Мен Аллоҳнинг фарзини адо қилиш ниятида ҳажга бориб келган аёллардан бириман. Ҳозиргача уйимдан мени зиёрат қилгани келганларнинг кети узилмайди. Аллоҳнинг муқаддас даргоҳида бўлиб қайтганим учунми, келганимдан сўнг ҳам манинг менга дея ҳавас билан тикилаётганинй кўрибми, ўзимни гуноҳлардан бутунлай фориғ бўлгандек енгил ҳис қилгандим. Лекин... Лекин мен гуноҳкор банданинг Аллоҳ кўзимни очиб қўйиб, яна синовга рўпара қилибди-ю, ғафлатда қолиб, буни англамабман.
Энди нима деган одам бўлдим?! Майли, ўзимнинг номимга доғ тушмаслиги учун ўз фарзандимни тан олмагандирман, лекин бу «иймоним» учун Яратганнинг олдида ўзимни қандай оқлайман?! Мен ҳозир «Ҳожи она» бўлдим дея оппоқ либосларни кийиб туриб ҳам дўзах ўтида ёнаяпман... Бундан йигирма икки йил олдин гуноҳ ишга қўл урганман. Ўшанда қишлоғимизнинг қизлари ичида ўқиган қиз мен эдим. Менга ишониб, шаҳарга ўқишга юборган ота-онамнинг юзига оёқ қўйиб, бир номард йигитдан ҳомиладор бўлиб қолдим. У ҳомилам беш ойлик бўлгунча «Онамга айтаман, сабр қил», дея алдаб юрди. Кейин эса кўринмай қолди. Суриштириб билсам у ўқишни ташлаб кетган экан. Нима қилишни билмай, қишлоққа қайтиб, ҳамасини онамга айтиб бердим. Онам бечора туни билан отамдан яширинча йиғлаб чиқди. Эрталаб эса «Сен ўқишингга боравер ,бола туғилгач, бир бало қиламиз», деб мени жўнатиб юборди. Кўзим ёрий деган кунларнинг бирида онам келди .Ўғилли бўлдим.
Уни кўриб аввалига жирканган бўлсам, кейин негадир севиндим. Лекин туғруқхонадан чиқишим биланоқ, онам боламни олиб, қишлоққа кетди. Болани «шаҳардан топиб олдим» деб уч йилдан бери фарзанд кўрмаётган опамга берди. Онам кетиши олдидан бола меники эканлиги ҳақида ҳеч кимга айтмаслигимни тайинлади. Болани кўриб, эзилмаслик учун қишлоққа ҳам бормай қўйдим.
Орадан кўп ўтмай намозхон, ақлли бир йигит бйлан танишиб қолдим. Бир куни у менга уйланмоқчилигини айтиб, розилигимни сўради. Унинг гапини эшитиб, йиғлаб юбордим. Сўнг мен бир номард йигитга алданганимни айтдим. Лекин фарзандим борлигини сир тутдим. У ўйланиб-ўйланиб «Мен сизга виждонли, ақлли қиз экан эканлигингиз учун уйланмоқчиман», деб ўз сўзида турди. Уқишим битиши биланоқ, тўйимиз бўлиб ўтди. Худога шукр, эрим жуда ҳам яхши эди. Доим кўнглимга қарарди. Аввалига бахтли яшаётганим учунми боламни деярли унутаёздим. Лекин бир куни эрим билан ота-онамникига меҳмонга бордиг-у, ҳаммаси остин-устун бўлиб кётди. Биз борганимизни, эшитиб, опам ва поччам ҳам етиб» келди. Улар билан бирга ўғлим Собиржон ҳам келганди. Болани кўриб, қанча эътибор бермаслик-ка! ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмадим. Қучоғим олиб, эркаладим. Эрим мени кўриб «Худо хоҳласа, бизнинг ҳам худди шундай фарзандимиз бўлади», деди Ҳақиқатни айтиб, ўғлимизни олиб кетгим келди Лекин эримнинг ҳам ўзига яраша ғурури бор, менинг шунча пайт апдаб юрганимни, бунинг устига отаси бошқа одам бўлган болани унинг кўз олдага олиб бориб яшашимни ҳазм қила олмаслигиии ўйлаб, қолаверса онам уқтирганидек «менинг болам эмас» дея ҳеч қачон тан олмасликка ўз-ўзимга ваъда бердим. Орадан йиллар ўтиб, фарзандли бўлдим ва юрагимдаги оташ бир оз пасайгандек бўлди. Шу вақт ичида Собиржон катта йигит бўлди. Отаси ўлгач онаси ва бувисига ғамхўрлик қилиб, қишлоқда яшай бошлади. Тўғрироғи, унинг шаҳарга ўқишга киришини ўзим ҳам хоҳламасди. Уни болам дея бағримга боса олмасам ҳам соғ-саломат юрганлигининг ўзи мен учун катта бахт эди. Кўп ўтмай, Собиржонни уйлантиришди. Энди унга «болам» дея олмаслигим шарти яна бир карра ошган эди. Чунки энди унинг ўз рўзғорлари, болалари бўлади.
Ахир Собиржонни ўз болалари олдида никоҳсиз туғилган деган уятли номга қолишига қайси виждоним билан йўл қўйман?! Умр оқар дарё деганларича бор экан. Мана орадан йигирма икки йил ўтиб, эрим иккимиз ҳаж зиёратини амалга ошириш учун Маккаи Мукаррамага бориб қайтдик. Бир куни Собиржон келиб қолди. Уни кўриб, юрагим шув этиб кетди. Негадир у бу сафар бошқача бўлиб қолганди, нуқул бошини қуйи эгади. Кетар чоғида мени четга чақи-риб, «Яқинда ўртоқларида бир гап айтиб қолди. Ростдан ҳам сиз менинг онаммисиз, унда отам ким?» деб сўраганида, тўғриси довдираб қолдим. «Наҳотки, у билган бўлса?! Энди нима бўлади, эрим, болаларим нима деб ўйлайди? Ҳозир «Ҳожи она» деб ҳурмат қилаётған одамлар ҳақиқатни билгач, юзимга тупуриш-майдими?!» дея-минг бир хаёл кўчасига кириб чикдим. Агар уни ҳозир болам десам, менинг ҳаётим бутунлай ўзгариб кектиши мумкинлигини ўйлаб «ёлғон, сен менинг жиянимсан», дедим тап тортмай. Мана ўша гапларга ҳам бир йил бўлайдеди. Бир йилдирки ўз этимга ҳам сиғмай кетяпман. Баъзан ҳаммасини очиқ-ойдин айтгим келади, лекин... Бундай қилишдан қўраайан. «Ҳожи она» бўла туриб ҳам ёжон гапирганимни Собиржон—ўғлим билса, (Мендан бир умр нафратланиб ўтмайдими?! (Моҳинадан
|