Ойбек ва Нигора ўзбек санъатида ижодини
бошлаганига ҳали у қадар кўп бўлмади. Бироқ, тез орада шуҳрат пиллапояларини
забт этишга улгуришди. Альбомлар, бир неча мусиқий чиқишлар, мукофотлар...Гуруҳ
нуфузли "Ниҳол” мукофотини ҳам қўлга киритди! Ойбек ва Нигоранинг санъат боғида
униб-ўсишида гуруҳ продюсери "Акфа медиа” компаниясинингт хизмати катта.
Маълумотларга қараганда, янги йил бошида гуруҳ ва компания ўртасидаги 5 йиллик
шартнома ниҳоясига етди. Шу боисдан, улар бир-бирилари билан хайрлашишди.
Гуруҳга айни пайтда бошқа продюсер бошчилик қилади. "Акфа медиа” эса янги
лойиҳаларни оммага тақдим этиш ҳаракатида. Дарвоқе, Ойбек ва Нигора аллақачон
янги продюсери билан ҳамкорликда иккита янги қўшиқ ёзишга ҳам улгурди. Янги
фотосессия тайёрлаш устида ҳам бош қотиришяпти.
Хуллас, бир хонанда куйлаганидек, "Ёлғон
дунё бу дунё, Арзон дунё бу дунё... (Узр, бу мисралар мақолага тегишли ё йўқ
билмадим. Айни пайтда шундай қўшиқ тинглаяпман!) Жасур
|