Лондондаги Империя коллежи олимларининг маълум қилишича, Ердаги ҳаёт юз фоиз ўзга коинотдан пайдо бўлган!
Англиялик мутахассисларнинг тадқиқотлари шуни кўрсатдики, инсон
ДНКсининг таркибий қисмида асли коинотдан келган компонентлар мавжуд
экан. Бунга исбот сифатида олимлар Ерга 1969 йилда қулаган «Марчисон»
метеоритини келтиришмоқда. Айнан мана шу метеоритда инсон генетикаси
коди компонентлари топилган.
«Мерчинсон» метеорити Австралияга қулаб тушган ва бундан 40 йил олдин
емирилмайдиган муҳитда сақлаб қуйилган. Олимлар худди мана шу тошдан
инсон ДНКсида мавжуд бўлган урацила ва ксантина молекулаларини
топишган. Бу тадқиқотнинг энг муҳим жиҳати шундаки, бу молекулалар асли
Ерга эмас, космосга хосдир. Империя коллежи профессори Зита Мартинснинг
таъкидлашича: «Ўз даврида Ерга сочилган ва урилган метеоритлар бу ерга
инсон организми, умуман, тирик мавжудотларнинг юзага келиши учун барча
элементларни қолдиришган. Бу ўзга сайёрага хос молекулаларнинг Ердаги
моддалар билан узоқ давом этган эволюцияси жараёнида сайёрамизда ҳаёт
пайдо бўлган».
Тадқиқотчиларнинг қарашларига кўра, Ерда ҳаёт бундан 4 миллиард йил
муқаддам Ер метеоритлар ёмғири остида қолган даврдан кейин бошланган.
Космик жисмлар балки, азот (водород ва кислород)га бой молекулалардан
иборат бўлган бўлиши ҳам мумкин. Шундай қилиб, қаттиқ тўқнашув чоғида
Ердаги ва космосдаги жисмлар ўзаро эволюция жараёнини бошдан
кечиришади. Айни пайтда
британ олимлари гуруҳининг бу тадқиқотларига бутун дунё катта қизиқиш
билан қарамоқда. Чунки, метеоритда ҳали аниқлаш имкони бўлмаган бошқа
молекулалар ҳам мавжуд.
|