.
ОФК тартиб-интизом қўмитаси 2009 йилнинг 29 сентябрь куни қабул қилган қарорлар:
1. 26 май куни ОЧЛ нимчорак финалидан ўрин олган "Ал-Ҳилол" - "Умм Салал" учрашуви пайтида мухлисларнинг тартибсизликлари кузатилган (мухлислар томонидан шиша идиш ва бошқа буюмлар майдонга улоқтирилган). Қарор: "Ал-Ҳилол" жамоаси 2000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
2. 19 май куни ОЧЛ гуруҳ баҳсининг "Ал-Иттиҳод" - "Умм Салал" учрашувидан кейинги матбуот анжуманига мезбонларўйинчиси келмаганлиги қайд этилган. Қарор: "Ал-Иттиҳод" клуби журналистларга бўлган ҳурматсизлиги учун 1000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
3. 23 сентябрь куни ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Похан Стилерз" баҳсида мухлислар томонидан меҳмонлар дарвозабонига лазер нурлари орқали ҳалал беришгани аниқланган. Қарор: Ўзбекистон футбол федерацияси ушбу ҳолатга бевосита айбдор деб топилиб, 1000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
4. 24 сентябрь куни бўлиб ўтган ОЧЛ чорак финал баҳсида "Пахтакор" клуби менежери Самвел Бабаян майдондан четлатилган эди. Ўйиндан сўнг унинг устидан қўшимча тарзда ариза тушгани маълум бўлди. Қарор: "Пахтакор" менежери Самвел Бабаян келгуси иккита учрашувдан четлатилди.
5. 24 сентябрь куни бўлиб ўтган ОЧЛ чорак финал баҳсида "Пахтакор" бош мураббийи Виктор Жалилов майдондан четлатилган эди. Бабаян каби, унинг устидан ҳам арзнома тушган. Қарор: "Пахтакор" бош мураббийи Виктор Жалилов келгуси олтита учрашувдан четлатилди.
6. Хитойлик футболчи Лю Йи 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати ва ОЧЛ баҳсларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасига мос бўлмаган рақамлар билан қайд қилингани аниқланган. Қарор: Хитой футбол ассоциацияси ушбу лоқайдлиги учун 3000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
7. 12 июнь куни бўлиб ўтган ОФК Президенти Кубоги доирасида ўтказилган "Дордой-Динамо" - "Пномпень Краун" учрашуви пайтида мухлисларнинг тартибсизликлари кузатилган (шиша идиш ва бошқа буюмлар майдонга улоқтирилган). Қарор: Қирғизистон футбол федерацияси 5000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
8. 28 март куни ОФК Чақириқ Кубоги баҳслари доирасида ўтказилган Непал - Қирғизистон терма жамоалари ўйинида мухлисларнинг тартибсизликлари аниқланган (шиша идиш ва тошлар майдонга улоқтирилган).\ Қарор: Непал футбол федерацияси 7000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
9. 27 май куни ОЧЛ нимчорак финалида учрашган "Персеполис" - "Бунёдкор" учрашуви пайтида мухлисларнинг тартибсизлари аниқланган. Қарор: Эрон футбол федерацияси ушбу ҳолат юзасидан айбдор деб топилиб, 3000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
10. 23 сентябрь куни ОЧЛ чорак финалидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Похан Стилерз" учрашуви пайтида "Похан Стилерз"нинг дарвозабонлар мураббийи Ким Ил Чжун ўзини маданиятсизларча тутган. Қарор: "Похан Стилерз" клубининг дарвозабонлар билан ишловчи мураббийи Ким Ил Чжун 1000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
11. 15 сентябрь куни ОФК Кубоги доирасида ўтказилган "Нефтчи" - "Саут Чайна" жамоалари ўйини пайтида ўзини нопрофессиналларча тутган гонконгликлар бош мураббийи Ким Пан Гон ўйин вақтида огоҳлантирилган эди. Тартиб-интизом қўмитаси вазиятни қайта ўрганиб чиқиб якуний хулосасини эълон қилди. Қарор: "Саут Чайна" жамоаси бош мураббийи Ким Пан Гон иккита ўйинга дисквалификация қилинди ва қўшимчасига 2250 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
12. 15 сентябрь куни ОФК Кубоги доирасидан ўрин олган "Нефтчи" - "Саут Чайна" жамоалари ўйини пайтида ўзини низомга мувофиқ бўлмаган тарзда тутгани учун Талес Шутц учта ўйинга дисквалификация қилинди ва 4500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
13. 19 ёшгача бўлган Вьетнам - Таиланд аёллар терма жамоалари ўйинидан сўнг матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи қатнашмаган. Вазиятни ўрганиб чиққан тартиб-интизом қўмитаси ўз қарорини эълон қилди: Қарор: Таиланд футбол федерацияси 1000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди.
|