БИР ҚАНЧА САНЪАТКОРЛАР, ЖУМЛАДАН ОЗОДБЕК НАЗАРБЕКОВ, ШЕРАЛИ ЖЎРАЕВ, НОДИР ЖЎРАЕВ, УЛУҒБЕК ОТАЖОНОВ, МАВЛУДА АСАЛХЎЖАЕВА, ФЕРУЗА ЖУМАНИЁЗОВА, ОТАБЕК МУҲАММАДЗОҲИД КАБИЛАР АШАДДИЙ МУХЛИС БЎЛГАН ТУРК МЕГА ЮЛДУЗИНИНГ ҲАЁТИ ХАВФ ОСТИДА!
***
ЖИНОЯТГА САБАБ САНЪАТДАГИ ДУШМАНЛАРИ Ё БИЗНЕСДАГИ ҒИРРОМЛИК?
Туркия телеканаллари тарқатган хабарга кўра, "”Туркия мусиқаси Императори” тахаллуси билан кўплаб туркийзабон халқлар орасида танилган Иброҳим Тотлисас 14 март куни тунги 1:21 да номаълум шахслар томонидан отиб кетилган. Ёрдамчиси Букет хоним шу пайтда унинг ёнида бўлган. Дарҳол марказий шифохоналардан бирига етказилган Тотлисас чап елкаси ва бош қисмидан ўқ етган, ҳушсиз ҳолатда бўлган. Бир неча соатлик операция муолажалардан сўнг қон тўхтатилишига муваффақ бўлинган. Айни пайтда комада ётган мусиқа юлдузи ҳаёти ҳаммани хавотирга соляпти. Полиция қидирув ходимларининг тахминларига кўра, ушбу жиноятга санъатдаги душманларидан кўра, бизнесдаги ҳамкорларнинг ғирромлиги кўпроқ сабаб бўлиши мумкин. Айни пайтда ойналари қорага бўялган "Fiat” русумли автомашина изламоқда. Воқеа тафсилотларини биргаликда кузатиб борамиз.
Жасур ҲАМРОЕВ
|