CHORSHANBA, 2025.01.01, 04:09
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
ENG ZOR KIM?
XAMMA JAVOBLAR: 1098

Статистика

XOZIR SAYTDA 3
MEXMON 3
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июнь » 25 » - Отабек Муталхўжаев- Имидж бу – ўзлигимни кўрсатиб бериш
23:14
- Отабек Муталхўжаев- Имидж бу – ўзлигимни кўрсатиб бериш

 
 Ўзбек эстрадасининг истеъдодли вакилларидан бири, «Ниҳол»мукофоти совриндори Отабек Муталхўжаев шу кунларда ижодга боши билан шўнғиб кетган. Яқиндагина «Ота - она» дея номланган яна бир янги қўшигини ўз мухлисларига такдим этди. Хонанда ва унинг продюссери Феруза Нодирова билан бўлган суҳбатимиз мароқли кечди.
 
- «Ота-она» номли қўшигингизга ишланган клип тарихи ҳақида фикрингиз?
- Кимнинг ота-онаси ҳаёт бўлса, у инсонни энг бадавлат деб билаверинг. Муҳтарам зотлар хақида куйлаш , хар қандай фарзанд учун шараф бўлса керак. Бу мавзуни танлашимиздан олдин, мендан бошқа кўплаб санъаткорлар ҳам бу мавзуга қўл урганларини ва бир неча клиплар қилинганини билардик. Шу сабабли хам илгариги клипларга ўхшаш эпизодлардан иложи борича қочишга харакат қилдик. Бу қўшик устида икки йилдан ортиқроқ вақт ишладик, клипнинг композицияси ва сайқаллаштиришнинг ўзига олти ойча вақт кетиб қолди. Албатта, оранжировкачи Фаррух Дадабоев ва щоир Дилшод Махкамовларнинг хам шу ўринда хизматларини эътироф этмасак бўлмас.
- Серқирра ижодкорлигингизни кинофильмлар, сериаллардаги ролларнигиз ва бошловчиликда хам ўзингизни синаб кўрганингиздан биламиз. Яна нималарга қизикасиз?
- Кино соҳасидаги ўз ижодимни яна давом эттирмокчиман. Бир йигитга қирк ҳунар оз деганларидай, энди дубляж санъатини ўрганиб, ўз салоҳиятимни шу соҳада ҳам синаб кўрмоқчиман. Спортнинг оғир атлетика, сузиш ва футбол турлари билан хам шуғулланиб тураман.
- Санъаткор учун ташқи кўриниш қанчалик муҳим?
- Ўзбекларда бир зўр гап бор «Отангни онангга бепардоз кўрсатма » Шу маънода ташқи кўриниш санъаткор учун муҳим ҳисобланади. Чиройли кўринишли, озода кийинган ва маданиятли кишига хеч ким бефарқ бўлмаса керак.
-Сиз учун имидж нима?
- Имидж бу – ўзлигимни кўрсатиб бериш, чиройли жихатларимни намоён этиш. Ўз имиджим билан мунтазам ишлайман, бу борада мен билан ишлайдиган соха вакиллари хам бор..
- Отабек Муталхўжаев хорижий фестивалларда қатнашар экан деб эшитдик?
- Шунақа ниятларимиз хам йўқ эмас ва Сочи, Ялта ва халқаро фолкьлор фестивалларидан таклифлар бўлди. Насиб қилса, кастингдан ўтсак ,халқаро қўшиқ майдонларига хам чиқамиз. Хозирча фолкьлор қўшиқларидан намуналар жўнатдик, фотосессияларни ҳам олиб кетишган.
- Ўзингизга энг кўп ёқадиган қўшиғингиз?
- «Севар ёрим» номли қўшиғим ўзимга хам жуда ёқади.
- Нимага клипларингизда оқсуякларга хос бўлган жиҳатлар ( масалан, пўстин, фойтун арава ва хоказо ) кўп?
- Янгилик киритиш учун, бу хам ўзига хос имиджим. Клипмейкерлар шу эпизодлар устида анча ишлаган, бошқа санъаткорларникидан фарқли янгилик ва ўзлигимга хос нимадир яратишга харакат қилишган.
- Станиславский театр хақида гапира туриб «Театр – жамоавий санъат» дейди.
Қўшиқчилик хам шундай тоифадаги санъат турига кирадими?
- Ҳа, мен хам шундай деб ўйлайман. Бугунги куннинг қўшиғини яратиш учун шоир, мусиқа сайқалловчи , клипмейкер ва бошқа ижодкорлар жамоаси зарур ва бўлиши керак.
Мисол учун , Европа ва бошка ривожланган давлатларда  1 та клип олиш учун 50- 60 кишилик бутун бир жамоа ишлайди. Бизда хам 7-8 киши ишлайди. Эстрада санъатида , умуман барча сохада, рақобат чуқурлашиб бормоқда, бундай ҳолатда ҳаммамиз изланмасак, орқада қолиб кетамиз. Санъаткор ёлгиз ўзи хеч ким, албатта, зўр, узоқни кўра биладиган жамоа- ижодий гуруҳ жуда мухим , усиз ҳеч бир санъаткор узоққа бора олмайди, айтадилар-ку куч бирликда деб.
