CHORSHANBA, 2025.01.01, 05:16
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Апрель » 14 » OYBEK VA NIGORA MUNOSABATI JIDDIYMI
09:23
OYBEK VA NIGORA MUNOSABATI JIDDIYMI

Санъаткорни барибир санъаткор тушунади..

Нилуфарнинг илк мехмони Нигора бўлиб, у  турли мавзуларда, хусусан Ойбек билан муносабат, оила, "Акфа-медиа” билан боғлиқ фикрлар ва  Зиёдадан нима учун хафа бўлганини сирларини очди….


Нилуфар Усмонова: Илк бор Ойбек ва Нигорани кўрганимда Леонид Агутин ва Анжелика Варумлар кўз олдимга келган. Ва «иккита бойнинг боласи қиладиган иши йўқлигидан қўшиқ айтиб, клип ишлабди», деб ўйлаганман. Аёл сифатида Нигоранинг кўнглида нималар борлигини билмайман. Бугун биринчи марта у билан яқиндан суҳбатлашаман.

— Чой ичасизми?

 Йўқ, раҳмат, чойни жудаям ёмон кўраман. Кунига бир маҳал — эрталаб ичаман, холос.

— Инжиқ экансиз, асабингиз жойида эмас назаримда. Шифокорга учраганмисиз?

— Йўқ, лекин кўп айтишган. Кўричак бўлганимда ҳам шифокорлар аввалига сабабини топишолмаган. Кейин билишса, асабим туфайли шундай бўлган экан.

— Ҳар бир компанияда етакчи санъаткор бўлади. Сизларда қандай эди?

—        «Акфа»да бундай бўлмагани учун ҳам қийналганмиз. Энди биз кетдик, етакчи лойиҳа Зиёда бўлиб қолди.

—        Ҳаммангиз баравар ишласангиз, алам қилмайдими?

— Кўпчилик «Зиёдага машина беришди, сизларга эса йўқ», деб айтганди. Бизга алам қилмаган.  Шунчаки кўнглим оғригани, Зиёдага машина берилаётганини ҳамма яширган. Бу ишлар ими-жимида бажарилган.

—        Назаримда, кетганингиз «Акфа» учун катта йўқотиш бўлди.

— Тўғри.

— Тайёр лойиҳа эдинглар. Ҳозир ёш, бўйи баланд бир қизни олиб чиқишибди…

— Ҳа, асл исми Феруза, тахаллуси Руҳшона.

—        Кўриниб турибди, яхшигина пул тикишган: имиджи, либослари, ўйинларини топиб беришган. Лекин у ҳали қизча-ку?!

— Ҳа, 15 ёшли қиз.

— Бу компаниянинг энг катта хатоси бўлса керак. Хонандаликка 18 ёшдан юқори бўлган қизларни олишади, одатда. Чунки овозида жозиба, шарм бўлиши керак…

— Менинг фикрим ҳам худди шундай. У ҳали бола.       

— Эшитишимча, ҳар хил «интрига»ларни продюсерингиз ва дугонангиз — Зиёда тарқатганмиш. Бировнинг дилини оғритгандан кейин файз топиш қийин бўлади-да! Бунга Ойбек қанақа қаради?

—        Дилимиз оғримади, деёлмайман. Ўртага ёлғон аралаштиришди. Битта одамнинг гапи сабаб, компаниядан чиқиб кетгандик ўшанда. Вақт ўтгандан сўнг хато қилганимизни тушуниб, қайтиб келдик. У одамни эса ишдан ҳайдашди. Лекин барибир аввалгидай ишлай олмадик. Ўртадаги ишонч йўқолса ёмон экан…


— «Акфа»дагилар билан салом-алик яхши бўлса керак?

— Ҳа, албатта. Ойбек иккаламиз улардан хафа эмасмиз. Шундай экан, «Акфа»дагилар ҳам биздан ўпкалашмасин. Чунки «келмай қўйдинглар», деган гапларни эшитдик. Бу гаплар асоссиз. Ҳаммамиз ижод билан юрибмиз, қандай қилиб ҳар куни боришга вақт топамиз?! Бунинг учун улардан узр ҳам сўрадик. Шунда ҳам «юлдузлик касалига чалинибсизлар», деган гап-сўзлар бњлди.

— Менда ҳам шундай одат бор, нималарнидир гапириб, бошимга бало орттираман. Шу сабаб охирги пайтлар эҳтиёткор бўлганман…

— Назаримда айнан шу учун ҳозир ҳамма «қоғозга ўраб» гапирадиган бўлиб қолган. Очиқчасига бирор нима десангиз, қўли узунлар кўп, дарров оғзингизни ёпиб қўйишади. Бусиз илож йўқ.

—        Ҳозир хафагарчиликлар тарқаганми?

— Ҳа, албатта. Менга қаттиқ таъсир қилгани иккита лойиҳа, яъни Ойбек, Нигора ва Зиёдани бошида «Акфа»дан чиқариб юборишди. Кейин эса Зиёдани қайтаришди. Биздан нега бу йўл билан қутилишди? «Ўксиманглар мана Зиёда ҳам кетаяпти» деб шундай қилишдими? Назаримда бундай йўл тутиш шарт эмасди. Агар тушунтиришганида тўғри қабул қилардик. Зиёданинг «Акфа медиа» бадиий раҳбари бўлганини ундан эмас, балки бошқалардан эшитиш эса жуда оғир бўлди. Ваҳоланки, интервью берганда, журналистларга «яқин дугонам Нигора», дейди. Демак, яқин дўст янгиликларни ҳаммадан кейин эшитиши керак экан-да?! Қаранг, қай даражада «яқин дугона»миз.

— Санъаткордан, айниқса, аёл кишидан ҳеч қачон дугона чиқмайди. Кун келиб, барибир, иккаласидан биттаси сотқинлик қилади…

— Тўғри, одамнинг феълида кўра олмаслик, деган нарсалар бўлади.

— ОАВларда Зиёда «Рухшона менинг дугонам», деганини эшитдим…

—        Ростданми?! Бу гапни энди сиздан эшитиб турибман. Демак, дугона алмаштириш шунчалик осон экан-да! Аммо мен учун Зиёда ҳали ҳам дўст. Шунчаки бошқа-бошқа йўлдан кетганимиз учун кам гаплашамиз, холос.

— Сизларнинг йўлларингиз битта…

— Тўғри саҳнада, тўйларда учрашиб турамиз. Лекин жуда узоқлашганмиз. Зиёда, қўл телефон рақамини ўзгартиргани ҳақида ҳам бир оғиз айтиб қўймади. Шифохонага тушиб қолганини ҳам бошљалардан эшитдим. Икки-учта рақамини билардим, уларга қўнғироқ қилсам, ўчирилган экан. Яхшиям, битта рақамини синглисига берибди, ундан янги рақамини олдим. Қўнғироқ қилсам, гўшакни кўтармасдан, «хизматдаман», деб SMS ёзиб юборди. Ўшанда қаттиқ хафа бўлдим, бўғзимга нимадир тиқилиб қолгандек бўлди. Балки мендан ҳам хатолик ўтгандир. Ишлар билан бўлиб, анча вақт қўнғироқ қилмагандирман.

— Иш билан банд бўлганингизни хато деб бўлмайди. Чунки «Акфа»да хонандаларнинг аравасини тортиб берадиган 80 та одам бор. Сизлар эса икковингиз ҳаракат қилаяпсизлар. Бу йигирма баробар қийин…

— Мен ижод билан бандманми, демак, у ҳам бекорчи эмас. Бўш вақти бўлса, қўнғироқ қилади, бемалол гаплашамиз, деган фикрда эдим. Ойбекка «Зиёда шифохонага тушиб қолибди», десам, «қўнғироқ қилинг, тинчликмикан?» дея хавотир олди. У Зиёданинг рақамини билмаслигимдан ҳам бехабар эди.

— Қийналган, хафа бўлган пайтингиз Ойбек билан дардлашасизми?

— Йўқ. Ҳаммасини ичимга ютаман, уйдагиларимга ҳам билдирмайман. Лекин охири портласам, бир бурчакка бекиниб, йиғлаб оламан. Инжиқлигимни намоён этишим мумкин, аммо тушкун кайфиятим бошқаларга таъсир кўрсатмайди.

— Ойбек билан бир-бирингизга қандай кўз билан қарайсизлар?

— Фақат дўстона, бошқа ҳис-туйғулар ҳақида ўйламаганман.

— Мана ман, деган эркак ҳам хотинини қизғанади. Турмушга чиқсангиз, нима қиласиз?

—        Оила қурсам, санъатдан кетаман. Чунки эркак кишининг орқасида «хотининг кўчада юрибди. Ким билан юрганини қаердан биласан?» деб турадиган шайтончаси бўлади. Ҳаётим тинч бўлиши учун ҳам хонандаликдан воз кечишим шарт.

— Ойбекнинг мухлисалари сизга қандай муносабатда?

— Во-о-й, битта мухлисаси «Ойбекка яқин турмасангиз бўларди» деб мени шантаж қилган. «Яқинлашма унга» дейдиган мухлисалари ҳам бор(кулади). Баъзан қўрқиб ҳам кетаман.

— Шахсан менинг дўстларимга кимдир қараса, дўстона рашк қиламан. Сизда қандай?

—        Бирор одам билан кўпроқ гаплашиб қолсам, Ойбек олдимга келиб, «кўп гапириб юбормадингизми?» деб қўяди. Ойбек жим ўтирган бўлса, «гапиринг», дейман-да, кейин гапга тушиб кетса, тўхтатолмайман. Қаердан ҳам гапга солдим, деб ўтираман.

— Рашк қилиши сизга ёқадими?

—        Вазиятга қараб. Бирор одам билан маза қилиб гаплашиб ўтирган бўлсам, Ойбек тўхтатиб қўйса, «уф-ф-ф», дейман. Бекорчи одам вақтимни олаётганда келиб қолса, у пайтдаги рашки ёқади.

— Нечта болали бўлишни хоҳлайсиз?

— Оилада беш фарзандмиз. Ўзим эса 3-4 та бола кўришни ҳоҳлайман. Лекин ҳали турмушга чиқишни режалаштирмаганман.

— Нега? Қиз бола оила қуришни режалаштириши керак. Бўлмасам, 23 ёшдан кейин турмушга чиқиши қийин бўлиб қолади. «Ким ёмон?…» деса ҳамма қўлини бигиз қилиб сизни кўрсатадиган бўлади…

— Тўғри-ю, лекин ота-онасининг бағридан кетишни хоҳламайдиганлар тоифасиданман-да! (кулади). Мендан олдин опам бор, шу сабаб ҳам оила қуриш ҳақида бош љотирганим йўқ. Қолаверса, оила юмушларини бажаришга тайёрман, деган ички туйғу бўлиши керак. Энг муҳими, севиб оила қуришни истайман.

— Доим Ойбек билан биргасиз, унга турмушга чиқиш ҳақида бирор марта бўлса ҳам ўйлаб кўрмаганмисиз?

— Бошида «Ойбекка турмушга чиқсам, жуда бахтли бўламан», деган фикр бор эди. Кейин бу хаёлдан асар ҳам қолмади. Чунки бир-биримизнинг хато, камчиликларимизни жуда яхши биламиз. Мен эса эр-хотин ўртасида сир бўлиш керак, деб ҳисоблайман. Шунда бир-бирига талпиниш, қизиқиш бўлади. Ойбек иккаламизда эса қизиқиш йўқ.  

—        Феъл-атворингиз жуда оғир экан. Ҳозир ичингизда «нимани қандай гапирсам экан?», деб ўзингиз билан ўзингиз курашиб ўтирибсиз. Оғзингиздаги ошни олдириб қўядиганлардан эмассиз…

—        Авваллари бунақа эмасдим. Энди оғзимдаги ошни олдириб қўймасликка ҳаракат қилаяпман.

—        Буржингиз нима?

— Сунбула.

— Сунбула — очилмаган китоб. У ўз китобини, ҳатто, ўзи ҳам варақлаб кўрмаган. Турмушга чиқсангиз, эрингиз ортиқча гапирадиган бўлса, «бўлди, стоп!», дейдиганлардансиз…

— (Кулади) Тўғри, шундайман.

—        Бетгачопарлик қилсангиз ҳам, «асосийси, айтадиганимни айтдим-ку», деб ғам чекмай юраверасиз…

— Ҳа, рост, фолбинмисиз дейман?!

— Айтмоқчи бўлганим, 23 ёшдан кейин оила қуринг. Ёш турмуш қураётганлар ажрашиб кетаяпти, менга ўхшаб…

— Феъл-атворим хусусида уйдагиларим ҳам кўп танбеҳ беришади. Қўлдан келганча яхши томонга ўзгаришга ҳаракат қиламан.


Нилуфарнинг хулосаси: — Нигора ёмон қиз эмас-у, хафа бўлса, ўчини, аламини оладиганлардан.Жудаям инжиқ, аммо бу феъли билан ҳаётда ютади. Ойбек ва Нигора, яъни иккита меҳнаткаш бир-бирини топиб олиб, ишлаб юрибди. Бўлиб ўтган воқеаларнинг аламидан, нимагадир эришиш учун астойдил ҳаракат қиляпти. Икки йилдан кейин «Акфа»га бориб, «бизни компаниядан чиқариб юборганларингиз учун РАҲМАТ!», дейди. Нигорани яхшилаб алдасангиз, алданади, аммо ўзига пишиқ-пухта қиз. Бошида «заҳарханда экан», деган фикрга келгандим. Йўқ, ундай эмас экан.

Суҳбатни Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА оққа кўчирди


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 1312 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz