"Керагимсан" фильмида Озода Саидзоданинг хам роли борлиги ва бу фильмда унинг икки қўшиғи саунтрек бўлиши кўзда тутилган. Қизиғи Озода авваллари хеч қайси фильмга розилик бермаган, ва фильмда саунтреки хам илк бора.
Озода Саидзода: -Тўғри хали хеч бир фильмда роль хам ижро қилмаганман ва қўшиқларим саунтрек хам бўлмаганди. “Керагимсан” фильми ижодкорлари мени “Ногирон қиз” қўшиғимдан таъсирланиб мазкур мавзуда фильм яратишганларини айтиб, суратга олиш майдончасига таклиф қилгунларича бу фильмда роль ўйнашга розилик беришни ўзи хаёлимда йўқ эди.
Лекин, суратга олиш майдончасига келгач, бир сахнанинг ўзидаёқ кузларим ёшга тўлди. Гулчехра Эшонқулованинг ролидан жуда таъсирландим. Шундан сўнг розилик бердим. Фильмдаги ролимга келсак, сирни ошкор қила олмайман, лекин "подсказка" бераман, бу ролим мухлислар учун кутилган бўлса, фильм учун эса кутилмаган роль. Фильмни кўргач шу сўзларимни эсласангиз тушуниб оласиз.
Гулчехра Эшонқулова хамда режиссер Элёр Хошимов ўртасидаги келишмовчилик хақида хабар бергандик.
“Керагимсан” филми астрофидаги можаро хали фильм экранга берилмасданоқ судга чиқишини хар икки тараф хам таъкидлагандан сўнг юзага келди. Қизиғи бу фильмда Озода эмас Гулчехра жанжал марказида бўлиши сал "қоидадан" четга чиққандек. Балки Гулчехра Озодадан таъсирлангандир?
Режиссер Элёр Хошимов билан учрашдик:
-Гулчехра билан ижодий жараён тўғрисини айтиш керак яхши ўтди, унинг актрисалик махорати аъло даража деса хам бўлади. Суратга олиш жараёнида у билан айтарли қийинчиликлар юзага келмади, аксинча каскадер ролини хам ўзи ижро қилди, лекин фильм монтаж жараёнига етгач аралашишни бошлади. У кадр бундоқ, бу лавха ундаймас ва хоказо.
Можаро айнан бир лавха устида кетмоқдами ёки бир қанча?
-Айнан бир сахна устида кетмоқда.
Хўш у сахнада нима бўлганки келиша олмайсизлар?
-Хозир агар бу сахна хақида айтадиган бўлсам кейин томошабин ўша сахна билан боғлиқ лавхага диққати ажралиб қолади.
Нахотки буни ўзаро келишиб хал қилса бўлмайди?
-Мана кўриб турганингиздек бўлмаяпти, нима бало бу сўнгги воқеалар билан актрисаларда лавхаларга фобия касаллиги бошландими тушунмайман?Гулчехра оёқ тираб туриб оляпти, керак бўлса қайта суратга олиш “досъемка” қилишни ва ўз ёнидан харажатни тўлаши мумкинлигини хам айтмоқда. Лекин мен қандай қилиб бу нарсаларга улгураман, премьерага оз вақт қолган бўлса. Кейин мен аниқ биламан бу лавхадек нарсани у қайта ўйнаб бермайди хеч қачон, бу мени режиссерлик айёрлигим туфайли лавхага тушган. Гулчехра актриса , у суратга олиш жараёнида ўйнади ролини пулини олди тамом, бошқаси билан нима иши бор? Нимага монтажга аралашади?
Гулчехра судга бермоқчи ва бу фильм бир лавха туфайли экран юзини кўрмаслиги нахотки шунга лойиқ бўлса?
-Фильм экран юзини кўради. Мен хам анойи эмасман, охиригача курашаман, мен хам судга тегишли хужжатларни тайёрлашда адвокатларни ёллаб қўйганман.
Кейинги сонимизда Гулчехра Эшонқулованинг мазкур фильм борасидаги фикри, ва айнан қандай лавха устида келишмовчилик юзага келгани хақидаги сухбатни тақдим қиламиз.
|