Хонанда, бастакор ва шоира Шаҳноз айни дамда тахминан 5та янги тарона устида ишламоқда экан. «Шулар орасида «Баҳона» ва «Биламан» деб номланган қўшиқларим деярли тайёр. Бири сокин, иккинчиси шўх оҳангда янграйди. Шунингдек ўз вақтида хит даражасига кўтарилган «Шунчалар» ва «Агар» тароналаримнинг ремикс кўринишини ҳам тайёрлаяпман. Тез орада улар FM тўлқинлари орқали янграйди». «Шахсий ҳаётингизда нима янгиликлар?» деб берган саволимизга хонанда жавоб беришни хоҳламади. «Ўқишга кечикяпман» деган баҳонада биз билан хайрлашди. Шаҳноз Шарқшунослик институтининг 3-босқич талабаси экан.