"Олмалиқ” клуби бир неча дақиқа олдин
ўз майдонида "Бунёдкор” жамоасига имкониятни бой берди.
Дастлаб
ўйиннинг 26-дақиқасида бразилиялик собиқ бош мураббий Луис Фелиппе
Сколари томонидан жамоага таклиф этилган ҳужумчи Денилсон мемонларни
ҳисобда олдинга олиб чиқди. 53-дақиқага келиб "қалдирғочлар”нинг бошқа
бир легионери Ривалдо орадаги фарқни яна бир тўпга оширди. Ўйин ана шу
ҳисоб билан якунланиши кутилаётган бир пайтда пойтахтликларнинг
89-дақиқада уюштирган ҳужуми гол билан якунланди. Бу вазиятда Анвар
Солиев бўш қолган дарвозани ишғол қилганди. Бироқ мезбонлар орадан бир
дақиқа ўтар-ўтмас ҳисобдаги фарқни қисқартиришди. Отақўзиев ушбу
учрашувдаги сўнгги гол муаллифига айланди.
Учрашувнинг батафсил шарҳини бир неча дақиқалардан сўнг айнан бизнинг
сайтимизда ўқишингиз мумкин.
ПФЛ, 11-тур
"Олмалиқ” – "Бунёдкор” 1:3 Голлар:
Н. Отақўзиев, 90 - Денилсон, 26, Ривалдо, 53, А.Солиев, 89
ОЛИЙ ЛИГА
11-ТУР |
28 МАЙ,
ЖУМА |
|
Хоразм |
1-2 |
Насаф |
29 МАЙ,
ШАНБА |
|
Навбаҳор |
1-1 |
Нефтчи |
|
Металлург |
2-1 |
Шўртан |
|
Олмалиқ |
1-3 |
Бунёдкор |
|
Пахтакор |
4-2 |
Локомотив |
|
Машъал |
0-2 |
Қизилқум |
|