YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:45
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 8
MEXMON 8
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2011 » Март » 12 » Otam noxaq edi...( Sevgidan kuygan qismat)
18:19
Otam noxaq edi...( Sevgidan kuygan qismat)

Assalomu aleykum wr wb Aziz dindosh dugonam, ushbu voqeani ko'zlarimda yosh ila o'qidim... She'rlar.uz saytiga qo'yishimdan maqsad esa, bu voqea qizlarga saboq bo'lsin. toki bu voqeani o'qib to'g'ri yo'lini yo'qotishmasin. Assalomu aleykum wr wb

Бу
гапларни нима сабабдан айтаяптганимни хам билмайман-дея гапини бошлади қўнғироқ
қилган қиз.

Кўпроқ бахс ёки бирон мавзуни тахлил ва
саволга жавоб олиш истагида мухлис минбарига хат йўллашади. Менинг
воқеам эса балки сабоқ бўлар.

Оиламизда икки фарзандмиз, онам оддий уй бекаси, лекин отам...

Отам жуда ва жуда қаттиққўл. Минут секундигача, қадамимизни сантиметр
миллиметригача бизни текширарди.
Отамнинг қаттиққўллигидан нолимаган одамим қолмаган.

Сал кечга
қолсам, ёки қўнғироқ бўлиб жим туриб қўйиб қўйишганида онам истехзоли кулса отамнинг жазаваси
тутарди. Онам нима қилипти бўйи етди йигитлар ортидан юради-да деса отам йўқ
мени қизим совчи келганига турмушга чиқади дерди.

Отамни
доим собиқ иттифоқдан қолган хаёл билан фикр юритади деб билганман. Яъни модадан
қолган фикрлар. Ўтиришларни тушунмайдиган, туғулган кунларни тушунмайдиган ва
хоказо.

Аввал
туғулган кун, кейин дискотека, кейин кола, кейин шампан, кейин ароқ ва тўшак
буёғи кўча фохишаси.

Мана шу уларнинг доооимги фикрлари. Йигитларга доим бир нарса керак отам
фикрича.

Бир йигит
билан севишдик. Йўқ, отам мухаббатни сезмаган тушунмайди, бу йигитнинг
хатларини ўқитсам борми? Отам йиғлаб юборса керак. Вахоланки йўқ йиғлай
олмайди. Отам хеч қачон умрида йиғламаган, мансаби хам қўймаслигидандир. Ахир
каттагина мансаб эгаси, виқор билан юради, салобати нақ махалламизни босади.
Бир ўқрайишидан хаммаси тушунарли. Отам бизлар билан асосан шу кўз қарашлари
билан гаплашадиларда.

Суйганимнинг смслари мени аллалар, совғалари хонамда музейга
айланди. Отамга билдирмай кечаси хам
айлана бошладик. Яхшиям онам бор. Ха уёқда, ха буёқда ўзим жўнатдим бало баттар деб тўғирлаб турардилар.
Укам хали мактаб ўқувчиси, битта шоколад берсам нима айтсам шуни ёдлаб отамга гувохлик бериб тураверади.

14
февраль севишганлар кунида илк бора бўса олди... Бошқача бўларкан...
Муносабатимиз кундан кун мустахкамланаверди, квартирасига хам борадиган бўлдик.
Хуллас....

Йўқ барибир отам нохақ. Ахир севамиз-ку.

Отамга
узун қулоқ гаплар бир йигит билан юради деб етказишганида важохатини кўрсангиз
эди. Бир шапалоқ урдики... Онам дод деб ажратиб қолди. Уйдан қочиб кетдим.

Суйганим билан
яшай бошладим.

Онаси уйлантиришни бошламагунча...

Йўқ отам барибир нохақ. Чунки суйганимни нима айби бор? Ота-онаси хохлаган
қиз мен эмасман. Йиғладим сиқтадим, квартирада иккинчи хотин бўлиб қолавердим. Бу орада қизлик хам бўлдим.

Суйганимни бу орада бошқаси билан хам тутиб олдим. Хотининг
уйингда бор, квартирада мен иккинчи хотин нима етишмайди? Сени деб оиламдан кечдим деб роса қирғин
қилдим. Биринчи оиласиникига қизим билан бориб тўполон қилдим. Ўз уйида кўриб
шармандага чидолмай ура кетди. Қўлимга келган нарса билан химояландим. Натижада
суйганимни темир билан уриб ногирон қилиб қўйдим.

Қамалдим.

Барибир
отам нохақ.

Ахир бу оддий хаёт! Хеч ким суғурталанмаган!

Судимга...

Отам келди...

Йўқ,
хукмни хам эшитмадим...эшита олмадим. Отам ёш боладек судда судьяга қараб йиғларди.

ОТАМ ЙИҒЛАРДИ!

Тасаввур хам қила олмасдим.

Ўша
мансабдор, виқор билан юрган мен учун дунёдаги энг қахрли инсон йиғларди!

Мана шу онда тамом бўлдим.

Вой ота нега йиғлайсиз сизга ярашмайдику деворгим келди,
лекин тушуниб етганимда...

Отам шу мансаби шу қахри ва виқори билан НОИЛОЖЛИК,
КУЧСИЗЛИКдан йиғларди....

Бу
хаётимдаги энг оғир кун эди.

Бошқа хаммаси бир пул.

ОТАМ ЙИҒЛАРДИ!

Нималар
қилиб қўйганимни фақат шу отамни кўз ёшини кўргач, тамом бўлгач тушундим.

Отам айтган
барча гаплари суйганим билан танишган кунимдан мос тушиб, отамнинг бир шапалоғи
суйганимнинг дўппослагани билан шу қадар бирдек кўз ўнгимдан ўтиб кетдики...

Бир йил ўтиб амнистия билан чиқдим. Қамоқдалигимда отам передача бериб кетиб
турди. Лекин свиданияга хеч ким келмади. Боламни эрим олиб қўймади, унга керак
хам эмас бўлган. Чиққунимча холамникида бўлди. Собиқ суйганим бир
нарсада мардлик қилиб ўша квартирани
номимга қилиб берди, фақат қизи билан уни тинч қўйсак бўлгани экан.

4 хоналик
квартирани сотиб 2
хоналик олдим, қолганига кичик бизнес билан шуғулланяпман.

Ота онамни
ёнига энди аниқ бора олмайман.
Онамдан менга хамма нарсани рухсат берганига кўнглим қолган бўлса, отамни
кўзига қарай олмайман...

Тасаввур хам қила олмайман у учрашув қандай бўлади..

Отам қаттиққўл бўлган, лекин болалигимда жуда мехрибон ва хаттоки кулганини хам элас элас эслайман. Унинг кўз ёшлари оқ фотиха бериб узатаётганида бўлиши керак эди. Шошибман...бошқа йўлдан кетиб бошқа вазиятда кўз ёш тўктирдим. Айнан шунда ўзимга келдим.

Ўзим қиз
ўстиряпман. Билмадим яна эрга тегаманми йўқми, эрим отам каби қаттиққўл
бўладими йўқми, лекин қизим учун онамдек эмас отамдек қаттиққўл бўламан.

Худо
кўрсатмасин гапимга кирмаса, отамга ўхшаб бир шапалоқ эмас, уриб ўлдириб
қўяман. Токи кейин отам каби хаёт олдида кучсизликдан йиғламай...

Категория: FIKR-MULOHAZA | Просмотров: 1732 | Добавил: Kichkina_Odamcha | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz