Ўғлим улғайиб қолганида, уни уйлантириш мақсадида келин қидира
бошладим. Ўғлим олий маълумотли бўлгани учун менга замонавий ва "очиқ"
қизга уйланмоқчи эканлигини айтди. Мен унга донолик билан тушунтириш
мақсадида бир тадбирга қўл урдим.
Бир куни нонушта қилиб ўтирганимизда, тарелкада жуда ҳам ширин
ва чиройли конфетларни олдига қўйдим. Бу конфетлардан баъзиларини
атайин очиб қўйган эдим. Сўнг секин кузата бошладим.
У очилмаган конфетлардан бирини олиб, очди ва ея бошлади. Бироздан сўнг
ҳеч нарсани билмагандай: "Ўғлим, нима сабабдан очиб қўйилган
конфетларни олиб емаяпсан?" деб сўраган эдим, ўғлим: "Очиқ конфетларга
вирус тушган бўлиши мумкин. Ёки ҳашоратлар теккан бўлиши, ёки кимдир
тишлаб, қолдирган бўлиши мумкин. Шунинг учун олмадим" - деб жавоб
берди.
У шу сўзларни айтишга айтдию, дарҳол гап нимадалигини тушуниб етди, уялганидан қизариб кетди.
Шундан кейин бу мавзуга бошқа қайтмади.
Ўғлимга донолик билан тушунтиришимга муваффақ қилган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин.