Орзиктириб кор ёгди. Кор эмас, бир олам шодлик ёққандай. Кеч кириб, окшом пардаси ёзилаётганига карамай атроф сут рангида. Хаттоки, хийладан буен яйдок. "туши"ни кўрсатавериб, хижолат тортаётган кир-адирлар хам харир либосда улуғвор куринади. Машина ойнасига парвонадай аёвсиз урилаётган турфа шаклдаги кор ушоклари беихтиёр хаёлингни уғирлайди. Гўёки бутун борлик покликка чумилаётгандай, гўёки оламда факат оппок орзулар колгандай. Дафъатан йул ёкасидага йигит ва киз кўл кўтариб колищди. Оёкларим тормоз тепкисига кадалди. Машинанинг орка эшиги очилиб, худди Кумушдай кулиб турувчи сулув киз ва унинг кимматбахо пальтоси ортида бода ичган Отабекни эслатувчи хушсурат йигит кузга чалинди. — Шахарга олиб кетинг! Бу каби латиф овозни анчадан буён эшитмагандим. Хали розилик бериб улгурмасимдан кушканотлар ўриндикдан жой олишди. Яна кор бурони ойнани эркалашга чогланади. Яна кунгилда тароватли туйгулар тугён уради. Илк куёвлик кезлари, бир пиёла чойни хуплаб, ютишга ийманган дилбаримнинг холати, енгил аразлари, шух-шодон кунлар худди кечагидай дил хотирасидан бирма-бир утаверди. Ойнадан хамрохларимни кузатгим келди. Бирок, бу ниятимдан тезда кайтдим. Ёшлик — бу бир неъмат эканлиги, бу даврда ярашмайдиган килик, булмаслигини эслаб, интик, хиссиёт ила энтикдим. - Тухтаб куйинг, тоға! Машинани чеккага олдим. - Эй, туринг Келдик, кузингизни очинг! Шу топда "Отабек" ороми бузилганидан зорланиб, нималарнидир гулдиради. Келинчак унинг кўлтиғидан кутаришга уринди. Бу куёв болага ёкмади. - Тегма, тегма деяпман, хе онангни... Бу гап миямга отилган укдай вужудимни ларзага солди. Киз бечора менинг олдимда ўзини канчалар мулзам сезди экан-а. Хали узимга келиб улгурмай, иккинчи ук отилди. — Ичмай ўл, мени уйнатгани олиб чикиб, узи яйраболди-я, ТУНҒИЗ... Ёшлар качон машинадан тушди-ю, качон куздан ғойиб булищди, сезмай колдим. Улар шу кун кечаси бошимдан совук, сув куйиб кетишганди. Билдимки, бир пайтлар минг истихола ва хаё билан лутф этилган
"Сиз ушаму?" деган хаяжонли сурок, ва унга жавобан мухаббат ва одоб ила йугрилган угли нигох биздан жуда-жуда олисларда колиб кетибди. Эссиз...
|