-Sayyod ва Илхом Мий Арма хамкорлигидаги "Телба рассом” клипи ёмғир сабабларига кўра тўхтатилди. Балки сабаб махалладаги тобутхона суратга олиш майдончаси қилиб танланганидандир? Хонанда қолиб, тасодиф майдончага келиб қолган Ойхон Ифорзодадан йиғилганлар дастхат ола бошлади. Маст-аласт амақидан эса шартта мошинасига ўтириб қочиб қолди. Шўрлик амақи кетгунимизча Ойхоннинг болельщикларини йиғиб, уни қайтишини мудраб, ғудраниб кута бошлади. Кейин эса аламдан "Банияти шифо”ни излаб кетди. Клипда Насибахоним Абдуллаеванинг жиянлари Севданинг… Хуллас қолгани яқин кунлар. -28 апрель куни "Сетора” гурухидаги Шахзода таваллуд айёмини нишонлади. Шу куни "Зебу-зар” ресторанида Каниза хам туғулган кунида мехмонларни кутди. -Юлдуз Ибрагимовна 3-майгача Тошкент шахрида. -Обид Асомов ва Ғуломжон Ёқубовлар хақида шоу-бизнес оламида ғалати миш-мишлар тарқалди, хозирча текширишни бошладик. -Адиз Ражабов ва Шахзода Матчановани гўёки сайтимиз фантазёрлари кафеда учратгани ЛОФ сифатида тасдиқланди! -Оғабек Собиров бир неча кун концерт бериши ажаблантирмоқда, очиқчасига айтганда хар қанча Хоразмда мега бўлмасин, Истиқлол саройини хоразмликлар билан шунча кун тўлдириш амримахол. Хам йўлга, хам чиптага пул тўлаш… Тағин билмадик, балки Тошкентда хам кўпдир, лекин хозирча прома ва хит масаласи кўп нарсани хал қилади. Бу тарафлама эса, узр, Оғабек оқсамоқда.
-Муродбек Қиличевни аксарият одамлар "Вафодорим” ва "Жийда” қўшиқлари орқали ўзларига ё янгитдан ё яқиндан кашф қилишган бўлса, Анвар Санаевнинг "Занжир” ва "Нилуфар” қўшиқлари хам шундай урғуда. -Яқин кунлар бир мега хонандани сахнага қайтиши кутилмоқда. Бу катта сир. Аён бўлгач росмана портлаш бўлади. Илк маълумот фақат бизда бўлиши кўзда тутилган.
-Журналистикадан аста-секинлик билан шоумэнликка ўтаётган, шов-шувчи Жасурбек, сайтининг 6 йиллигига атаб июнь ойида дабдабали концерт қилишни режалаштирмоқда, мехмон сифатида Максимни таклиф қилмоқчи. Бош ахборот кўмаги сифатида эса сайтимизни танлади. Ўзини реклом қилишга келганда кутилмаганда камтаринлик қилди))) -Озодахоним Саидзода каттагина шов-шув ва жанжал кўтарилиши аниқ бўлган аудиоэълон тақдим қилмоқчи.
-Божалар гурухи нихоят концерт кунларини белгилади. Унга кўра яккахон эмас, бошқа юлдузлар хам иштирокидаги гала-концерт сифатида "Божалар-шоу” бўлиши кутилмоқда. -Sayyod ва "МАХ” студияси аранжеровкачи бастакори Акмал хамкорлигидаги аудиотреклар яқин кунлар эътиборингизга хавола қилинади. Мусиқалар тайёрланиб, овозлар ёзилди. Буёғи рандалаш ишлари.)
-”Баён” гурухи хозирча рекламаларда кўриниб, суратдаги йигитларнинг имиджларига танқидларга учрашни бошлади. Уларнинг тақдим этилажак ижод намуналари бунга лойиқ бўлмаслигини ният қиламиз. Продюсерлар балки йигитларни хозирданоқ танқидларга тоблаш усулини хам шу тарзда синаётган бўлса не ажаб? -Шахар кўчаларида….узр исми ва фамилияси эсимдан чиқди..хуллас бир хм…йигит дея олмайману..амақи десам ошар..киши десам хам..хуллас бир инсоннинг сурати билан концерт хақидаги эълони шахарни безабми… хайратлантирибми…ажаблантирибми, хуллас турибди. Энди исми ва фамилияси ёдимда қолмагач концертига ким тушар экан деган савол туғилди. Нахотки қариндошлар 4000дан зиёд бўлса? Концерт бериш хам гап ўйнаш ёки қора кассадек бўлиб қоляптими? -23-Июнь куни Тошкентга "Арам зам-зам”чи бўлган Дискотека авария гурухи ташриф бурмоқда.
|