MUBORAK JUMA, 2025.01.17, 02:32
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 39
MEXMON 39
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Февраль » 3 » Нилуфар Усмонова энг катта душманидан қутулди!
07:30
Нилуфар Усмонова энг катта душманидан қутулди!

Санъаткорлар оиласида таваллуд топган бугунги қаҳрамонимиз болалигида ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилган. Лекин "хонанда бўлишни хоҳлайман!” деганида ҳам унинг бу истаги ҳеч кимни ҳайратга солмаслиги шубҳасиз эди.

Нилуфарнинг интервьюсидан хулоса қилганим шу бўлдики, агар қизиқиш бўлмаса, ҳатто буюк ҳофизнинг оиласида таваллуд топсангиз ҳам, барибир санъаткор бўла олмас экансиз... Нилуфар ўзининг илк бор саҳнага чиққан пайтини ёдга олар экан, қуйидагиларни гапириб берди: "Илк бор етти ёшимда саҳнага чиққанман. Онам билан "Халқлар дўстлиги”, ҳозирги "Истиқлол” санъат саройида "Шайтонга бўйсунган юраклар” қўшиғини жонли ижрода куйлаганмиз (ўшанда фонограмма деган нарса ҳали йўқ эди). Ростини айтсам, "қўшиқ айтасан” деганларида аввалига қаттиқ қўрқиб кетганман. Билмадим, жажжигина бўлганим учундир балки. Ўша концерт видеотасмасини томоша қилган бўлсангиз, қўшиқни тез-тез айтиб, тугаши билан саҳнадан югуриб чиқиб кетганим, яъни саҳнада ўзимни жудаям ноқулай сезганлигим билиниб қолган...”

  • Нилуфар, бир суҳбатингизда "келажакда ҳуқуқшунос бўламан” деган эдингиз...
  • Болалигимдан шуни орзу қиламан. Ҳозирда ҳуқуқ олийгоҳининг 2-босқичида таҳсил оляпман. Орзуимга етишишга ҳаракат қиламан, ахир 4 йил бекорга ўқимайсиз-ку.
  • Ҳуқуқшунослик ва хонандалик бир-биридан йироқ соҳалар. Нега бирдан қўшиқ куйлашга қизиқиб қолдингиз?
  • Санъат қонимда бор. Лекин хонанда бўлиш истаги фарзандим дунёга келганидан кейин уйғонди. Шу қадар кучли хоҳиш бўлдики, уч-тўрт кун ичида фарзандимга бағишланган "Болам, шу эл сеники” номли таронани яратганман. Ҳаммаси ана шундан кейин бошланган...
  • Кейинги пайтларда бирин-кетин дуэт қўшиқлар яратяпсиз. Куйлаган тароналарингиздан кўнглингиз тўляптими?
  • Ростини айтаман – ҳа! Чунки ҳар бир дуэтга уни яратиш давомида ўзига хос ёндашилган, шу боис ҳам улар мухлислар томонидан ўзгача қабул қилинди. Бир сўз билан айтганда, эсда қоладиган қўшиқлар бўлди.
  • Хонанда Акбар билан ижро этган дуэтингизда охирги саҳна (клипни томоша қилган бўлсангиз, Акбар юқорига, қоронғулик томон ишора қилган) нима учун қолдирилганлиги томошабинларда қизиқиш уйғотмоқда. Унинг клипга ҳеч қандай дахли йўқ, тўғрими?
  • Шундай. Бу кадрлар клипмейкер ҳамда продюсеримизнинг фикри билан шундайлигича қолдирилган. Клип "Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинганди. Чироқларнинг ҳаммаси бизга қаратилганидан кўзларимиз шу қадар қамашиб кетгандики, атрофни қоронғулик ўраб олгандай туюла бошлади. Шундай бир пайтда Акбар тепага ишора қилиб "Эй, қара, ана, чиқиб келяпти” деди. "Нима экан у чиқиб келаётган” деб аввалига ростдан ваҳимага тушганман, ҳазиллашаётганини билгач эса мириқиб кулганман.
  • Қоматингиз борасида "илиқ” фикрларни тез-тез эшитиб турсангиз керак?
  • "Дўмбоқлигимни” ҳар доим эслатиб туришади. Қоматни сақлаш учун атайлаб парҳез тутмайман, лекин озиш керак бўлса, ортиқча вазнни йўқота оламан. Умуман овқат емасам 10 кун ичида 5 килограмм вазн ташлайман.
  • Наҳотки очликка чидай оласиз?
  • Чидайман. Сув ичиб, чой ичиб юравераман. Овқатланиш хаёлимга ҳам келмайди. 2 ой ана шундай парҳез тутиб 60 килограммдан 38га тушиб қолган вазним. Ҳаммани ҳайратга солганман ўшанда.

