"Ҳозирги кунда оила қуриш зарарлими? Оила қуриш фалокатми? Оила
ҳаётида нималарга амал қилиш керак? Бўйдоқ яшаб ўтиб кетиш гуноҳми?
Оиланинг ҳузури, тинчи нималарда? Фарзанд кўриш ё кўрмаслик. Бўйдоқ
йигит ва қизларга тавсиялар" каби оила ҳаётига оид зеҳнларни машҳул
қиладиган бир қатор масалалар ҳақида тўплаганларимизни баҳам
кўрмоқчимиз ожизона...."Ҳозирги кунда оила қуриш зарарлими? Оила қуриш
фалокатми? Оила ҳаётида нималарга амал қилиш керак? Бўйдоқ яшаб ўтиб
кетиш гуноҳми? Оиланинг ҳузури, тинчи нималарда? Фарзанд кўриш ё
кўрмаслик. Бўйдоқ йигит ва қизларга тавсиялар" каби оила ҳаётига оид
зеҳнларни машҳул қиладиган бир қатор масалалар ҳақида тўплаганларимизни
баҳам кўрмоқчимиз ожизона....
Савол: Ҳозирги кунда оила қуриш зарарлими? Оила қуриш фалокатми? Оила ҳаётида нималарга амал қилиш керак?
Жавоб: Уйланишнинг
фойда ва зарарлари, шахсга қараб ўзгаради. Баъзилар учун никоҳат дунё
ва охират саодатига сабабдир. Баъзилар учун эса аксинча, зарарли бўлиши
мумкин. Оила қурмоқ ниятида бўлган кимса бирнеча марта истиҳора
қилмоғи, Ҳақ таолога ёлвормоғи, нафснинг ва ёмон кимсаларнинг ўртага
аралашишларидан сақлаши учун ниёз қилмоғи лозим.
Уйланишнинг фойдаларидан бир нечтаси қуйидагича:
1- Никоҳдан фарзанд топиши мумкин. Фарзанди солиҳ бўлса, ота-онасига
дуо қилади. Солиҳ фарзанди орқасида кўпгина неъматларга эришади. Ҳадиси
шарифда бундай марҳамат қилинди:
(Жон
узилганда ҳам савоби узилмайдиган хайрли амаллардан бири солиҳ фарзанд
етиштирмоқдир. Ота-она вафот топгач, шундай фарзанд қилган дуолар
ота-онасига етказилади.) [Муслим]
Фарзанд ота-онасидан аввал ёшлигида қазо қилиб, ота-онаси бу
изтиробга сабр қилишса, фарзанд уларга шафоатчи бўлади. Ҳадиси
шарифларда марҳамат қилиндики:
(Болага
"Жаннатга киргин” дейилади. У эса, хархаша билан "Ота-онам келмаса,
кирмайман” дейди. Кейин ота-онаси билан жаннатга кирарлар.) [Насоий]
(Фарзандлар Жаннат дарвозаси
олдида тўпланишиб, ота-оналарини сўраб, жаврашади. Уларнинг бу йиғилари
ота-оналари ёнларига келиб, ҳар қайсиси ўз абавайнини (ота-она)
қўлларидан ушлаб жаннатга киргунча давом этади.) [И. Ғазолий]
2- Уйланмаган киши кўзини ҳаромлардан муҳофаза қила олмаслиги
мумкин. Никоҳат, яъни уйланиш шайтоннинг зараридан, алдовидан амин
қилиб, динини муҳофаза этишга кўмаклашиши мумкин. Бир ҳадиси шарифда
бундай деб марҳамат қилинган:
(Уйланган, никоҳланган киши бас динининг ярмини муҳофаза қилибди. Энди
иккинчи ярмини муҳофаза қилиш учун Аллоҳу таолога исён қилишдан
тийилинг!) [Табароний]
(Шукр этувчи қалбга, зикр этувчи тилга ва охират тадоригида сизга ёрдамчи бўладиган солиҳа аёлга соҳиб бўлишга ҳаракат қилинг!)
