YAKSHANBA, 2024.12.29, 12:07
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 6
MEXMON 6
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июль » 11 » Омадсиз одамнинг бахти
21:25
Омадсиз одамнинг бахти

- Ҳеч омадим йўқ экан-да, - дардини сочди Лола телефон гўшагига. – Якшанба бўлганига қарамай ишга чақираверишади.

- Жуда бахтлисан-да, - ҳайратланди гўшак Салиманинг овози билан. – Қанийди, мен ҳам ишга тушсам. Уйда бир ўзим ўтиравериб тўйиб кетдим. Яқинда томга чиқиб, кўппак сингари увиллайман.

Бундай ғалати суҳбатни нима учун келтиряпсан, деб сўрарсиз. Одатда ҳаётда омад бор ёки йўқлиги одамнинг ўзига боғлиқ. Масалага қандай нуқтаи назардан қарасангиз, шунга қараб вазият ўзгараверади. Зеро, шундай одамлар учрайдики, ҳақиқатан омад уларнинг маҳалласидан минглаб чақирим наридан ҳам ўтмаган, деб ўйлайсиз.

Бундай одамларни уч турга ажратишади. Қуйида уларга тўхталиб ўтамиз.

 

Домангирлар

Бошқа сўзлар билан айтганда ҳаётдан норозилар. Бундай одамлар фикрлаш тарзи билан кўнгилсизликларни ўзларига жалб этишади. Мисол учун, дам олиш учун курортгами ёки санаторийга бордингиз, дейлик. Ҳамма ерда, албатта, дунёдан "хафа” бўлганлар топилади. Остонадан хатлаб ўтмасидан автобусда дим бўлгани ва улар нафас олишга қийналгани, ҳайдовчи ўғри ва фирибгарлиги, курорт (ёки санаторий) ходимлари ҳаммага қўпол муносабатда бўлишига шубҳа йўқлиги, деразасидан гўзал табиат манзараси эмас, албатта, қурилиш ёки ахлатхона кўринадиган хона беришлари ва ҳоказоларни айтиб нолий бошлашади. Ҳақиқатан ҳам худди атайлаб бўлганидек, улар жойлашган хонанинг кранидан сув тинмай оқади, кондиционери ишламайди, эшиклари гоҳ очилса, гоҳ очилмайди, кийим-кечакларидан баъзи нарсалар йўқолади.

Ёки яна бир мисол. Давлат муассасалари (бола туғилганлиги ҳақида гувоҳнома олиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, болани мактабга бериш, нотариусда ҳужжат расмийлаштириш ва ҳоказо) билан боғлиқ иш чиқиб қолди. Албатта бутун вужуди билан норози бўлган одамлар бу ерда ҳам талайгина. Нима эмиш, бу ерда одамларни ҳурмат қилишмасмиш, навбатда ҳафталаб туришга тўғри келармиш, ҳаммага қўпол гапиришармиш, муддатидан аввал тушликка чиқиб кетишармиш, бир таниши келса, ундан катта пул талаб қилишганмиш... Қарангки, айнан улар ёпиқ эшикларга, ортиқча тушунтиришни ёқтирмайдиган инспекторларга дуч келишади, фақат уларга "Кейинги ҳафта келасиз”, дейишади, муассаса муддатидан аввал ёпилади ёки санитар куни эълон қилинади.

Бошқа ерда эса қувноқ, хушмуомала, бутун дунёни очиқ юз билан кутиб оладиган, хушчақчақ одамлар борки, улар ҳеч қандай қийинчиликсиз меҳмонхонадан энг яхши хоналарни олишади, кино ёки концертда энг мақбул жойларга ўтиришади, амалдорлар ишларини тез ҳал қилиб беришади, қўли енгил дўхтирларга дуч келишади, инсофли қўшнилари йўқотиб қўйган тилла занжирини зинадан топиб олиб, қайтариб беришади, кейинги машина ҳайдовчиси ғилдиракни алмаштиришда ёрдам бериб юборади, машинанинг бузилиб қолган нарсасини тузатиб беради...

Шундай экан бу ерда на тақдир, на ҳаёт, на замон айбдорга ўхшамайди. Балки аввалги ҳаётларида биронта нотўғри иш қилиб қўйишгандир? Билмадим, билишни истамайман ҳам, тўғриси, бунга унчалик ишонмайман...

Хуллас, сиз ДОМАНГИР омадсиз бўлсангиз:

• буни ўзингиз билмасангиз ҳам керак;
• агар англаган бўлсангиз – шунинг ўзи катта ютуқ;
• салбий ниятлардан халос бўлишга ҳаракат қилинг: олдиндан амалга ошмаслигига ишонган ҳолда биронта ишни бошламанг, ҳеч қандай башорат қилманг (амалга ошмаган умидлар ҳам, тасдиқланган қўрқувлар ҳам одам ҳаётини издан чиқариши мумкин), бир қўшиқда айтилишича, донт ворри, би хэппи (кўп ташвишланма, бахтли бўл);
• одамларга самимий муносабатда бўлишга интилинг;
• ғалати эшитилса-да, оламга кулиб боқинг ва олам сизга очиқ юз билан қарайди.