 -  Ошхонада яхши бекасиз деб эшитганман.
- Тўғри эшитибсиз. Агар жиддий киришсам, антиқа овқатлар пишира оламан. Лекин афсуски, ишим туфайли ҳамиша овқат тайёрлагани вақт тополмайман.

  • Нилуфар Усмонова яна турмуш қуриши мумкинми?
  • Нега мумкин бўлмасин? Ҳаётда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

- Аёл қачон тўкис бахтга эришади деб ўйлайсиз?
- Қачонки қаноатли бўлса. Кимдир "пулим кўп бўлса бахтлиман” деса, яна кимдир "оқ кўйлак кийсам, бахтнинг ўзи шу” деб ўйлайди. "Болам бўлса мендан бахтиёр одам йўқ” дейдиганлар ҳам кўп... Яна кимдир уй олса бахтли, кимдир қимматбаҳо тақинчоқ... Бахтнинг кўринишлари кўп. Лекин энг катта бахт бу борига шукр қилиш!
- Дуэтдошларингизнинг қай бири билан ишлаш сиз учун осонроқ кечган?
- Шу пайтгача Шоҳруххон, Шахриёр, Отабек Муталхўжаев ва Акбарлар билан дуэт қўшиқлар яратган бўлсам, ҳаммаси билан келишиб ишлаганмиз. Умуман қийинчиликлар бўлмаган. Бунинг сабабини шундай изоҳлашим мумкин: мен биргаликда дуэт куйлаганларим истеъдодли йигитлар! Шахриёрни оладиган бўлсак, ижро этадиган рэп йўналишидаги қўшиқларнинг матнини ўзи ёзади, Отабек ҳақида гап кетганида, у ҳақда энг аввало энг кўркам деб гап бошлашади. Лекин унинг нафақат ташқи кўриниши, балки овози ҳам чиройли, қолаверса, у яратадиган ижод маҳсулотларини халққа чиройли етказиб бера олади. Шоҳруххонга келадиган бўлсак, у талантнинг ўзгинаси. Хонанда бўлишидан ташқари бастакор ҳам. Кўплаб ёш истеъдодларга ашулалар ёзиб беради. Акбарнинг ҳам овози ўзига хос. Овози овозимга мос тушгани учун дуэт куйлаганмиз.
- Сиз то битта қўшиқни ёзгунингизга қадар айримлар альбом чиқаришга улгуради. Бу ҳолатдан сиқилиб қолмайсизми?
- Соғлом рақобат бор жойда ривожланиш бўлади. Ҳозирда санъатга кириб келаётганларнинг сони жуда кўп. Лекин бу майдонда ким қолишини халқимизнинг ўзи ҳал қилиб беряпти. Тўғри, битта қўшиқни узоқ вақт яратаман. Уни ёзиб, анча вақт "ҳазм” қиламан, кейин кимга аранжировкага бераману, кимга бермаслигимни ўйлагунимга қадар анча вақт ўтиб кетиб қолади. Лекин  "кимлардандир ортда қолиб кетяпман” деб ярим чала таронани мухлисларимга узата олмайман. Нега десангиз, "санъатда биринчи бўлишим керак” деган ўйдан мутлақо йироқман.
- Январ ойи ҳам охирлаб қолмоқда, нималарга улгурдингиз?
- Шу кунларда янги альбом устида ишлаяпман. Альбомга ном ҳозирча ўйлангани йўқ. Ишлар якунига етиши билан тақдимот маросимини чиройли тарзда ўтказишни режалаштирганмиз. Янги альбомимизда 5та ҳеч қаерда куйланмаган тароналарим ўрин олади. Буларнинг барчаси албатта мухлисларга туҳфа тарзида тайёрланмоқда. Альбомга янги фотосессияларим ҳам киритилади. Янги йил кириб келганидан буён 4та янги қўшиқ ёзишга улгурдим. Илтимос қилганларга 3та қўшиқ ёзиб бердим. Клип суратга оляпмиз. Лекин ҳозирча бу ҳақда кўп маълумот беролмайман, фақат шуни айтишим мумкинки, клип янги қўшиққа суратга олиняпти.
- Йилни бундай шижоат билан бошлаганингиз ривожланаётганингиз, ўсаётганингиздан дарак беради. Бу яхши. Лекин нега концерт беришга қизиқмаслигингиз бизни ҳайратга солади.
- Мен ҳали ўзимни концерт беришга тайёр деб ҳисобламайман. Аввал фундаментни мустаҳкамлаб олай-чи, бир гап бўлар. Барча ишда мукаммалликни хуш кўраман.
 - Нилуфар Усмоновадан омадли бўлиш қоидаси?
- Ота-онангиз, ёру биродарларингизга эмас, ўзингизга ишонинг! Одамнинг энг катта душмани бу – дангасалик. Бу иллатдан қутулиш осон, меҳнат қилишдан қўрқмасангиз, ўз орзуларингизга албатта эришасиз! Одамлар бор, меҳнат қилмай бирдан бойиб кетишни орзу қилади. Йўқ, бундай бўлмайди ҳеч қачон. Одам ҳар жойда меҳнати билан обрў топади.

