"Тохир ва Зухра”-2 фильми энди нима бўлади?
Cўнги пайтлар Обид Асомов
"запрет”га тушибди деган гап сўзлар тезда болалади. Тўғриси биринчи
келган савол, қизиқчига "запрет” нима зарар берарди?-бўлди. Хонанда
каби клип "айлантирмаса”, қўшиқларини радиоларга бермаса… Қизиқчиларга
барибир тўй фойда холос.
Масаланинг икки тарафи бор, бири йилига "Обид-шоу” бўлса иккинчиси фильм..
Концертку майли. Лекин яхшигина
реклама бошланган ва кўпчилик интизорлик билан кутаётган "Тохир ва
Зухра-2″ нима бўлади деган савол мухимроқ бўлиб қолди. Хамма жим. Фильм
ижодкорлари хам шу қатори.
Мазкур тарбиявийми ё бошқами
билмасам, хуллас "запрет” сабабини қизиқчининг атрофидаги одамларнинг
гапига қараганда, қаердадир, қачондир Россиянинг қайсидир кўрсатувида
"не то” гап қилгани эмиш.
Юлдуз Усмонованинг туғулган кунига эса Обид Асомов Туркияга бормаган дейишмоқда, лекин бу асос бўлиши жуда ва жуда катта савол.
Нима бўлганида хам сабрсизлик
билан Обид Асомов муаммолари ижобий хал бўлишини ва фильм мухлисларга
тақдим қилинишини кутиб қоламиз.
|