Барча телеканаллар 2010
йилги янги йил дастурини ўз йўналиш ва ғояларидан келиб чиққан холда
тақдим қилишди. Бу йилги "Ёшлар” каналининг янги йил дастури
чинаккамига янгилик бўлди.
Яъни айнан мазкур каналнинг хаққоний концепциясида бўлди десак
муболаға бўлмас. Сўнги пайтлар мазкур каналда мусиқий дастурлар
олинганлиги хақида хабар бергандик ва айнан "Ёшлар” каналига хос
бўлмаган бу холатдан шоу-бизнес оламидаги аксарият ижодкорлар ранжиган
эди. Байрамона дастурни томоша қилганлар ва айниқса ёш истеъдодлар
"Ёшлар” каналига хос бўлган дастурлар эндиликда йўлга қўйилишидан
умидвор. Илк қадамни янги йилда бошлаган Ойбек Алиевдан нафақат
шоу-бизнес вакиллари, балки телетомошабинлар ёшлар кайфиятига нажот
қилишса ажаб эмас. Ёшларимиз ва шоу-бизнес вакиллари бағрига шамол
тегадиган кунлар келишида зора Ойбек Алиевнинг "почин”и омадли келса?