Маълумот учун:
Мусиқадан ташқари қизиқиши: тарихий обидаларни томоша қилишни ёқтиради.
Энг катта камчилиги: дангасалик... эди. "...Бу душманимдан яқинда халос бўлдим. Меҳнат қилишни бошлаганимдан буён кўз тегмасин, ишларим яхши кетяпти”.
Фазилати: самимий, киришимли.
Севимли актёр ва актрисалари: Николь Кидман, Анжелина Жоли, Брюс Уиллис, Жонни Депп, Фаррух Соипов, Улуғбек Қодиров, Адиз Ражабов ва Шоҳруххон.
Нимага пул сарфлашга ачинмаган бўларди: кўчада қолган жониворлар учун бошпана қуришга.
Нимасиз яшай олмайди: "Аввало "Аллоҳга муҳаббатли бўлиш керак” дейишади, лекин... оиламсиз яшай олмасдим...”.
Бир қарашдан муҳаббатга ишонадими: "Ишонаман. Бир қарашдан муҳаббат бўлади. "Кўзимга ўтдек кўриниб кетди” дейишади-ю, бу ҳис-туйғулар эса бора-бора муҳаббатни пайдо қилади”.

"Дадам билан онамга Нилуфар деган исм жуда ёққани учун туғилишим билан дадам "Бўлди, Нилуфар қўямиз исмини” деган экан. Бувим, яъни дадамнинг оналари эса "Агар қиз набирали бўлсам, исмини Малика қўяман” деб ният қилиб юрганлар. Лекин дадамнинг хоҳишлари билан Нилуфар бўлганман. Исмим ўзимга ёқади, уни ўзгартириш фикри хаёлимга ҳам келмаган...”

 

P.S: Нилуфар Усмонова ҳақида кейинги пайтларда  "у овозини компьютерда ўзгартириб қўшиқ куйлаётганмиш”, "қўшиқларини ўрнига онаси куйлаб бераётганмиш” қабилидаги миш-мишлар тарқала бошлади. Мазкур гап-сўзларга чек қўйиш учун Нилуфар бир эмас, иккита тарона: яъни "Армонли муҳаббат” ва онасининг "Бегонанг” қўшиғини жонли ижрода, ҳеч қандай компьютер аралашувисиз ва микрофонсиз куйлаб берди. Нилуфарнинг овози оддий қўл телефонига ёзиб олинган. Сиз уни бемалол sayyod.com сайтида тинглашингиз мумкин.

Суҳбатдош Гавҳар Раҳматова.


Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 2455 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 3.5/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz