ҳолга гувоҳ бўляпман: қарияларга қўйиб берса сахнага чиқиб, чой қўйиб, бошимни силаб ўтиришса. Миллионлаб инсонлардан биттасигагина насиб этадиган кунлар бу! Ўтмишимни ўйлайман... саҳнада турган пайтимда хотирамдан ҳамма даврлар, кўрган машаққатларим, азобу уқубатларим кўз олдимдан ўтади. Бир пайтлар "Вақти келиб шунақа бўласан (ҳозирги даврини назарда тутяпти. Ж.Ҳ.) деса, мени масхара қилма” деб хафа бўлардим. Ҳаётимнинг хар бир куни унутилмас бўлиб боряпти. Шукр.

-Баҳорда севганмисиз?

-Ҳар баҳор севаман... Рафиқамни! Севгисиз яшаб бўларканми?

-Спортга ҳушингиз қанақа?

-Шу йилдан қаттиқ қарор қилдим, уйимга тренажёр спорт ускуналарини харид қилмоқчиман. Сузишга қатнаб, уддалай олмаяпман. Спорт режимини бузиб қўйяпман. Уйда шарт-шароит яратиб спорт билан мунтазам шуғулланмоқчиман.

-Сиз ҳурмат қиладиган спортчилар?

-Барча бокс усталарига ҳурматим чексиз. Муҳаммадқодирдан бошлаб Ғайрат Аҳмедовгача. Киндик қоним тўкилган Андижон аслида энг яхши спортчи ва санъаткорлар макони. Ўзбекистон байроғини жаҳонда хилпирата олаётган барча спортчилар мени бирдек қувонтиради. Ўзбекистоннинг бахти, равнақи бугун бизга боғлиқ. Назаримда, бугун ҳар бир фуқаро шу ғамни юрагига тугиши керак. Оддий ишчими, ошпазми, хонандами...шу шиор остида ишлаётган барча соҳа вакиллари билан бир сафда турибман. Ҳаммаларини яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Бир мамлакатни дунёга машҳур қиладиган икки соҳа бўлса, у ҳам спорт ва санъатдир. Демак, янада кўпроқ ишлашимиз, меҳнат қилишимиз даркор. Аллох шундай имконият берибдими, бу биз учун бахт. Шундай имкониятдан тўлақонли фойдаланишимиз керак.

-Ноҳақ вазиятларда шунчаки кўз юмишингизга ҳам тўғри келганми?

-Кўп бўлади. Кўпинча, ноҳақ вазиятларда ҳам кўз юмиш, жим туриш биринчи позициям.

-Сизнингча, пешонага ёзилганига ўзгартиришлар киритиш мумкинми?

-Йўқ. Дуолар тақдирни ўзгартириши мумкин ҳам деб ўйлашади. Аслида дуолар тақдирга экиб қўйилган бўлади. Тақдир инсоният яратилмасидан олдин битилган бўлади.

-Бугунги шуҳратингиз ўткинчилигини ўйлаб қолсангиз...Қандай юпанч билан ички устунингизга далда бўласиз?

-Ҳаммаси ўтиб кетганидан кейинги дамларда мухлисларим эътибори етишмаслиги мумкин. Ўрганиб қолганман ахир. Шу боисдан ўзимни тайёрлаб боряпман. Эртами-кечми машҳурлик тарк этади. Бу азалий ҳақиқат. Назаримда, ўткинчи дамларда солиҳ фарзандлар юпанч бўлади. Ўзим ўйлагандек тарбия бериб, вояга етказа олсам, улар менинг келажагим. Болаларим менинг ҳаётимни давом эттириши керак. Инсон санъатни ё санъат инсонни тарк этади. Мен санъат тарк этишини кутиб ўтирмайман. Гуллаган даврим ўтганини сезсам, шу давр майдонини ўзим билиб бўшатаман.

-Бир, икки, уч...Қайси пайтларда шундай саноқли мурожаатни кўп қўллайсиз?

-Кўпинча концертларда созандаларимга қараб мурожаат қиламан.

-Аёл макрига дучор бўлганмисиз?

-Аёл макрига дучор бўлиш қабргача бўлса керак!

-Қизларингиздан бирининг истеъдоди бўлса, санъатга қизиқишини назарда тутяпман. Қандай кўмак берардингиз? Қизиқарлиси, аксарият санъаткорлар фарзандларининг ўз касбини эгаллашини исташмайди...

-Менда ҳам шу. Қайси маънодаки, истеъдод шундай нарса, унга ҳеч нарса тўсиқ бўла олмайди. Талант беор бўлади. У имконият, жой танламайди. Ўз эгасини тинч қўймайди. Оддий қизиқиш ва истеъдодни алмаштириб юбориш керак эмас. Истеъдоди бор одам ҳеч качон тинч ўтира олмайди. Катта бўлган сари фарзандларимда санъаткорона талант кўринмаяпти. Кичик фарзандларим ҳам ўқишга берилиб боряпти. Кўргудек бўлсам, йўналтириб юбораман. Лекин бир умр санъат билан шуғулланиб, охир оқибат ҳеч нарсага эришмасдан, умри аросатда қолиб, судралиб ўтиб кетишини хоҳламайман.

-Ўғирлатган нарсангизни қайта топганмисиз?

-Ўғирлатларимни эсмас, йўқотганларимни топганман. Телефоним Чимёнда қорнинг тагида қолиб кетган экан, 6 ойдан кейин топиб олиб келиб беришди. Биров совга қилганлиги билан қиммат телефон эди.

-Атрофингиздагиларга нисбатан ишонч фоизингиз?

-Шундай одатим борки, одамларга 100 фоиз ишонаман. Ишончсиз бўлиб қолган санъаткорларни кўрдим, яхшироқ кўришсанг ҳам балога қоласан, кўришмасанг ҳам яна балога қоласан. Хаммадан гумон ва шубҳалангадиган бўлиб қолиш ҳам бир бахтсизлик. Яқинларимга ишонаман. Уларнинг хатосини сезсам ҳам, яхши томонга йўйишга харакат қимламан.

-Қандай қўшиқчиларни умуман тинглай олмайсиз?

-Ўз ранги бўлмаган қўшиқчиларни, ўзини ҳурмат қилмайдиган хонандаларни.

-Томошабинларингиз орасида бошқа санъаткорларнинг мухлислари ҳам бўлиши мумкин. Сизга ҳечам мурожаат қилишмаганми?

-Бундайлар кўп. Хорижлик мусиқа шинавандалари ҳам топилади. Жуда кўп.

-Оила, уй жой, машина, дўсту ёрлар...Сизга ҳаммаси етарли чамамда. Назарбековга яна нима муҳимликлар етмаяпти? Тўкис бахт учун сизга нималар зарур?

-Хамма нарса етарли. Керагидан ортиқ бахтлиман. Сўраганларимдан эришганларим кўп. Бахт шу бўлса, мен жуда бахтлиман. Бахт тўлиши учун бу хулосани инсон ўзига-ўзи чиқармайди. Инсон ўтганидан сўнг ортида қолганлар тўкисликни ҳал қилади. Агар маҳалла-куй, етти ёт бегона, шу инсонни таниган-танимаганлар, ота-онаси учун йиғламаганлар у ўтгандан сўнг бўкириб йиғласа, демак, у чин маънода бахтли яшаб ўтди.

Фалсафаси ўткир, фикри ўткир... мен суҳбат асносида сизни ўзим учун шундай кашф этдим. Санъат эса мана шундай санъаткорни кутгани рост экан. Мен бунга наинки ишондим, балки амин бўлдим.

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Озодбек Назарбековнинг Иброҳим Тотлисас ҳақида фикрлари:

-Иброҳимнинг шоуменлигига қойил қолдим. Ўз кўзим билан кўриб шу даражада қойил қолдимки, унинг биз ўрганишимиз керак жиҳатлари жуда кўп. Мухлисларини ўзига жалб қила олиши, ўзини тутиши... Тўғри, пачликлар ҳам бор-у, муҳими, у қойил қолдирди. Саҳнада ўзини тутиши, мулоқатини кўриб на бошловчи, на раққоса, на декорацияга муҳтожлик сезмадим. Ҳатто режиссёр ҳақида ўй ҳам келмади. Унинг ижоди ва санъатига таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Битта ўзи "комбайн” экан. Тўртта мусиқачи бўлса кифоя. Ишлаш принциплари бизга ҳам жуда яқин. Созандалари билан ўзаро тартиб мени қойиб қолдирди. Унинг кўзидан буйруғини англашяпти. Россия эстрадасига ўхшаб, ҳаммаси дастур асосида бўлмади. Унинг хоҳишига караб мусиқачилар шароит яратяпти. Вазиятлар у учун оддий ҳолга айланганлиги қойил қолдирди. Бу фақат "мусиқа императорлари”га хос кўриниш. Турли миллат... қайси бўлишидан қатъий назар...миллатини яхши кўрган санъаткор мана шундай концерт бера олади. Шу жиҳатимиз жуда ўхшаш. Шу маънода елкасига ўзбекча чопон ташламоқчи бўлдим. Ҳамма нарсани инсон ўз юртда туриб яратмоғи лозим. Дунёнинг хоҳлаган чеккасида ўзбек топилади. Уларнинг дардини тополсам, куйга солсам, ўзлари топиб олиб тинглайверишади. Москвада рус миллати вакиллари қўшиқларимни тинглаб юришига гувоҳ бўлиб бошим кўкка етди. "Эшигингда” деган қўшиғим жуда оммалашганидан хурсандман. Бир аёл қўшиқларимнинг маъносини рус тилига ўгириб тингларкан. Ёниб-куйиб, шижоат билан ишлайверсак, вақти-соати келиб, бошқа давлатга борсак ҳам Тотлисасдан кам даражада кутиб олишмаса керак-ов!

Бу билан шуни англадикки, ҳар бир санъаткор санъат ёғдусини ўз Ватанидан бутун олам узра таратмоғи даркор!



Jasur HAMROYEV


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1598 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz