Сервер Жепаров Осиёда иккинчи марта тенгсиз деб топилди Равшан Эрматов кетма - кет тўртинчи бора Осиёнинг энг яхши ҳаками деб топилди Ўзбекистон олимпиячилари БААда бир очко қўлга киритишди
Бир неча дақиқалар олдин Лондон-2012 саралаш мусобақаларининг БАА ҳамда
Ўзбекистон олимпиячилари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди.
Олимпиада саралаш босқичининг 2-туридан ўрин олган бу учрашув анча
муросасиз кечди. Лекин бу ўйинда гол киритиш ҳар икки жамоага ҳам насиб
этмади. Шундай бўлса ҳам Ўзбекистон 2-турдан кейин гуруҳда тўрт очко
билан 1-поғонада бормоқда.
В гуруҳида икки турдан кейин фақат вакилларимиз ғалаба қозонишнинг
уддасидан чиқишган ва яна фақат Абрамов шогирдлари гол кирита олишган.
Австралия, БАА ва Ироқ олимпия термалари ҳозирча рақиб дарвозасига
бирорта ҳам гол йўллай олишмади.
Олимпиада-2014. Саралаш босқичи. В гуруҳи. 2-тур.
БАА – Ўзбекистон – 0:0 (0:0)
ЎЗБЕКИСТОН:
Санжар Қувватов, Ислом Тўхтахўжаев, Акбар
Исматуллаев, Салим Мустафоев, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Ойбек Қиличев,
Жасур Ҳасанов, Фозил Мусаев, Олег Зотеев (Павел Смоляченко, 77), Шерзод
Каримов (Кенжа Тўраев, 65), Темурхўжа Абдуҳолиқов (Жавлон Иброҳимов,
70).
В гуруҳи
Жамоа
|
Ўйин
|
Т-Н
|
Очко
|
1. Ўзбекистон
|
2
|
2-0
|
4
|
2. Австралия
|
2
|
0-0
|
2
|
3. БАА
|
2
|
0-0
|
2
|
4. Ироқ
|
2
|
0-2
|
1 |
Бугун Малайзия пойтахти Куала Лумпурда Осиёнинг йил лауреатлари эълон
қилинди. Терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров йилнинг энг яхши
футболчиси деб топилди.
Бу соврин учун якуний рўйхатга олти футболчи киритилганди.
1. Ходи Агили (Эрон)
2. Кейсуке Хонда (Япония)
3. Ку Жа-Чеол (Жанубий Корея)
4. Сервер Жепаров (Ўзбекистон)
5. Шинжи Кагава (Япония)
6. Ём Ки-Хун (Жанубий Корея)
Бироқ бугунги маросимга фақат икки футболчи етиб келди. Ходи Агили ва
Сервер Жепаров. Бу эса терма жамоамиз сардорининг бу мукофотн қўлга
киритиш имкониятини оширар эди. Оқибатда ҳаммаси биз кутгандек бўлиб
чиқди ва Жепаров Осиёнинг 2011 йилдаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Унга совринни Жанг Жилонг топширди.
Миллий терма жамоамиз сардори Сервер Жепаров бу совринни иккинчи марта
қўлга киритди. У 2008 йилда ҳам Осиёда тенгсиз деб топилганди.
Ушбу ютуқ билан барча ўзбекистонлик футбол ишқибозларини табриклаймиз.
Равшан Эрматов Осиёнинг бу йилги энг яхши ҳаками деб топилди. Эслатиб
ўтамиз, Эрматов кетма – кет тўртинчи бора мазкур номинатсияда ғолибликни
қўлга киритди.
Ундан олдин эса 2008, 2009, 2010 йилларда ҳам ҳамюртимиз Осиёда тенгсиз деб топилганди.
Тарихда ҳеч ким кетма – кет тўрт марта Осиёда тенгсиз ҳакам деб топилмаган ва бу борада Ўзбек ўғлони рекорд ўрнатди.
Эрматов ЖЧ-2014 ва Лондон-2012 саралаш учрашувларини ажойиб тарзда
бошқариб борди, шу билан бирга терма жамоалар ўртасидаги Осиё чемпионати
ва клублар ўртасидаги Осиё чемпионлар Лигасида ҳакамлик қилди. Бир сўз
билан айтганда Равшан Эрматов бу совринга лойиқ эди ва у бунга эришди.
Мазкур соврин билан биз уни ва сиз азизларни табриклаймиз!
|