Одил Аҳмедов - Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси!
Ўтган мавсум энг яхши футболчи сўровида иккинчи ўринни эгаллаган Одил Аҳмедов бу йил тенгсиз ўйинчи бўлганини аксарият журналистлар эътироф этишди.
90 нафар журналист Аҳмедовни биринчи ўринда зикр этган. Умумий ҳисобда 329 очко тўплаган Одил "Бунёдкор"нинг бразилиялик легионери Ривалдодан 136 очкога ўзиб кетди. 2008 йилда ярим ҳимоячимиз Сервер Жепаровдан кичик фарқ билан ортда қолиб кетганди. Ушбу мавсум сардоримиз футболчи сифатида анча ўсганини кўпчилик мутахассислар таъкидлаб ўтишяпти. Авваллари фақат рақиб ҳужумларини бартараф этиш билан шуғулланган Одил эндиликда жамоа ҳужумларини бошлаб бериш ва уларни якунлашда ҳам ажойиб кўрсаткичларни қайд этди. "Пахтакор"нинг яна бир аъзоси Александр Гейнрих 53 очко йиғиб, 4-ўринга жойлашди. Шундай қилиб, жамоамизнинг икки футболчиси Ўзбекистонда энг яхши деб топилди