Статистика |
XOZIR SAYTDA 6 MEXMON 6 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Декабрь » 26 » Одил Аҳмедов: "Бу ютуқда жамоадошларимнинг ҳам улуши бор"
16:22 Одил Аҳмедов: "Бу ютуқда жамоадошларимнинг ҳам улуши бор" |
25 рақами Одил Аҳмедов фаолиятида ўзгача аҳамият касб этади. Шу рақамда тўп тепувчи футболчимиз 25 декабрь куни Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси деб топилди. ЎФФ биносида бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси Темур Ҳакимов Энг яхши ўсмир футболчи унвонини қўлга киритди. Кўп йиллар давомида академиячиларимизга футбол сир- асрорларини ўргатиб келган Алексей Eвстафеев эса йилнинг Энг яхши ўсмирлар мураббийи унвони соҳиби бўлди. Игорь Шквирин «Пахтакор» тарихидаги энг кучли ҳужумчилардан бири эканлигини ҳамма билади. «Олмалиқ» жамоасидаги ажойиб фаолияти боис Игорь Анатольевич жуда катта фарқ билан Йилнинг энг яхши мураббийи деб тан олинди. Кўриб турганингиздек, 2009 йил якунлари «Пахтакор» футбол жамоаси тарихига зарҳал ҳарфлар билан битиладиган бўлди.
Одил Аҳмедов: - Ўйинларимга бефарқ бўлмай, мени биринчилар қаторига қўйганлари учун журналистлардан миннатдорман. Бу нафақат менинг ютуғим, балки бутун жамоамизнинг муваффақиятидир. Унда ишқибозларимиздан тортиб, базамиз ишчилари ва клуб ходимларининг ҳам бирдек ҳиссалари бор. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлашлари натижасида мен кўпчилик футболчи орзу қиладидаги унвон соҳиби бўлдим.
Игор Шквирин: - Жорий мавсум шогирдларим намойиш этган ўйиндан жуда ҳам минатдорман. Айнан уларнинг тиришқоқлиги туфайли мен бугун йилнинг энг яхши мураббийига аталган соврин эгасига айландим. Мен ўз шогирдларим билан фахрланаман.
Алексей Eвстафеев: - Узоқ йиллар давомида «Пахтакор»да тўплаган тажрибам Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасидаги фаолиятимга ижобий таъсир қилди. Ўсмирлар ўртасида қитъа чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритдик. Бундан буён ушбу ютуқ мени янада кўпроқ ишлашга ундайди. Энди Осиё чемпионатини ЖЧга алмаштиришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун, аввало, қитъа биринчилигида ўз сўзимизни айтишимиз лозим.
Темур Ҳакимов: - Ёш бўлишимга қарамай, мени энг яхшилар қаторига қўйган мутахассисларга катта раҳмат. Бу йил олдимизга қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш вазифаси қўйилган эди. Жамоадошларим билан зарур натижани қайд этиб, Осиё чемпионати йўлланмасига эга бўлдик. Энди навбат ЖЧга. Мен эса, «Пахтакор» жамоаси ўринбосарлари сафида ўзимни кўрсатишга ҳаракат қиламан ва ўз ўйинимни сайқаллаштириб боришга ваъда бераман.
|
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 713 |
Добавил: shavkat88
| Рейтинг: 0.0/0 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|