Главная » 2010»Ноябрь»2 » Олий лига 21 асрда Осиёнинг 6-рақамли чемпионати
20:59
Олий лига 21 асрда Осиёнинг 6-рақамли чемпионати
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси 21 асрнинг дастлабки
10 йиллиги бўйича Осиёнинг энг кучли миллий чемпионатлари рейтинг
жадвалини эълон қилди. Одатда йиллик рейтинг чемпионатлардаги дастлабки
5 та жамоанинг IFFHS рейтингида тўплаган очколари сони, халқаро, миллий
чемпионат ва кубок баҳсларида қайд этган натижалари қараб тузиб
чиқилади. Албатта, бунда халқаро расмий ўйинларнинг улуши катта бўлади.
Худди шу тарзда 2001 йилдан то 2010 йилгача бўлган мавсумларда
қайд этилган натижаларни умумлаштирган ҳолда, IFFHS ҳар бир қитъа учун
миллий чемпионатлари рейтингини эълон қилиоқда. Бу ишни федерация
мутахассислари Осиёдан бошлашди. Хабарингиз бор, Австралия 2005 йили
Океания футбол федерациясидан ОФКга ўтганди. Шу боис, Австралия
чемпионатининг натижалари 2006 йилдан бошлаб ҳисоблана бошланган.
Демак,
Ўзбекистон Олий лигаси 21 асрда Осиёнинг 6-рақамли (2656 очко) миллий
чемпионати сифатида эътироф этилди. Осиёнинг сўнгги 10 йилликдаги энг
кучли футбол лигаси деб эса Япония "Жей" лигаси топилди. Иккинчи ўринда
— Жанубия Корея "Кей" лигаси, Учинчи — Саудия Арабистони миллий
чемпионати қайд этилган. Эрон ва Хитой чемпионатлари 4 ва 5-ўринларни
эгаллаб турибди. Биздан кейинги ўринларда БАА, Қатар, Кувайт ва Сурия
чемпионатлари эгаллаб келмоқда.