Бу хонанда ҳақида сўз кетганда дарҳол "Ҳай-ҳай” қўшиғи ҳақида гапиришади. Ваҳоланки, уни илгари кўпроқ актриса сифатида билардик. Сериалларда, театр саҳнасида кўп кўрганмиз. Бугунги суҳбатдошимиз Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо БойхоноваФ.Ф.: – Сиз ярқ этиб чиқдингиз ва кейин нимагадир кўринмай қолдингиз? Кам ижод қилаётганга ўхшаб кўринмаяпсизми?
З.Б.: – Мен ҳали умуман ижоддан тинганим йўқ. "Рашк” қўшиғимга клип олдик. Ҳозир ТВ-марказда бадиий кенгашдан ўтди. Март ойида кетади.
Ф.Ф.: – Нима учун бошқа қўшиқларингиз "Ҳай-ҳай” даражасига етмаяпти?
З.Б.: – У фақат худодан. Сиз билан бизни қўлимизда бўлганда, ҳамма қўшиқни хит қилиб олардик. Бу ҳаммаси худодан. Қайси бири хит бўлади, қайси бири нима, фақат ўзи билади.
Ф.Ф.: – Нима учун кеч танилдим деб ўйлайсиз? Унвон олганингиздан кейин.
З.Б.: – Мен кеч танилдим деб ўйламайман. Мен ижодда неччи йилдан бери меҳнат қиламан. Масалан, институтни битирганимдан бери театрдаман (театр меҳнатини биласиз, қанчалик оғир) эрталабдан кечгача. Ёшлигимизни, бутун кучимизни саҳнага берганмиз-да. Айнан, Муқимий театрини саҳнасида мени ёшлик йилларим ўтган. "Ҳай-ҳай” энди шу даражада одамни танитган қўшиқ. Лекин, ундан олдин ҳам мени жуда кўпчилик таниган. Лекин бу даражада эмас. Ҳозир энди масалан, ёшу қари ҳамма "Ҳай-ҳай”дан танияпти. Бу ҳам худодан энди.
Ф.Ф.: – Сизни тўйларда ошда кўрдик, раққосангиз билан видеода. Шу аёл кишини ошда юришини, энди қандай қабул қилиш мумкин?
З.Б.: – Энди биласизми, ўша тўй қилган одам ўзи орзу ҳавас қилади-да, масалан, тўй қилсам, бир хилликдан қочиш мақсадида бўлса керак, бир хилгилар. Лекин, ёки ашаддий мухлисларингиз, мен тўй қилсам ошимда фалончи бўлсин, шуни қўшиғини ҳамма эшитса, деб ният қилган одамларникига борганман. Ўта ният қилган одамларникига.
Ф.Ф.: – Ғалати эмасми, аёл кишини ошда қўшиқ айтиши?
З.Б.: – Санъаткор учун бу. Йўқ.
Ф.Ф.: – Ҳозирги кунда театрда ҳам фаолият юритяпсизми ёки…..
З.Б.: – Йўқ, ҳозир фақат қўшиқ.
Ф.Ф.: – Ҳозирги пайтгача жами қўшиқларингиз сони нечта?
З.Б.: – Қўшиқларим сонини билмайман, лекин кўп. 60 тадан кўп.
Ф.Ф.: – Нечта альбом чиқаргансиз?
З.Б.: – Шу битта концертимни видеоси чиққан. 2 та кассета чиқарганман.
Ф.Ф.: – Ҳозирги кунда концерт ўтказиш ниятингиз борми? Янги концерт дастурлари қилиш?
З.Б.: – Албатта.
Ф.Ф.: – Жонли ижрода бўладими?
З.Б.: – Жонли ижро ҳам бўлади, фонограмма ҳам.
Ф.Ф.: – Ҳозирги кунда ижодингизда нима янгиликлар? Янги қўшиғимга клип олдирдим дедингиз….
З.Б.: – Ҳа, Замира Эгамбердиева сўзи, Абдуҳошим Исмоилов мусиқаси билан "Рашк” қўшиғини ижро этдим. Унга Ёдгор Носиров билан клип суратга олдик. Яқин орада ТВ марказда кетади.
Ф.Ф.: – "Ҳай-ҳай” клипини ғояси кимдан чиққанди?
З.Б.: – "Ҳай-ҳай” клипини мен ўзим табиатда бир чиройли мусиқий номер бўлсин деганман. Кийимини ғояси ҳам ўзимдан чиққан. Лекин, бу клипни умумий ғояси биргаликда бўлган, клипмейкер Беҳзод Ғуломов билан.
Ф.Ф.: -Сиз учун қайси бири муҳимроқ, рол ижро этиш ёки қўшиқ айтиш?
З.Б.: – Мен ўйлайман, қўшиқни ҳам дардини олиб чиқиб бериш учун актрисалигим ёрдам беради. Кимлардир мени актриса деб қабул қилади, кимлардир билади хонанда деб. Ким қанақа қабул қилса, шунақа.
Ф.Ф.: – Демак, Сиз иккаласини баравар кўрасиз?
З.Б.: – Иккаласини баравар. Чунки, иккаласи бир–бирини тўлдиради. Овозни ҳам Оллоҳ беради. Овоз ҳам ҳаммага берилмаган нарса. Маҳоратни энди ишлаб, ҳам ўқиб (практикада) амалиётда ўрганса бўлади.
Ф.Ф.: – Ўзингиз қандай қўшиқлар эшитасиз?
З.Б.: – Кўпроқ устозларни қўшиқларини эшитаман. Мен фақат битта санъаткорда тўхтаб қолмайман тўғриси. Ҳаммани ижодини радиотўлқинлари орқали эшитиб, кузатиб бораман.
Ф.Ф.: – Ҳаётдаги шиорингиз?
З.Б.: – Яхшиликка интилиб яшаш.
Ф.Ф.: -Ўзингизни кучли аёл деб биласизми?
З.Б.: – Ҳар доим ҳам эмас.
Ф.Ф.: – Нега?
З.Б.: – Қанақадир кўнглим . . . Лекин кучлиман, бундоқ қарасам ҳаётда ҳар қандай нарсани фақат оғирлик билан енгиб кетганман.
Ф.Ф.: -Нимага? Унақа даврлар кўп бўлганми?
З.Б.: – Энди…. Кўп нарсани оғирлик билан енгиб кетганман. Ҳаётимда қийинчилик бўлмаган, кўп нарсани оғирлик билан, кўп нарсани вақт кўрсатади дейман. Ҳаётда хар хил ҳолат бўлади–ку….
Ф.Ф.: – Яқин орада бирор спекталь томоша қилдингизми?
З.Б.: – 26 числода Ёшлар театри (Молодёжный театр)га бориб, "Эквут” спектаклини кўрдим. Бугун эса 27 числода Алишер Навоий опера ва балет театрига бориб, "Скайпени жемчуга” операсини кўриб келдим.
Ф.Ф.: – Яқин орада ўқиган китобингиз?
З.Б.: – Турсуной Содиқовани "Аёлга қасида” китобини ўқидим.
Суҳбатимиз телефонда кечди. Зулайҳо Бойхонова билан суҳбатлашиб, уни камтар ва самимий инсон эканлигини билдим. Зеро, камтарлик ва самимийлик ҳам санъаткор зийнатидир.
|