Испанияда «Барселона» - «Реал», Италияда «Рома» - «Лацио» узоқ бўлмаган Украинада эса «Динамо» – «Шахтёр» қарама қаршилиги жамоалар нечанчи ўринда ва қандай вазиятда бўлишмасин ўз аҳамиятини йўқотмай келади. Ўзбекистонда эса «Пахтакор» – «Нефтчи» ўртасидаги баҳс юқоридаги жамоалар каби маҳаллий мухлислар томонидан доим қизиқиш уйғотиб келган. Чемпионатимизнинг айнан мана шу икки қария жамоаси ўртасидаги жорий йилги илк баҳс бугун Фарғонада бўлиб ўтди. Лекин Рустам Ҳамидов бошчилигидаги ҳакамлар таркиби баҳсни дарс кетишига сабаб бўлди.
Ўйинга қизиқиш жуда юқори даражада бўлди ва Фарғонадаги стадион учрашув бошланишидан икки соат олдин лиқ тўлди. Жамоамизни қўллаб туриш учун ашаддий ишқибозларимиз ҳам водийга етиб келишди.
Беллашувнинг аҳамияти катта бўлгани боис дастлабки дақиқаларданоқ жамоалар шиддатли ва кескин футбол намойиш қилишга тушишди. Илк хавфли вазиятлар жарима зарбаларидан кейин юзага келди. Саидов ва Миладиновичнинг зарбалари анча хавфли кўриниш ҳосил қилди. 15-дақиқада кескин ҳолатни Темур Жўраев бартараф этиб, тўпни ушлаб олишга эришди. Шу лаҳзалардан кейин Рустам Ҳамидовнинг қарорлари мезбонлар фойдасига ишлашни бошлади. Афтидан, «жаноб» Ҳамидов Олмалиқда бошлаган «ҳунарини» узоқ давом эттирадиган кўринади. Албатта, унга нисбатан бирор чора кўрилмаса.
23-дақиқага келиб ҳисоб очилди. Қанотдан Каримов тўпни жарима майдонига оширди. Холматовнинг зарбасини Цой қайтарган бўлса, унга биринчи бўлиб етиб келган Гейнрих осонлик билан дарвозани ишғол қилди. Афсуски, қувончлар узоққа чўзилмай, орадан ҳеч қанча ўтмасдан мезбонлар мувозанатни тиклашди. Ҳамидов «майдонча» ичида ўйин қоидаси бузилишини қайд этди. Пенальтидан Анвар Бердиев унумли фойдаланди. Биринчи тайм шу тарзда ниҳоясига етди.
Иккинчи бўлим Илҳом Суюновнинг майдондан четлатилиши билан бошланди деб айтиш мумкин. У Асқаралиевга нисбатан ишлатган қўполлигидан сўнг бош ҳакамдан иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни тарк этди. Ушбу ҳолатдан кейин жамоамиз қийин аҳволда қолганди, лекин футболчилар матонат кўрсатиб, «Нефтчи» билан кескин ўйин намойиш қилишда давом этишди. 52-дақиқада Аҳмедов бошлаган ҳужумни Каримов шиддатли тус олдирди ва тўпни Гейнрих сари оширди. Тўпни қайтаришга ҳаракат қилган Тўхтахўжаев ўз дарвозасига тўп киритиб қўйди. Лекин бу сафар ҳам икки дақиқа ўтгач, ҳисоб тенглашди. Узоқ давом этган ҳужумни мезбонлар сардори Саидов аниқ зарба билан самарали якунлади – 2:2.
64-дақиқа озчиликда қолган жамоамиз учинчи тўпни киритди. Гейнрих жарима зарбасини амалга оширгач, Клецков ҳаммадан баланд сакради ва боши билан Цойни доғда қолдирадиган зарба беришни уддалади – 2:3. Шундай қилиб, «Пахтакор» ҳисобда учинчи марта олдинга чиқиб олди.
Охирги сонияларда Ҳамидов (уни ҳакам дейишга ҳам тилимиз бормайди) йўқ жойдан жарима зарбасини белгилади. Унинг бахтига қанотдаги ёрдамчиси ҳам хато қилди, у кўз ўнгидаги вазиятни бошлиғи (бош ҳакам) фойдаси йўлида ИНДАМАДИ. Саидов берган зарбани Жўраев ушлаб қола олмади ва ҳисоб тенглашди – 3:3. Баҳс шу тариқа жанговар дуранг билан ниҳоясига етди.
Рустам Ҳамидов эса 4 баллга лойиқ кўрилди. Энди уни узоқ муддат майдонда кўрмасангиз ажабланманг!!!
Олий лига, 8-тур «НЕФТЧИ» – «ПАХТАКОР» – 3:3 (1:1) «Нефтчи»: Цой, Эрматов, Усмонов, Муҳиддинов, Тўхтахўжаев, Асқаралиев (Боқиев, 53), Саидов, Алижонов, Акрамов, Бердиев, Алишер Холиқов. «Пахтакор»: Жўраев, Суюнов, Миладинович, Клецков, Холмуҳаммедов, Холматов (Жадигеров, 62), Маркович, Аҳмедов, Каримов, Андреев, Гейнрих (Азизов 76). Голлар: Гейнрих 23. Бердиев 25-пен. Тўхтахўжаев 52-авт. Саидов 54. Клецков 64. Саидов, 90+4. Огоҳлантиришлар: Суюнов 3. Маркович 18. Эрматов 22. Клецков 25. Асқаралиев 45. Четлатиш: Суюнов 50. Ҳакам: Рустам Ҳамидов (Андижон) — 4.0.
Бунёдкор Динамо ҲИСОБ 2 1 ГОЛ МУАЛЛИФЛАРИ С.Ристич 38 А.Ғофуров 71 Ж.Ирисметов 64 САРИҚ КАРТОЧКАЛАР Насаф Андижон ҲИСОБ 3 1 ГОЛ МУАЛЛИФЛАРИ Б.Қодиқулов 33 Ж.Бобоев 56 С.Шодмонов 78-дақиқа Лочин Солиев 90+1
|