Бутун оламни охир замон куни билан қўрқувга солган 89 ёшли америкалик ваъзчи-рохиб Гарольд Кемпинг 13 июнь куни жон таслим беришига озгина ваҳя қолди. Эслатиб ўтиш керакки, "Оилавий радио” диний радиоэшиттириш ташкилотининг президенти ва бош менежери бўлган Кемпинг ўзининг радиотўлқинида Москва вақтига қараб эрталабки соат 6 да 21 май куни қиёмат қоим бўлади, деб эълон қилган эди. Ер аҳолисини 2 фоизигина жаннатга тушиб, қолганлари эса тўғрима тўғри дўзахга тушармушла. Кемпингни гапига қараганда унга эргашганларгина жаннатий бўлармушла. Ахир Кемпинг эшиттиришларини 48 хил тилда олиб борадику. Жазава Россия давлатига ҳам етиб борибти. Москва, Киров, Новосибирск, Красноярск, Омск ва кўпгина бошқа шаҳарларда "Худонинг азоби 21 май куни” номли реклама шитлари кўпайиб кетди.
Аммо бу савсатачи-ваъзчини гапларига эргашмаган барча гуноҳкорлар тинч омон қолишди. Бу "худогўй жарчи” ни эса Худонинг ўзи бу қилмишларига яраша жазолади шекилли. Ҳар кунда чоп этилувчи Англиянинг The Daily Mail газетасини ёзишича, 9 июнь куни бошдан кечирган инсультдан кейин унинг нутқида жиддий ўзгаришлар рўй бериб, гапиришга қийналаётган эмиш. Ахир християн дини қарашларича, Ийсо пайғамбарнинг ўзи ҳам қиёмат кунини қачон бўлишини айтиб ўтмаганди, фақатгина у кун тасодифан келиши тўғрисида айрим кўрсатмаларни бериб ўтганди халос. Инжилда ёзилишича: «О дне же том и часе никто не знает, ни Ангелы небесные, а только Отец Мой один» (Мф. 24:36). «Итак бодрствуйте, потому что не знаете, в который час Господь ваш приидет. Но это вы знаете, что, если бы ведал хозяин дома, в какую стражу придет вор, то бодрствовал бы и не дал бы подкопать дома своего. Потому и вы будьте готовы, ибо в который час не думаете, приидет Сын Человеческий» (Мф. 24:43-44).
Скептиктиклар бўлса ичи қоралик қилиб: ана энди шу инсульт Кемпингниг машхур бўлган овозига таъсирини ўтқазмаса ажабмас, чунки у қиёмат кунини неча йиллардан бери башорат қилиб келаётганди. Кемпингнинг ваъдасига биноан кейинги "охир замон” 2011 йилнинг 21 октябрида бўлиши керак. Қизиқ, у қандай қилиб буни эълон қила олар экан?