Андижонда
24 январь куни бўлиб ўтган тўй хақида хамма ерга шов-шув бўлди.
Таклифномада хам Нилуфар Усмонова келин сифатида кўрсатилган.
Лекин тўй куни Нилуфар Тарона студиясида ўзини тўйидан бехабар ўтирган.
Яъни,
Нилуфар Усмонова:
Биласизми мен халиям шокдаман. Бир бошидан айтиб берсам, бир Андижонлик
фирибгар йигит менга уйланиш истагида Туркияга онамнинг олдига хам
борган. Онам қизим ўзи хал қилади деб қайтариб юборган. Шундан сўнг
бувимникига боришни бошлаган. Бир нарсани тушунмайман, мени севса,
менга уйланмоқчи бўлса нахотки ўзини бир маротаба
бўлса хам менга кўрсатмай уйдагиларимни олдига бориб юрса? Кимга
уйланмоқчи бўлгани тушунарсиз аслида.
Шундан сўнг «Мен Юлдуз
Усмоновага куёв бўлаяпман» деб, онамни номини сотиб бир қанча
одамлардан қарз олгани етмагандек, бизнинг танишлар, мухлислар ва
бошқалардан тўёна ва хаттоки қимматбахо совғаларни хам олишга улгурган.
Мени администраторимга ва бир
қанча машхур юлдузларга 24 январь куни тўй хизматига Андижонга таклиф
қилиб истаган пулни беришни айтишган. Аввалига оддий хизмат деб кўпчилик рози бўлган.
10 минг доллордан ошиқ пулга дастурхон ёзгани етмаганидек, шу куни мени ва
онамни тўйда кутишган. Бу хақида хабар бўлгач онамнинг администратори у
йигитга қўнғироқ қилганида, йўқ дадамнинг туғилган кунига таклиф
қилаяпмиз деган.
Тарона студиясида бўлганимда дугонам Андижондан қўнғироқ қиляпти «Нилуфар тўйингга оилавий бўлиб келдик, қаердасан?” деб. Шу захоти тўй хизматига Андижонга боришга мен ва биз огохлантирган юлдузлар рад жавобини беришган. Агар мен буни билиб қолмаганимда, ха, оддий хизматга кетяпман деб борсам тасаввур қиляпсизми нима бўларди у ерда?
24 январь куни институтимдаги курсдошларим "Бугун тўйингку нима қиляапсан бу ерда?” деб савол бераверишди.
Ана энди шу куни Андижондаги
хангомани қаранг. Куёв «келин келмади, Юлдузни хам, Нилуфарни хам
осаман” деб дори ичиб ўзини уриб шоу кўрсатгани етмаганидек, микрофонни
олиб : "Юлдуз қўнғироқ қилиб қизим қочиб кетди, 27-28 январь куни
Тошгкентда қизимни тутиб уриб бўлса хам тўйни ўзим ўтказиб бераман
деди” деб эълон қилган.
Бу рухий касалликми умуман тушунмадим, онам хам хайрон.
Бу йигит нимани кўзлаган нимани истаган тушунарсиз. Ресторанга пули етмай эртаси куни окаси мошинасини сотиб 5 минг доллардан ортиқ қарзини тўлаган.
Мен Нилуфар Усмонова
шуни маълум қиламан-ки, Андижондаги тўйга умуман алоқам йўқ, у йигитни
умримда кўрмаганман, танимайман хам. Мен турмушга чиқмадим ва тўй
хақида хеч нарсадан хабарим йўқ.
|