Озарбайжон чемпионати доирасида ўтказилган “Интер” ва “Карабах” футбол жамоалари ўртасидаги баҳсда футболчи қасддан пеналтини урмади. Бу ҳақда “Корреспондент.нет”хабар бермоқда.
Ўйин ҳисоби 0:1 бўлиб турганида, ҳакам дарвозабон Ломайнинг ўйин қоидасини қўпол равишда бузганлиги сабаб уни майдондан четлатди ва мезбонлар дарвозасига пеналти белгилади. Бу вақтда “Интер” мураббийи уч ўйинчисини алмаштириб улгурганди. Натижада дарвозага майдондаги “Интер” ўйинчиларидан бири туришига тўғри келди.
Воқеалар ривожини кузатиб турган “Карабах” футболчилари бу адолатсизликдан норози бўлди, тўп олдига келган Элвин Мамедов қасддан пеналтини нотўғри амалга оширди.
“Бизга бундай ғалаба керак эмас”, — деган воқеага изоҳ берар экан “Карабах” мураббийи Гурбан Гурбанов.
“Интер” футбол жамоаси мураббийи Роман Григорчук Гурбановнинг бу қарорини маъқуллаган ва ҳамкасбига нисбатан ҳурмати чексизлигини айтиб ўтган.