Ғайбни билиш, келажакни аввалдан айтиш инсон зотини ҳамиша қизиқтириб келган.
Баъзилар бу ишга шўнғиб кетиб, умрларини елга совурганлар. Бироқ ояти каримада айтилганидек: «Осмонлар ва ердаги ғайб - сирларни (билиш) Аллоҳга хосдир» (Нахл, 77). Ва яна: «Ғайб очқичлари Унинг ҳузуридадирким, уларни ёлғиз Ўзигина билур» (Анъом, 59). Бу ояти карима бутун махлуқотни ўз ичига олади. Шунга ҳарамай, баъзи кишилар жинлар ғайбни билади, деб ишонадилар. Шу сабабдан бўлса керак, Парэардигор ўз сўзларининг уларга ҳам тааллуқли эканини билдириш учун Сулаймон алайҳиссаломнинг вафотларига доир ушбу оятни туширади: «Энди ҳачонки Биз (Сулаймонга) ўлимни ҳукм ҳилгач, унинг ўлимига фақат асосини еяётган (ёғоч) кемирувчи қуртгина далолат ҳилди. Бас, қачонки у қҳулаб тушгач, жинларга аниқ бўлдики, агар улар ғайбни билгувчи бўлганларида (эди), бу хор қилгувчи азобда - меҳнатда қолмаган бўлур эдилар» (Сабаъ, 14). Шундай экан, Аллоҳ таоло ғайбни бир қулга билдириши мумкинми? «(У зот) ғайбни билгувчидир. Бас, Ўз ғайбидан бирон кимсани огоҳ қилмас. Фақат Ўзи рози бўлган пайғамбарнигина (ғайбининг айримларидан огоҳ этар)» (Жин, 26-27). Лекин инсоният тарихида ҳар-ҳар замонда шундай одамлар пайдо бўлганки, улар ўзларини камида пайғамбарлардек тутиб, ғайбни биламан, дея даъво қилганлар. Оврупалик Нострадамус ўшандай тоифадаги кишилардандир. У 16-асрда яшаб ўтган бир мунажжимдир. Башоратчи сифатида танилган. "Фолбин" десак ҳам бўлади. Унинг тарафдорларидан бири Чарлз Уарднинг таъбирича, Нострадамус келажакдаги офат ва балолардан хабар беради. Рост, келажак ҳақида чинакамига башорат ҳилган инсонлар ҳам яшаб ўтишган. Аммо улар пайғамбарлар эдилар. Пайғамбарлар мўъжизавий равишда истиҳболдан хабар берганлар ва ҳамиша ҳақ чиққанлар. Чунки манбалари ваҳий, яъни, илоҳий илмдир. Аллоҳ таоло ўз элчиларини тасдиқлаш учун уларга келажак билан боғлиқ баъзи ҳодисаларни билдирган. Коҳинлар эса бу ишни ўзларига касб қилиб олганлар. Ҳолбуки, ваҳийга суянмаган кишиларнинг келажакни билиш имконлари йўқдир. Бироқ баъзи кимсалар омманинг соддалигидан фойдаланиб, шу йўл билан шуҳрат ва бойлнк орттирганлар. Асримизнинг инсони моддиюнчиликнинг зулматидан қутулиш йўлларини қидирар экан, мезонсиз ва эътиқодсиз бўлгани туфайли айрим ёлғонларнинг қурбонига айланмоқда. Астрологаяга қизиқиш сабаби ҳам шундадир. Машҳур олим П.Уитмор "Астрологяя ўтмишда ҳам, ҳозирги кунимизда ҳам ботил ишончларнинг энг бақувватига соҳиб чиққан соҳалардан", деган эди. Амриқода ҳар тўрт кишидан биттасининг астрологияга қизиқиши шу нарсага бориб тақалади. Нострадамус каби "башоратчи"ларнинг ҳалигача диққатни жалб қилаётганининг боиси ҳам шунда. Бу мавзуда жиддий тадқиқот олиб борган олим Эрик Руссел бир башорат ҳақида шундай ҳикоя қилади: "Аср бошида оврупалик астрологлар яқин орада бўладиган катта бир селдан хабар берадилар. Яъни, "Сайёралар балиқ буржида бир орага келганда дунёни сув босади", дейдилар. Ҳамма таҳликага тушади. Одамлар эҳтиёт чорага тараддуд кўра бошлайдилар. Ҳаловатлари йўқолади. Ниҳоят айтилган вақт ҳам келади, аммо сув балосидан дарак йўқ. Қизиғи, минг афсуски, вақт ўтиб, бу очиқ ёлғон унутилади. Кейинчалик астроном олимлар бу хабар