ОФК чемпионлар лигаси чорак финал учрашувларини бошқариб борувчи ҳакамларни эълон қилди.
Осиё футбол конфедерацияси «Бунёдкор»-«Поҳанг Стилерс» жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқарувчи ҳакамлар бригадасига ўзгариш киритди. Аввалги бригададаги иккита қанот ҳаками янги лайнсменларга алмаштирилган.
23 сентябрь куни «Жар» стадионида хизмат қилувчи «қора кийимлилар» рўйхати энди қуйидагича кўриниш олди:
Бош ҳакам: Ҳалил ал-Ғамдий
Қанот ҳакамлари: Юсуф Мирза, Иброҳим ад-Дибасий
Захира ҳаками: Ҳолид аз-Заҳрони (барчаси – Саудия Арабистони)
Ҳакамлар назоратчиси: Хани Толиб Сафар (Қатар)
Учрашув комиссари: Донь Жень (Хитой)
Беллашув 23 сентябрь куни соат 17:00 да бошланади.
24 сентябрь куни «Пахтакор» стадионида Жидданинг «Ал Иттиҳод» жамоаси билан ўтадиган учрашувда австралиялик ҳакамлар гуруҳи хизмат қилади.
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс
Қанот ҳакамлари: Аназ Ҳоқон, Мэтью Жеймс (Барчаси – Австралия)
Захира ҳаками: Ризозода Ҳазёдий (Эрон)
Учрашувга ОФК томонидан малайзиялик Қамариддин ибн Сахарий комиссар этиб тайинланган.
Беллашув 24 сентябрь куни соат 18:30 да бошланади
|