|
Қош ва киприклар энг фойдали туклар
десак, муболаға бўлмайди. Улар нима учун кераклиги барчага маълум:
киприклар манглайдаги тернинг (пешонада жуда кўп кучли тер безлари
мавжуд) кўзга оқиб тушишига йўл қўймайди, бунинг устига улар кўзларни
чангдан асрайди. Шунингдек, қош ва киприклар ташқи қиёфангизга
мафтункорлик бахш этувчи аъзолар ҳамдир.
Улар калта туклардан иборат бўлиб, қисқа вақт, тахминан уч ой яшайди. Бошдаги сочларга қараганда икки баравар секин ўсади.
Қошларга тўхталадиган бўлсак,
уларнинг модаси ўзгариб туради – гоҳида кенг, тўқ қилиб бўялган қошлар,
гоҳида эса ипдай ингичка қайрилма қошлар урф бўлади. Узун ва қалин
киприклар эса ҳар доим аёл гўзаллигининг белгиси бўлиб келган.
Қошлар чеҳрага мафтункорликни бахш
этади. Шу боис улар парваришни талаб қилади. Агар сиз қошларингизнинг
шаклини ўзгартирмоқчи бўлсангиз, уларнинг дастлабки кўринишидан узоққа
кетиб қолманг. Қош терилганида уларнинг бир қисми бошқа тикланмаслиги
эсингизда бўлсин. Қош кўзнинг ички бурчаги устидаги нуқтада бошланиб,
унинг энг баланд қайрилма нуқтаси узоққа тўғри қараган пайтдаги кўз
қорачиғи устига тўғри келади. Қош тўғри айлана бўлиб қайрилиши ва унинг
ташқи учи ичкисидан паст бўлмаслиги лозим. Агар бурун охиридан кўз
бурчагига чизиқ ўтказсак, чизиқнинг қош билан кесишадиган қисми қошнинг
ташқи учига тўғри келиши керак.
Қошларни бармоқлар ёрдамида ёки, яхшиси майин чўткача билан олдин пастдан юқорига, кейин горизонтал йўналишда таранг.
Мўйчинак ёрдамида алоҳида тукларни
олиб ташлаган ҳолда қош чизиғини ингичка, тўғри ёки ярим айлана шаклга
киритиш мумкин. Қошларингизга шакл танлаганингизда нафақат мода
талабларини, балки чеҳрангизнинг шакли, ўзига хос кўринишингиз ва
қошларнинг дастлабки шаклини ҳам инобатга олинг.
Тукларни олиб ташлаш учун махсус мўйчинакдан фойдаланилади. Уни қайноқ сув ёки спиртда дезинфекциялаш лозим.
Ўзингизга ёққан қош шаклини
танлаганингиздан кейин қошлар ва унинг атрофини совун билан ювинг ва
ёғли крем суринг. Ана шундан кейингина қош теришни бошланг. Чап қўл
бармоқлари билан қош атрофидаги тери тортилади ва мўйчинак ёрдамида тук
илдизига яқин жойидан ушлаб ўсаётган томонга тортган ҳолда тез ҳаракат
билан тортиб олинади. Мўйчинак ҳар доим қошга паст томондан олиб
келинади.
Ушбу амалиёт анча қунтни талаб этади
ва оғриқлидир. Туклар олиб ташланган жой қизариб, бироз шишади. Борат
кислотасининг илиқ эритмасидан малҳам қилишни маслаҳат берамиз (бир
стакан сувга бир чой қошиқ борат кислотаси солинади). Малҳамлар 3-5
дақиқа давомида бир неча марта алмаштирилади.
Йигирма кундан кейин туклар яна ўсиб
чиқади. Агар қошлар атрофида йиринг боғлаган жойлар ва яллиғланишлар
пайдо бўлган бўлса, қошларни териш мумкин эмас.
Сариқ сочли аёлларнинг қошлари кўп
ҳолларда сочларининг рангидан очроқ бўлади ва улар юзда унчалик кўзга
ташланмайди. Бу ҳолда уларни бўяшга тўғри келади.
Қошлар махсус қалам ёрдамида бўялади,
уларнинг ранги қош, соч ва кўз рангига боғлиқ бўлади. Бундай қаламлар
қийин эрийдиган мойлардан ва сувсиз бўёқлардан тайёрланади. Тортилган
чизиқлар тана ҳарорати таъсирида осонгина ёйилиб кетади.
Қошни бўяш қалам ёки бўёқли ингичка
чўтка ёрдамида контурни белгилашдан бошланади. Қалам учли бўлиши керак.
У ёрдамида калта диагонал штрихлар чизилади. Чўтка ёрдамида эса енгил
ҳаракатлар билан бўёқ озгинадан сурилади. Ҳар қандай ранг қошда бироз
тўқроқ кўринади, шу боис рангни исталганидан бироз очроғини танлаган
маъқул. Умуман олганда, жигарранг қорага қараганда анча ифодалироқ
кўринади. Сариқ ва малла сочли аёлларга оч жигарранг ранглар тавсия
этилади, улар киприклар учун жигарранг туш билан жуда мос тушади.
Кулранг қаламдан исталган соч рангига эга аёллар фойдаланиши мумкин,
чунки у қошлар рангини бироз тўқроқ қилади.
Қош учун қалам ёрдамида кўзларни бўяш ярамайди. Улар ҳаддан ташқари кенг бўялади ва тез ёйилиб кетади.
Қошларни юзга упа сурилганидан кейин бўяш қабул қилинган. Шунинг учун бўёшдан олдин қошдаги упани қоқиб ташлаш лозим.
Чап қўлнинг бош ва кўрсаткич
бармоқлари ёрдамида тери устидан қош узунлиги бўйлаб момиқли тампонни
юритамиз. Қалам ёрдамида қош ўсишига тескари йўналишда чизиқлар
тортамиз – шунда қошлар бир хил бўялади. Қош бўялганида эса қошлар
ўсаётган томон линиясига амал қиламиз ёки уларни шу линиядан бироз
юқорироқда бўяймиз. Чизиқларни қошларнинг учларида бироз узайтирамиз.
Агар қошлар линияси баланд жойлашган бўлса, кўзлар ифодалироқ кўринади.
Қошларни ҳар куни бўяшга тўғри
келади. Бўёқни ўчириб ташлаш осон. Бунинг учун қошлар совун билан
ювилади ёки лосьонда артиб ташланади.
Қошларни соч бўёқларига ўхшаган
махсус кимёвий бўёқлар ёки шунчаки тўқроқ рангдаги соч бўёғи ёрдамида
ҳам бўяш мумкин. Бундай бўёқ қошларингизда бир ойга яқин туради.
Чоп этилди: 02 октябрь 2009, 16:25
Шархлар
27 ноябрь 2009, 21:38
www.RUVOLGA.ru
Некогда читать - слушай.
От вас текст - от нас mp3 файл
на ЛЮБОМ языке!
нахОдите клиентов = Ваши 50 !!! процентов
www.RUVOLGA.ru
|