ҳадиси шарифида аёлнинг зикр ва шукр билан бирга тилга олининиши солиҳа
хонимларнинг мусулмон эркак учун неъмат эканлигига далолатдир. Бундай
аёл, кишининг динини, иифатини муҳофаза қилишда ёрдамчидир. (Термизий)
Ҳазрати Умар айтадилар:
(Иймондан кейин яхши, тарбияли аёлдан ҳам ортиқроқ улуғ неъмат йўқ.)
Бу замонда бўйдоқ ҳолатда динни муҳофаза қилиш жуда мушкилдир.
Оилали бўлиш динни муҳофазада ёрдамчидир. Ҳадиси шарифда марҳамат
қилиндики:
(Бир йигит уйланганда, шайтон бундай дейди: "Эвоҳ, динини мендан муҳофаза қилди.") [Ибни Асокир]
Бошқа бир ҳадиси шарифда эса, оилали киши ўқиган 2 ракат намознинг,
бўйдоқ ўқиган 80 ракатдан ҳам ортиқ савоб бўлиши хабар берилган. (Рамуз)
3- Аёлларнинг дийдиёсига ва уларнинг эҳтиёжларини таъминлаш
заҳматига сабр қилиш ўта юксак июодатлардандир. Ҳадиси шарифларда
марҳамат қилиндики:
(Гуноҳлар ичра шундай бир гуноҳ борки, ўз оиласидан тортган заҳматидан ўзга нарса унга каффорат бўлмайди.) [Табароний]
Бузуқ аёллар орасига тушиб, нафсига енгилиб, бирон ҳаромга мубтало
бўлишдан хавфсираган йигитнинг афифа, пок мусулмон бир қиз топиб
уйланиши фарз бўлади. Унақа танг аҳволда бўлмаган йигит, илм ва ахлоқ
талабида ўқиб, аёлларa оид хусусий масалаларни ўрганганидан кейингина
уйланиши дуруст бўлади. Бола-чақасига ҳалолдан нафақа таъминлашдан ожиз
кимсанинг уйланиши дуруст бўлмайди.
Мусулмон йигитнинг аввало динини яхшигина ўрганган бўлиши лозим.
Ундан кейин суннатни бажариш ниятида уйланиши мумкин. Одоби, ҳаёси,
ахлоқи чиройли бўлган, динини, иймонини, Исломнинг шартларини ўрганган,
шариатга тобе бўлган, кўчада диннинг буюрганидек кийинган бир қизга
уйланиш керак! Иффатли, динига аҳаммият берадиган қиз излаш керак!
"Дунёси кўп, чиройли бир қиз бўлиши керак” деб оёқ тираб туриб олиш
яхшимас! Мол-мулк ва чирой учун иффатни ва салоҳни бой бериб қўймаслик
керак! Ҳадиси шарифда бундай деб марҳамат қилинган:
(Аёл ё бойлиги учун ёки чиройи учун ёхуд диёнати учун олинади. Сиз
диёнатли бўлганини оинг! Бойлиги учун уйланган молига эришолмайди.
Фақат чиройи учун олган ҳам, чиройидан маҳрум қолади.) [Муслим]
Диёнат билан чиройнинг бирга бўлиши албатта яхши. Яна бир ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики: (Чиройи
ва бойлиги учун бир аёлга уйланган киши иккаласидан ҳам маҳрум бўлади.
Диёнати учун уйланганга бойлик ҳам, гўзаллик ҳам берилади.) [Табароний]
Никоҳдан аввал қизни кўриш суннатдир. (Кўрмасдан қурилган оиланинг
оқибати ҳузн ва пушаймонликдир) ҳадиси шарифи никоҳдан аввал қизни
кўришнинг аҳаммиятини урғуламоқда.
