-Биласизми, хақиқатни айтсам, ўзим болаликдан отасиз ўсдим, онам
гарчан қиз бола тарбиясини берган бўлсада, қолганини  халқ орасида ўсиб
улғайиб, хам нонимни хам тарбиямни олиб келмоқдаман. Афсуски ўғлим хам
отасиз ўсмоқда, вахоланки хеч бир она боласи отасиз ўсишини истамайди.
Ўғлим катта бўлганида амалдор бўлишини истайман. Кейин «Болалар уйи”га
борганимда у ердаги болаларни давлат ота-онасидан хам яхши 
таъминлаётганини гувохи бўлдим. Мана шу нарсалар бундай қўшиқ яратишга
туртки бўлди. Бу
қўшиқни хар ким ўзича тушунар, лекин, маъноли, чуқур фалсафага эга
бўлиши учун сўзларига алохида эътибор қаратдик. Яна бир янги тарона
битирмоқдамиз, бу қўшиқ ижодимда тубдан фарқ қилиб, бу йўналишда хали
куйламаган эдим. Бу қўшиққа клип суратга олишни хам режалаштирдик, ва
бу клипдан ўзимиз хам хайрон бўлар даражада антиқа клип суратга олишга
қарор қилдик. Мазкур шўх тарона хали номланмади, лекин бу қўшиқда, Сиз
айтгандек Татьяна Булановадек йиғламаслигим тайин (кулади).