Ҳаётда нимагадир эришган бўлсам, устозларим туфайли деб биламан. Устозларим Юнус Тўраевдан вокалдаги тўрт йиллик таълимни тўрт ойда олганман, Ф. Билолбоев менга техникани ўргатган бўлса, Дилшод Маҳкамовдан хам кўп нарсани ўргандим.
- Кимдир сизга шогирд тушмокчи бўлса..?
- Йўқ. Таклифлар бўлди, лекин мен хали ўзимни устоз даражасида деб билмайман, мен ёрдам беришим мумкин, лекин хали ззимни санъат сирларини ўргатиш даражасига етган устоз дея айтолмайман.
- Ҳозирги кундаги хориж куйларини ўғирлашга муносабатингиз ?
- Нотўғри деб ўйлайман. Лекин бир тарафдан бу танилишнинг қулай йўли, чунки катта композиторлар йиллаб ишлаган мусиқа хит бўлади, танилиш йўлида – санъаткор уз йўлини топишда ёрдам берса, битта қўшикни ўғирлаш мумкин.
- Бастакорларимизни дангаса деб ўйлайсизми?
- Йўқ, қўшиқчиларимиз дангаса, биз осонига ўрганиб қолдик. Оранжировка қилади, ўзбек тилига ўгиради, тамом, қўшиқ тайёр.
-Сиз-чи, сиз хам шу йўлни тутасизми?
- Йўқ, мен ҳар доим оригинал қўшиқ яратишга харакат қиламан, лекин рухсат сўраб куйлаган қўшиқларим бор. «Хазон» қўшиғимни туркларга бердим, улар хам ўз навбатида менга қўшиқларини такдим этишди.     
- Репертуарингизда мумтоз мусиқани учратмаяпмиз ?
- Мумтоз мусиқа санъатига ҳурматим жуда баланд. У қўшиқ ларни махсус тайёргарликсиз айтиб бўлмайди, мен айта оламан, лекин бузиб айтишдан қўрқаман. Пухта тайёргарлик кўриб, 10-20 йиллар ичида бунга хам тайёр бўлсам керак.
- Отабек ҳамма премераларга тушади, жаҳон киносига хам бефарқ эмас, унинг бу хақида фикрлари қандай?
- Охирги марта «Тундан тонггача», «Жаноб хеч ким», «24» каби ўзбек кинофильмларини кўрдим. Кўпчилиги ёқди, аммо «24» фильми ёқмади.
- Нима учун?
- Фильмда кулминация ва якун йўқ хисоби.Воқеалар бир текисда ўтиб кетади, мени таъсирлантирмади. Режиссиёрнинг биринчи иши бўлгани учун ,албатта, камчиликлар бўлган, бу табиий хол, режиссиёр ўз устида ишласа, ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман..  
-Ҳозирги кунда қайси санъаткорларимизнинг ижоди сермаҳсул деб ўйлайсиз?
- Миллий эстрада йўналишида Озодбек Назарбеков Алишер Файз, Азиз Ражабийларни, замонавий эстрадада Нилуфар Усмонова, Сардор Рахимхон, Улуғбек Раҳматуллаев ва Шоҳруххонлар баракали ижод қилишмокда.
- Хорижий тиллардаги қўшиқ лар репертуарингизда кам?
- Бор, лекин мухлислар эътиборига ҳавола этилмаган. Уларни ўзимнинг қизикишим учун куйлаганман. Эронча бир кушик устида ишлаяпмиз, насиб бўлса, кузда тайёр бўп қолади.Рус тилида ҳам ўзимга ёққан кушикларни куйламоқчиман.Масалан «Хазон» қўшиғини рус телеканалларида куйлаб, МузТВ, РуТВларни забт этмоқчиман.
- Сайтимизнинг номи Ташриф, шундан келиб чиқиб бир савол: меҳмонга бориш ва мезбон бўлиш Сиз учун..
- Меҳмонга кўп бораман.Яқиндагина Андижонда ўтказилган «Универсиада- 2010» мусобаўаларининг очилиш ва ёпилиш маросимида иштирок этдим. Унда катта лаганда палов беришди, кўп санъаткорлар биргалашиб маза қилиб едик. Мезбонлик масаласида куп ҳолларда уйда бўлмаганим сабабли меҳмонлар мени кўрмай кетишади. 
 - «SHERLAR.UZ» сайтига ва унинг ўқувчиларига тилакларингиз?
- Сайтнинг биринчи навбатда менга номи ёқди. Ташриф- яхши ном танланган. Умуман сайтлар билан алоқаларимиз яхши, сизлар билан ҳам бир- биримизни тушунишиб ишлаймиз деб ўйлайман. «SHERLAR.UZ» дан санъаткорлар ҳақида обектив маълумотлар кутиб қоламиз.
Сайт ва унинг ижодкорларига омад тилайман, ташаббускорликларингиз сизни тарк этмасин. Мен ҳамиша мухлисларим учун ижод қиламан ва уларни жуда ҳурмат қиламан!

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 933 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz