Статистика |
XOZIR SAYTDA 2 MEXMON 2 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Сентябрь » 16 » ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР
12:42 ОЛАМЛАРГА РАҲМАТ ПАЙҒАМБАР |
ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА Аллоҳ таоло: «Аллоҳ Набийлардан: «Сизларга китоб ва ҳикмат берганим учун, кетингиздан сизлардаги нарсани тасдиқловчи Расул келганда, албатта, унга иймон келтирасиз ва ёрдам берасиз», деб аҳду паймонларини олиб туриб: «Иқрор бўлдингизми? Бу ҳақда ишончли аҳду паймонимни қабул қилдингизми?» деганини эсла. Улар: «Иқрор бўлдик», дейишди. У: «Бас, гувоҳ бўлинглар, мен ҳам гувоҳ бўлувчиларданман», деди», деган. Шарҳ: Ушбу ояти каримада ажойиб бир кўриниш васф этилмоқда; ҳамма Пайғамбарлар Аллоҳ таолонинг ҳузурида тўпланишган. Бу улкан йиғилишда Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло Пайғамбарларнинг ўзларини гувоҳ қилиб туриб, Ўзи ҳам бу гувоҳликка қўшилиб туриб, улардан ишончли, таъкидланган аҳду паймон олмоқда. Бу ишончли ҳамда таъкидланган аҳду паймон Аллоҳ таоло китоб ва ҳикмат берган ҳар бир Пайғамбар ўзидан кейин унинг Пайғамбарлигини тасдиқлаб келган Пайғамбарга, албатта, иймон келтиради ва, албатта, унга ёрдам беради. Шу ўринда ўзидан кейин келган Пайғамбарга олдин ўтган Пайғамбар қандай қилиб иймон келтириб, қандай қилиб ёрдам беради деган бир савол туғилади. Жавоб шулки, Аллоҳ китоб ва ҳикмат берган ҳар бир Пайғамбар ўз умматини ўзидан кейин унинг Пайғамбарлигини тасдиқловчи Пайғамбар келса, унга иймон келтириш ва ёрдам бериш руҳида тарбиялайди. Умматларининг иймон келтиргани унинг иймон келтиргани, умматларининг ёрдам бергани унинг ёрдам берганидир.
BioHazarD
|
Категория: ISLOM |
Просмотров: 878 |
Добавил: BioHazarD
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|