Бу янгиликни эшитганимизда, шунчаки миш-мишдир-да деб эътибор бермаган эдик. Аммо Ойдин Юсупованинг Аҳад Қаюм билан турмуш қурмоқчилиги ростга ўхшаб қолди. "Яна соғиндим, яна” деб шеър битиб юрган шоир билан актрисанинг муносабатлари жиддий. Ҳарқалай, Аҳад Қаюм шундай деяпти. Дарвоқе, шу кунларда Аҳад Қаюмнинг шеъри билан куйга солинган "Кимнидир севганмисан?” қўшиғи Зулайҳо Бойхонова, "Сизнинг юрак юраг-у, бизники юракмасми?” қўшиғи эса Гиёс Бойтоев ижросида радиоканалларда янграяпти.