Статистика |
XOZIR SAYTDA 7 MEXMON 7 FOYDALANUVCHI 0 |
|
| | |
| Главная » 2009 » Октябрь » 29 » НИЛУФАР УСМОНОВА: “ЎҒЛИМ ОТАСИГА ЎХШАШИНИ ХОҲЛАМАЙМАН!”
15:24 НИЛУФАР УСМОНОВА: “ЎҒЛИМ ОТАСИГА ЎХШАШИНИ ХОҲЛАМАЙМАН!” |
Нилуфар Усмоновани кўпчилик примадоннанинг қизи деб билса, яна кимдир истеъдодли хонанда деб билади. Нилуфарни анчадан бери танийман. У пайтлар ҳали қиз бола эди. Оддий, содда қиз эди. Турмушга чиққач, унинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетди. Ҳатто, қўшиқ куйлашни ҳам унута ёзди. Фарзандли бўлгач, турмушдан ажрашгач, у ижод оламига шўнғиб кетди. Бор дарду аламини, кулгу-ю изтиробини қўшиқларига сочди. Қўшиқ куйлаб ҳаётидан бахтиёр бўлди, мухлислари меҳри билан қалб яралари битди... Хуллас, бугунги Нилуфарнинг дунёси бошқача. У кечагидек ғўр эмас...Улғайган. Анча...Суҳбатимизга ошно бўлинг.
-“Майли-майли”дан кейин яна дуэт куйладингиз. Тўғри, бу машҳур таронанинг қайта жонлантирилган шакли бўлса-да, катта қизиқиш билан қарши олинди. Ижодий янгиликларингизни давом эттиринг....
-“Бор-бор дема” энг севимли тароналаримдан. Бир пайтлар Юлдуз Усмонова ва Фаррух Зокиров ижросида янграган бўлса, энди мен ва Акбар куйладик. Ғояни Акбар берди. Мусиқа ихлосмандларига жуда манзур бўлаётганидан хурсандман.Шу дуэтимизга клип ҳам суратга олдирдик. Айни пайтда янги альбомимга тайёргарлик авжида. Назаримда, альбомга яраша хит қўшиқлар ярата олдим деб ўйлайман.
-Яқинда ўғлингизнинг туғилган кунини нишонладингиз. Отасини чақирмадингизми?
-Таклиф қилмаган бўлсам, ўзи келиши керак эди. Ҳар бир одамнинг ўз боши бор. У учун мен жавоб бермайман. Мен болам одидаги бурчларимини тўлиқ бажаришга ҳаракат қиляпман.
-Фарзандингиз отасига ўхшашини истайсизми?
-Отаси ёмон одам эмас. Ҳар бир иносн ўзига берилган характери бўлади. Харакатери қандоқ бўлса ҳам, ўғлим одам бўлиши хоҳлайман. Бироқ, том маънода ўғлим отасига ўхшашини истамайман!
-Онангизнинг қайси хатоларини такрорламасликни хоҳлардингиз?
-Онамнинг бировлар кўзида кўринган хатолари мен учун хато эмас. Аслида хато эмас ҳаммаси ҳаётий дарс бўлган. Иккинчидан, минг бора шукур қиламан, мени ҳеч қандай хатосиз қилиб ўстирди. Бу менинг онам. Мен у билан фахрланаман!
-Турмуш ўртоғингизни соғиниб турасизми?
-Йўқ. Ўша пайтлар ўтиб кетди. 4-5 йил бўлди, боласидан хабар олмайди.
-Юридик институтни нега тарк этдингиз?
-Ўқияпман. Ҳақиқий талаба бўлиб ўқияпман. “Камолот” ЁИҲ етакчиларидан бириман. “НБ”ларимни тузатишга сиз ўйлаганчалик каби машҳурлигим ёрдам бераётгани йўқ. Ҳамма талабалар бир хил. Тўғри, бир йил олдин “нб”ларим кўпайиб кетгани учун институтдан, талабалар сафидан ҳайдалгандим. Ҳозир ўқишимни тиклаганман. Янги курсдошларим билан яхши чиқишаман. Ҳаммаси ақлли-хушли болалар.
-Нимани йўқотишдан қўрқасиз?
-Ўзлигимни йўқотишдан қўрқаман. Ҳар томонлама. Шу сабабли ҳам ўтган ҳаётимни таҳлил қилиб яшайман. Машҳурлик касаллигига келадиган бўлсак, ёшлигимдан ҳаммасини кўриб ўсганим учун ҳам бир хил ва содда ҳаётга ўрганим қолганман.
