Бугунги шиддатли давримизда ҳамма тинимсиз ҳаракатда ва баъзан эртак ўқишга, тинглашга вақтимиз бўлмайди. Ҳатто болаларига уйқу олдидан эртак айтиб берадиган ота-оналар ҳам камдан-кам топилади. Ёки уларнинг вақти бўлмайди ёки ўзлари эртак билмайдилар. Шундан бўлса керак, Nokia компаниясининг Nokia Rеsеarch Cеntеr (Нокия Тадқиқотлар маркази) Sеsamе Workshop ва унинг Joan Ganz Coonеy Cеntеr (Жоан Генз Куней маркази) билан ҳамкорликда ана шундай ота-оналарга ёрдам бериш мақсадида жуда қулай "STORY PLAY” (Ҳикоялар тўплами) деб номланган маҳсулотини тайёрлаб фойдаланишга таклиф этди. "Нокия инсонлар ўртасида алоқа ўрнатишда янги технологик йўлларни изламоқда. Sеsamе Workshop билан бўлган дастлабки изланишимиз бизга оилавий алоқаларнинг ўзаро таъсирини тушунишимизга ёрдам берди”, дейди Нокия Тадқиқотлар маркази лабораторияси директори Жон Шон. Сиз энди фарзандингизга, нафақат ёнида, балки ундан узоқда бўлсангиз ҳам, Sеsamе Strееtнинг Маппет Элмо (Muppеt Elmo) деб аталган ғаройиб мултқаҳрамони билан ваъда қилинган эртакни ҳикоя қилиб беришингиз мумкин. Family Story Play (Оилавий ҳикоялар тўплами) — нафақат ота-оналар, балки буви ва буваларга ҳам набиралари билан биргаликда китобни мутолаа қилишга кўмаклашади, шунингдек, у болаларнинг саводхонлигини оширишда, уларнинг китобга бўлган қизиқишини мустаҳкамлашда ота-оналарга ёрдам беришга мўлжаллаган дастурдир. Тизим иккита экрандан иборат видеоқисмлар ва магнитли китобдан ташкил топган. Биринчи экранда ўқиш давомида вақтни қувноқ ўтказишга ўз ҳиссасини қўшадиган ЕLMO қаҳрамони жойлашган. У китобни ўқиш маҳоратида ва суҳбатлар ўтказишда оддий қўлланмаларни таъминловчи бўлиб хизмат қилади. Шу қаторда ЕLMO тингловчи вазифасини ҳам бажаради. Ҳикоя ва эртаклар ҳақида ўзининг саволларини ва фикр-мулоҳазаларини билдиради. Иккинчи экран симсиз видеоконференция бўлиб, китобни ўқиш давомида болалар билан ота-оналарнинг бир-бирини кўришини таъминлаб туради. Family Story Play тизимидан фойдаланиш ота-она ва болалар ўртасидаги алоқани ўрнатишда одатдаги технологиялар — телефон ва видеоконференциялардан кўра сифатлироқ ва афзалроқдир.
|