 

Балочилар

Кулфатларга тушиб қолишни ҳаёт тарзига айлантирган одамлар ҳам топилади. Бу уларнинг ич-ичларига сингиб кетган. Четдан қараганда уларнинг бошига тушгани балои қазога ўхшаса-да, бунинг ҳеч қандай ажабланарли томони йўқ.

Алишернинг ҳеч омади келмади-да, қачон қараса, фалокат бошлаб келаверади, дейишади. Жума куни кундузи боласини боғчага ташлаб қайтаётганида калласидан зарб ебди. Трамвайда кўчат олиб келаётганида милицияга олиб кетишди, бесабаб уч суткага қамаб, мобил телефонини ҳам синдиришди. Дўстининг туғилган кунига келганида иккита тишини синдиришди, тағин нима билан денг – мурч идиши билан. Ҳеч бир нарсаси тинчгина ўтмади-да, учраган одам кайфиятини туширади, имтиҳонларда йиқитишади, ишдан бўшатишади, кўчада турли сабабларни рўкач қилиб, жазога тортишади, хуллас, худо урган банда. Нима учун, дейсизми? Ўзи шунақа – балочи.

Таги кавлаб кўрилса, маълум бўладики... Алишер шунчаки боғчадан уйга қайтмаган. Йўлда дўконга кириб, бироз қиттай-қиттай қилган, кундузи маст аҳволда юрган, кўчадаги одамлар билан муштлашган ва, ахийри, бошидан зарб еган. Трамвайда ҳам шунчаки кўчат олиб келмаган, албатта. Чиптачи патта сўраганида "салом бермадинг”, деб уришган, сўкинган, натижада жанжал кўтарилган, навбатдаги бекатда милиция чақирилган, Алишерни олиб кетишмоқчи бўлишганида уларга бўйсунмаган, "хали кўрасанлар мендан” деб уларни телефонига суратга туширмоқчи бўлган, натижада телефони ҳам синдирилган, ўзи ҳам уч суткага ушланган. Ниҳоят, дўстининг туғилган кунида бир киши рафиқаси билан эмас, бошқа аёл билан сўзлашиб турганини кўриб, уни адолатга чақирмоқчи бўлди, рафиқасининг "шаънини ҳимоя қиламан” деб уришга ташланди ва "шаъни топталган” аёлнинг ўзи мурч идишини унга улоқтирди.

Ҳар қадамида йигитлар шилқимлигига учрайдиган қизлар ҳам бор. Кимдир уларни машинасида олиб қочмоқчи, уларга кўчада ёпишмоқчи бўлади, кутилмаганда таниши пичоқ билан ўқталади, рашк ўтида ёнган яқини ўч олмоқчи бўлади, хуллас, шунга ўхшаш воқеаларга дуч келишади. Бундай омадсизликнинг сабаби нимадалигини ўзлари ҳам билишмайди.

- Кун ёриғида метрода кетаётувдим, ҳеч кимни тегмадим, ҳеч кимга гапирмадим. Ёнимга кўримлигина бир йигит ўтирди. Соатимни сўраганди, "соат баҳона танишиб ҳам олармиз”, дедим. Хуллас, метродан чиқиб қаҳвахонага кирдик. Аввал қаҳва, кейин шампан виноси ичдик. У ердан чиққанимизда вақт алламаҳал бўлиб қолибди. "Уйимгача кузатиб қўярсиз”, дедим, у бўлса белимдан қучиб олса бўладими? Бундай аблаҳ одамлигини билиб ўтирибманми?!

Ҳақиқатан ҳам, билиб ўтирибдими?

Демак, БАЛОЧИ омадсиз бўлсангиз:

• буни билсангиз керак;
• бундан қандай қутулишни билмайсиз;
• чунки ҳар сафар кўнгилсизликка дуч келганингизда туюладики:
- атиги биттагина қадаҳ ичмоқчи;
- ярим соатгина ўтирмоқчи;
- ёқимли одам билан бир суҳбат қурмоқчи;
- ўз фикрингизни баралла айтмоқчи бўласиз ва ҳоказо.
• қилиш мумкин бўлмаган ишлар рўйхатини тузинг ва уни яхшилаб ёдлаб олинг, ҳеч қачон эсдан чиқарманг, сиз:
- алкоголь ичмайсиз;
- бегоналар билан гаплашмайсиз;
- бировлар ишига бурун суқмайсиз;
- кечқурун қоронғу йўлакларда сандироқламайсиз;
хуллас, қилиш ножоиз бўлган барча ишларни қилмайсиз. Ҳеч қачон, ҳеч қандай ҳолда, ҳеч бир истисносиз!
• ниҳоят, қаттиққўл, баджаҳл эр ёки назорат қилишни ёқтирадиган хотин билан турмуш қуринг. Улар сизни тўғри йўлга бошлаб, четга чиқиш ва балоларга учрашдан сақлашсин, ҳар бир қадамингизни ўлчаб беришсин. Эрни эр қиладиган ҳам, қаро ер қиладиган ҳам хотин, деб бежиз айтишмаган.

 

Буткуллар

Омадсизлар билан суҳбатлашишни ёқтирмаймиз, уларнинг кулфатлари учун ўзлари айбдор, деб ҳисоблаймиз.

- Эшитдингизми, Замира икки боласи билан ёлғиз қолибди, ишдан ҳам бўшатишибди, тағин 5 ойлик маошини ҳам беришмаганмиш. Энди юзига чўтир тошиб...

Шу пайт биз томоқ қириб, Замиранинг ўзи айбдор, дея ҳукм чиқарамиз. Чунки айбсиз деб тан олсак, бундай ҳолат ҳамма билан, ҳатто биз билан ҳам рўй беришини тан олган бўламиз-да. Лекин ҳақиқий, катта харфлар билан "рўйхатга олинган” Омадсизлар ўз балолари учун айбдор эмаслар. Домангир ва Балочилар билан суҳбат яхшиликка олиб келмайди. Биринчилари салбий муносабати билан иштаҳамизни бузиб, кайфиятимизни туширишса, иккинчилари, ёрдам ва қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлиб, атрофдагиларни ҳам ишкалликка итаришади. Бундан ташқари Балочилар чўзилган ёрдам қўлини оддий ҳол деб билишади ва миннатдорчилик билдириш ўрнига ўликларини ҳам ортиб олишади. Ҳар қандай нарсада бўлгани каби бунда ҳам чек-чегара бор-ку, ахир.

Бироқ ҳақиқий Омадсизлар зарарсиз. Аксинча, атрофдагиларга омад олиб келишади. Мен кулфатларини мантиқий тушунтириб бўлмайдиган Фавқулодда омадсизлар ҳақида гапиряпман. Улар худди Пьер Ришарнинг қаҳрамони сингари мингта стулдан албатта оёғи синиғини топиб ўтиришади.

Йўлдошнинг кўнгилсизликлари ишдаги жароҳатидан бошланди. Касби телеоператор бўлган Йўлдош криминал янгиликларга бағишланган кўрсатувга лавҳа олиши керак эди. Унга кўра тўғри объективга қараб турган тўппончадан ўқ отилади. Ҳаммаси тасдиқланди ва тўппончага пахтавон ўқ ўрнатилди, Йўлдош камерага энгашди, режиссёр буйруқ бердию... Аниқланишича, пахтавон ўқлар орасида битта ҳақиқийси бор экан. Айнан ўша ўқ Йўлдош турган камерага тегибди ва шунинг учун ҳам йигит омон қолибди. Уч соат давом этган жарроҳлик операциясига қарамай, Йўлдош танасида маълум миқдорда қўрғошин қолиб кетди. Кейинчалик йигит териси остидаги қўрғошинни юмалатиб, дўстларига кўрсатди ҳам. Бу Йўлдош ҳаётидаги тез-тез бўлиб турадиган кульфатларнинг энг жиддийси. Бундан ташқари деярли ҳар куни бир бало орттириб юрарди. Танишиб юрган қизи бир куни скамейкада ёнига ўтираман деб туртиб юборди, йигитнинг бели суянчиққа урилиб икки жойи синди. Энг қизиғи, бу ҳолдан кейин қиз иложи борича Йўлдошдан нари юриш ўрнига, аксинча, унга турмушга чиқди. Чунки Йўлдош ҳаётида бирор марта ҳам нолимаган. Тўғри, бир неча марта у ўтирган машинаси автофалокатга учраган, шкаф, ўра, ҳожатхона ва бошқа жойларда қамалиб қолган, у кетаётган лифт ишламай қолган, шундай бўлса-да, ҳеч қачон ўзини бечораҳол қилиб кўрсатмаган, "бу дунёдан яна нимани ҳам кутса бўларди” қабилида ҳаётдан хафа бўлмаган.

Хуллас, ҳаққоний омадсизлар жозибали, хушчақчақ ва ҳатто истеъдодли одамлардир. Уларни чарчатган кўнгилсизликлар бошқаларга ажиб кўринади. Улар билан суҳбатлашиш кайфиятни кўтаради, чунки уларнинг саргузаштларини эшитган ҳар қандай одам улар ёнида ўзларини ўта бахтли ҳисоблайди. Гўёки барча одамларга мўлжалланган кулфатлар жамланиб улар бошига ёғилаётгандек. Бунда атайлаб ҳар қандай кўргуликни бемалол енгадиган, ҳеч нарсадан тап тортмайдиган, келажакка очиқ юз билан қарайдиган одамларгина шунчалик омадсиз бўлади. Ҳар қандай фалокат улар учун чўт эмас. Умуман олганда улар сизу бизнинг қийинчиликларимизни ҳам ўзларига оғдирган.

Агар БУТКУЛ омадсиз бўлсангиз:

• сизга берадиган маслаҳатимиз йўқ;
• ёдингизда тутинг, томда осилиб турган яхмалак синиб бошга тушиши мумкин;
• муҳими, ахийри ҳаммаси яхши бўлади.

Категория: Психология | Просмотров: 1808 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz