Хонанда Озода Саидзоданинг синглиси Нилуфар Лилу тахаллуси остида ҳам шоу бизнес оламига қадам
қўйиб, ўзининг илк "Барби эмасман” қўшиғига "Ўзбекфильм” павильонларидан бирида
клип суратга олдирди.
Нилуфар: -
Клип ғояси Озода опамга тегишли, анча олдин ўйланган, ярим йил бўлди. Клип
ўзимдан келиб чиққан ҳолда, Барбига ўхшама-ганлигимдан, ҳазиломуз тарзда.
(кулимсираб) Албатта, ҳаяжон бор, биринчи ишим. Клип режиссёри Жасур Шаметов
(кулиб) ўз акамдек, ишлари ҳам менга маъқул. Клипда мендан ташқари, модел
қизлар ҳам иштирок этишади. Бу биринчи қўшиғим, шеъри Рислиғой Ҳотамова,
нақоратини Озода опам иккаламиз ёзганмиз. Мусиқа ҳам опам Озодага тегишли,
лекин ғояси ва аранжеровкаси Зафар Қодировники. Келгусида Худо ҳоҳласа,
кейинги йил бошларига альбом ҳам
чиқади. Лекин, мени санъаткорликка даъвоим йўқ, бу хоббим. Соҳам бўйича
юристман. Мен ҳам қўшиқ айтиб кўрай, хоббим-ку дедим. Опам: - Озишим
керак
дейсан, йўқ, борингни чиройли кўрсата олсанг, ўша сени ютуғинг, сендек
одамлар
ҳам бор – дедилар. Шу ўринда бир нарсани таъкидламоқчиманки, илк
маълумот тақдим қилингач кўпчилик мени ижодимдан Озода Саидзодани излаш
ёки таққослашни бошлашини хохламасдим. Опамни ёки кимнидир ўрнига даъво
қилиш истагим йўқ. Йўналиш хам менимча янги услубда. Юқорида айтганимдек
бу мен учун хобби, ўзимни синаб кўриш холос.
|