Оиланинг кулфатлари ҳам кўп. Оиланинг ва фарзандларнинг
маъсулиятлари ҳам бор. Ҳар қандай паҳлавон ҳам ушбу маъсулиятлардан
қутила олмайди. Ҳадиси шарифларда марҳамат қилиндики:
(Иккинчи асрдан кейин инсонларнинг энг хайрлиси оиласи кам ва бола-чақаси бўлмаганлардир.) [Абу Яъло]
(Шундай кунлар келадики, кишининг
ҳалокати ўз аҳли аёлининг, ота-онасининг ва фарзандларининг қўли билан
бўлур. Оиласи уни фақирликда айблашади. Кучи етмаган нарсаларини ундан
талаб қилишади. Киши бу сабабдан хавфли ишларга қўл уради ва дини
вайрон бўлиб, ҳалок бўлади.) [Байҳакий]
(Бир банда тоғдек яхши
амаллари, савоблари билан келади. Қиёматда оила ҳақидан, уларнинг
маъсулиятидан, мулкини қаердан топиб, қайга сарфлаганидан сўралади. Шу
тариқа бутун ҳасаноти қарзларига тўланади. Ҳеч нарсаси қолмайди. Кейин
бир фаришта бундай дейди: Мана шу кимсаки, бола-чақаси дунёда бутун
савобларини еб битирган ва бугун ўзи ҳеч вақосиз гаровга қолган.) [И. Ғазолий]
Оила қуришнинг кулфатларидан баъзилари:
1- Ҳалол нафақа таъминлашда қийналган кимса, ҳаром йўлларга майл қилади
ва ўзини ҳалокатга судрайди. Бўйдоқ бўлса, бир бошининг чораси осонроқ
кечади.
Қиёматда кишининг биринчи хасми (душманлари) ўз оила аъзоларидир.
Дерларкиi: (Ё Рабби, ундан ҳақимизни олгин! Биз билмагандик. У бизга
ҳаром луқма едирди.) бола-чақанинг ҳақи олинади. Фақатгина моддий мулк
томонидан эмас, илм томонидан ҳам оила аъзоларини жоҳил қолдирмаслик
керак! Ҳадиси шарифда марҳамат қилиндики:
(Киши аҳли оиласини жоҳил қолдиришдан кўра оғирроқ гуноҳ билан ҳузури илоҳийга чиқа олмайди.) [Дайламий]
2- Оиласи билан келиша олмаслик, тинч-тотув бўла олмаслик, ёмон
хулқларига сабр қила олмаслик фалокатдир. Чунки оила раиси – эркак
худди чўпон ёхуд амир кабидир, қўл остидагилардан жавобгардир. Ҳадиси
шарифда марҳамат қилиндики:
(Кишига ўзи кафил бўлган кимсаларига яхши қарамаслик гуноҳ сифатида етарлидир.) [Насоий]
Аллоҳу таоло ўзимизни ва оила аъзоларимизни жаҳаннамдан муҳофаза
қилишимизни амр этмоқда. Ҳолбуки инсон ўзини муҳофаза қилишдан ожиз
бўла туриб, масъулияти тагида бўлганларни қандай қутқара олади? Одам
иси ёқмайдиган, қўрс, жаҳлдор, асабий кимсалар аёлларининг ёмон
хулқларига сабр қилолмайдигани учун ҳам уйланмасликлари муносиброқ
бўлади.
3- Фарзанд қалбни машғул қилиб, кишини ибодатдан чалғитиши мумкин.
Абу Сулаймон Дороний ҳазратлари айтдиларки: (Бўйдоқлик заҳматига чидаш
оиланинг кулфатига чидашдан хайлироқдир, уларнинг азиятларига бардош
қилиш эса, жаҳаннам оташига бардош қилишдан хайрлироқдир.)
Чиройли ахлоқ соҳиби, ҳалол нафақа топиб келадиган, аҳли аёлини
хафа қилмайдиган, оила қуриши ибодатига моне бўлмайдиган йигит кишининг
никоҳланишидан зарар бўлмайди. Ҳалол нафақа топиши мушкил бўлса, қўпол
муомалали ва тажанг бўлса, уйланиши хайрли ишларига халал бергудек
бўлса, унда никоҳланиш кишига хатарлидир.
............ Han tayyorladi
|