-Манмансираб кетмаслигингиз учун нима сизни ушлаб туради?
-Ёшлигимдан кўриб ўсганман.
-Йигитлардаги қайси хислатларни қадрлайсиз?
-Биринчи навбатта эркак бўлиши керак. Ғийбатчи болаларни, майдагапларни ёқтирмайман. Инсондаги мардликни қадрлайман. Ҳамма одам бўлсин. Хулқ-атвори яхши бўлсин. Аслида идеал чизиб бўлмайди. Бахт бир марта келади ва кетади. Шунинг учун бахт келганда уни қўйиб юбормаслик керак.
-Сиз-чи, сиз батингизни ушлай олдингизми?
-Бахтим энди учиб келаяпти. Ана-ана унинг қанотлари... (кулади)
-Аёл сифатида ҳозир сизда нимага муҳтожлигингиз бор?
-Мухтожлигим йўқ. Ўзимдан жуда фахрланаман. 22 ёшимга чиқиб, фарзандли бўлиб, аёл бошим билан ҳам ота, ҳам она бўлиб фарзанд тарбиялаяпман. Ўз каръерамни ҳам уйлаяпман. Энди пулга келсак, у қанча кўп бўлса, шунча кам. Нега дейсизми? Миллионерларни олайлик, улар ҳеч ҳам ишлашдан тўхтамайди-ку!?
-Оғир дамлардан қандай чиқиб кетасиз?
-Психологик китобларни ўқиб ўрганиш керак. Тушкунликка тушсам, уйга бориб, ер чопиб, гул экаман. Ёмон энергиямни чиқариб юбораман. Ёлгиз бўлиб, ўзимни овунтираман.
-Қачон ўзингизни бахтсиз санайсиз?
-Ёшлигимда бўлиб турарди. Ёшим улғайиб ҳаётга бошқачароқ қараяпман. Иш қайнаб турса, инсон депрессияга тушмайди. 3-4 йил олдин, турмуш ўртоғим билаш ажрашиб кетганимиздан кейин қаттиқ тушкунликка тушганман. Кўчага чиқа олмаганман. Бироқ, ўша дамларимни ҳозир эслаб куламан. Ахир, ҳаёт гўзал экан, ундан завқланиб яшамаслик эса аҳмоқлик!
-Мода оламида сиз учун идеал?
-Артем Дробышев, Гули коллекцияларини жуда ёқтираман. Гули либосларидан иккитасини харид қилганман.
-Сизнингча, Райҳон, Шаҳзода ё Манзура истеъдодлироқ?
-Билмадим. Ҳар бирининг ўзига яраша истеъдоди бор. Ҳеч қайси бири «ошқовоқ» эмас. Шаҳзода дунё миқёсида таниляпти. Институтимдаги талабалар фикрича, Шаҳзодани жуда машхур деб туришса, нима дейсиз энди? Менинг фикримча, ҳам шунақа.
-Онангизнинг Туркиядаги ижодини қай даражада баҳолайсиз?
-Отлично! Для меня она богинья! Унинг санъати олдида бош эгиб, қўлимни кўксимга қўяман. Юлдуз Усмоновани мириқиб эшитаман.
-Рус тилини мукаммал ўрганяпсиз, шекилли, суҳбатга русча ибораларни аралаштиряпсиз!
-(кулади). Ўғлим рус тилидаги боғчага боради. У билан русча гаплашишимга тўғри келади.
-Сўнгги марта қачон йиғладингиз?
-Болам йиқилиб тушганида йиғлаганман.
-Ўзингиз ҳам шеър, мусиқа ёзиб турасизми?
-Сирларимни очишга мажбур қиляпсиз. Ўзим сўнгги пайтларда шеър ёза бошладим. Айни дамгача 7 та дона шеърим бор. 7 тасига ҳам мусиқа басталаганман. Улардан бири тўлиқ тайёр. Лекин буни оммага чиқаза олмайман. Ваыти-соати келиб лозим топсам, мухлисларга тақдим этаман. Ҳозирликча ўзимда куч топа олмаяпман. Агар шу кетишда бўлса, яна бир-икки йил бор. Қўшиқларим озгина хомроқ. Ўз устимда ишлаяпман. Шеърларим мавзусини сўрасангиз, ҳаммаси ҳаётий.
-Ҳозир хулоса қилиб кўринг-чи: сиз яхши келин бўла олмадингизми ё турмуш ўртоғингиз оиласи сизни келин сифатида қабул қила олишмади?
-Унақа ҳам, бунақа ҳам эмас. Собиқ қайнонам мени мақтарди. Менинг қадримга етмаганлиги учун эримни уришарди. Булар ҳақида эслашни ҳам хоҳламайман. Чунки, аллоқачон кўпчилик билиб бўлган нарсалар. Бироқ, ҳурматим уларнинг оиласига нисбатан чексиз қолади.
-Китоб ўқиш ё кино кўриш афзалроқ?
-Китоб ўқиш яхшироқ, бироқ, кино кўраман. Айрим китоблар психикани бузиб юборади. Шунинг учун, китобни ҳам танлай билиш керак. Фалон-пистон китобни ўқияпман, деб мухлисларимни алдамайман. Мен кино кўришни жуда ёқтираман. Чунки, ўқишимдаги китоблар ҳам етиб ортяпти. Ҳар куни дарс қиламан.
-Салон очган экансиз...
-Анча бўлган. Ёпвордим. Ишлатиш ёқмади.
-Қай даражада кучли ҳуқуқшунос чиқади сиздан....
-Устозларим айтишича, мендан кучли ҳуқуқшунос чиқади.
-Санъатингиз билан ҳаётда энг муҳими нимага етмоқчисиз?
-Ота-онам ҳам санъат дунёсида...Санъат билан бутун умр йўқотасиз ва одамларга берасиз. Уларнинг меҳри билан эса яшайсиз. Ижодкор бутун умр санъат билан яшайди...Кимдир пул учун, яна кимдир обрў, мансаб...Бироқ, санъаткорга раҳмат айтишса, бундан ортиқ иззат-икром бўлмаса керак!
-Ҳозир фарзандингиз тарбияси билан ким шуғулланади? Тўй-гастроллар, ижод билан кўп вақтингиз банд-ку!
-Ўғлимнинг ҳам кўп вақти боғчада ўтади. Раъно аям ёрдам бериб туради.
-Дўстларингиз сотганми?
-Сотади-да, дўст бўлгандан кейин! Дўст деганда, ўртоғимизни тушунамиз. 10 йилдан кейин ҳам дўст асл башарасини кўрсатади.
-Бир марта бўлса, ҳам кимгадир хиёнат қилганмисиз?
-Фаришта эмасман! Хиёнат қилган бўлсам, қилгандирман. Аслида вазиятлар сабаб бўлади, ёмон маънода хиёнат қилинмайди.
-Қайси ёқимсиз одатингиздан ҳечам воз кечолмайсиз?
-Қўполлигимдан!
-Ёлғиз қолганингизда...
-Ўлим ҳақида кўп ўйлайман. Ётишимдан олдин, юрганда, шодлигимда ҳам, қайғуимда ҳам фарзандим, яқинларимни ўйлайман. Бировни алдамаслик, ёмонлик қилмаслик, ўзингизга тоза юрсангиз... бундан ортиқ фазилат борми ҳозирги кунда! Фарзандим инсонларга фойдаси тегадиган инсон бўлсин! Лаънат олмасдан, қарғиш олмасдан, дуо билан яшашни хоҳлайман. Шунга болам кўп бўлсин дейман! Бири бўлмаса, бошқасидан одамлар манфаат кўради (кулади).
Сўнгсўз ўрнида:
“ОНАМ КАБИ БУЮК БЎЛИШНИ ҲАР БИР ХОНАНДА ХОҲЛАЙДИ. ОНАМ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН. САНЪАТДА ЎЗИМНИ ТОПИШНИ, НИЛУФАР БЎЛИШНИ ХОҲЛАЙМАН. КАСБИМ БУ - МЕНИНГ ЮЗИМ! ХАЛҚ МЕНИ ПРИМАДОННАНИНГ ҚИЗИ БЎЛГАНИМ УЧУН ЭМАС, ЎЗ НОМИМ БИЛАН НИЛУФАР УСМОНОВА ДЕЯ ЭЪЗОЗЛАШИНИ ИСТАЙМАН.”
|
Категория: ШОУ-Бизнес |
Просмотров: 2369 |
Добавил: elBasanio
| Рейтинг: 5.0/1 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
| |
|
|