билан қизиқсиниб: "Балиқ буржида сайёраларнинг бир орага келиши илмий жиҳатдан мумкин бўлмаган ҳодиса", деган эниқ хулосага келишади". Нострадамус кабиларнинг энг яхши ёрдамчиси ҳам ёлғонни унуттирувчи худди мана шу вақтдир. Масалан, у фалон вақтда фалон одам ўлдирилади, дейди. Дарқақиқат, у кимса ўлдирилса, бу хабар ва "башорат" яхшигина шов-шув бўлади. Амалга ошмаган тақдирда қам, бу ёлғон оз вақт ичида унутилади. Нострадамуснинг 946 та "башорат"идан бор-йўғи 70 таси тўғри чиққан, яъни, 7 фоизи. Улардан қам аксарияти ҳар ким қила оладиган тахминлардир. Нострадамус ўз башоратларида "муқаддас китоблардан фойдаланиб, астрономик ҳисоб ёрдамида натижалар чиқарганини" айтади. Чарлз Уард Нострадамусни бундай таърифлайди: "Жумбоқли гапирадиган киши. Юзаки бир христиан, самимий бутпарастдир. Ёнғин чиқиши қақида башорат қилган Поузин шаҳрини унинг ўзи ёқди!" Бернард Каппнинг таърифи эса бундай: "У сўзларни қайғули бир мавҳумиятга ўраб гапиришда моҳир эди. Шу сабабдан унинг башоратлари ҳалигача жонли қолди". Қисқаси, Нострадамус баъзи бир гуруҳлар томонидан атайлаб кўтар-кўтар қилинган бир ёлғончидир. Ишнинг бошқа бир ғалати томони бор. Аллоҳ, охират ва тақдир каби шаксиз ҳақиқатларга ишонолмай қийналиб юрган моддиюнчиларнинг мазкур- ёлғонларга,. телба-тескари уйдирмаларга қизиқиши, ишониши кишини ҳайратга солади. Мавзуни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳн васалламнинг бшр ҳадиси шарифлари билан тугаллаймиз «Барча мунажжимлар ёлғончидирлар».
Савол: Нострадамуснинг башоратлари хатто кун-кунигача тўғри келадиган ҳолатлари бор. У келажакни қандай билган?
ЖАВОБ (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф) Нострадамус ҳақиқатан келажак тўғрисида гаплар айтганлиги, уларни тўғри чиқаётганлиги бошқа тўғрисида дунё бўйича ҳар ҳил шов-шув гаплар юради. Лекин уни илмий таҳқиқи, таҳлили ҳозиргача йўқ мени тушунишимда. Чунки бундай гаплар ҳар ҳил шароитларда чиққан бўлади, тўғри келса одамлар тўғри келди шов-шув қилишади, тўғри келмаса индамай кетаверишади, биров ҳатто эслаб ҳам қўймайди бу нарсани. Ана шу тарзда бундай шов-шувлар кўпайиши мумкин бу бир. Иккинчидан бундай нарсалар синов учун, фитна учун одамларни кимлигини аниқлаш учун қўйиб берилиши мумкин. Асли ислом эътиқоди бўйича ғойибни Аллоҳдан ҳеч ким билмайди. Нафақат йиллар давомидаги гапларни балки бир лаҳзадан кейин, беш дақиқадан кейин нима бўлишини ҳам ҳеч ким билмайди, фақат Аллоҳнинг Ўзи билади деган эътиқодни қилишмиз керак. Бундай гапларга ҳеч қачон учмаслигимиз, инсон боласи ғойибни билар экан аввалги яъни кейинги келадиган нарсалардан ҳабар топар экан деган гапларни ҳам эътиборсиз қолдиришимиз керак, ишонмаслигимиз керак. Бу ерда бу саволда бир луғавий хато ҳам бор, бу оммалашиб кетган хато, ҳамма йўл қўядиган хато, ўрганиб кўникиб қолган хато ва ажралиши қийин бўлаётган хато. "Нострадамуснинг башоратлари" деяпти, "башорат" деган сўз "башара" дан олинган бўлиб севинчлик ҳабар билдиради. Яъни уни эшитган одам юзида қувонч пайдо бўлади, суюнчилик ҳабар деган бўлади. Бу ердаги башорат эса демак у эмас ғойибдан ҳабар бериш маъносини англатади. Бу эса мутлақо башорат сўзига тўғри келмайдиган ҳолат.
|