YAKSHANBA, 2024.12.29, 11:21
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Декабрь » 10 » Nikoh&Ajralish
22:09
Nikoh&Ajralish
null

Эътибор бериб қарасангиз, дунёда ҳамма мавжудот жуфт-жуфти билан яратилганининг гувоҳи бўласиз. Ана шу жуфтлик давомли ҳаётнинг бир ибтидоси, десак хато бўлмас. Ҳайвонот олами: қушлар балиқлар, ҳатто ўсимлик дунёси ҳамма-ҳаммаси жуфт-жуфт бўлиб ҳаёт кечиришади. Уларнинг аёлу эркаги фанда шартли рефлекс деб аталувчи ришта орқали бир-бирлари билан бирлашадилар.
Аммо олам яралишининг мазмуни ва сабаби бўлган инсоният орасидаги бундай риштани шартли рефлекс дейилса мудҳиш бир ҳатога йўл қўйилган бўлади. Бошқа мавжудотлардан фарқли ўлароқ инсонлар ўзаро севги-муҳаббат, никоҳ ришталари билан боғланадилар. Шунинг учун ҳам уларнинг бирлашишлари натижасида келиб чиққан гуруҳлар пода ёки сурув деб эмас, балки оила, жамият деб аталади. Демак, ана шу жамият деб аталмиш социум ҳамда унинг энг кичик негизи бўлмиш оила ер юзида инсоният ҳаётининг бардавом бўлишининг гаровидир.
Миллатимиз ҳам ушбу тушунчаларни юксак қадрлайди, эъзозлайди. Бўйи етган қизни турмушга бериш ёки балогатга етган ўгилни уйлантиришни катталаримиз ўзларининг ота-оналик бурчлари деб ҳисоблайдилар. Зеро, халқимизнинг турмуш тарзи, ҳаёти билан чамбарчас боғланиб кетган. Динимиз ҳам фарзандларининг турмуш қуришида ота-онани масъул қилиб қўйган. Ана шу олий вазифаларини ота-оналаримиз қай даражада иштиёқ билан амалга оширмоқдалар? Ёшларимиз никоҳга қай даражада жиддий аҳамият беришмоқда?
Оила қуриш бўйича мамлакатимизда аҳвол мақтанса арзигудек.
2006 йил давомида Республикамизда жами 208 минг 487 та никоҳ қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич ҳар 1000 кишига 7 та никоҳга тўғри келади.
2007 йилда никоҳлар сони ўтган йил-гига нисбатан сезиларли даражада ортган. Биргина июл ойида қайд этилган никоҳлар ўтган йили шу ойдагига нисбатан 36 фоизга кўпроқ.
Юртимиздаги ажрашишлар ҳам бошқа давлатларга нисбатан юқори деб бўлмайди. 2005 йили Республикамиз бўйлаб 16 минг 392 та аж-рашиш қайд этилган бўлса 2006 йилга келиб бу кўрсаткич 16 154 га тушган. Бу кўрсаткични бошқа давлатлар билан солиштириш учун 2006 йили ҳар 1000 кишига 0,6 та ажрашиш тўғри келган. Демак, Респуб-ликамизда ҳар 12 та янги қурилган оиладан битта оила бузилар экан. Солиштириш учун: Британияда ҳар 6 янги қурилган оила ҳиссасига 5 та бузилган оила тўғри келади, АҚШда бир мунча пастроқ, 2 оила қурилса, бир оила ажрашади. Бошқа ривожланган давлатларда ҳам аҳвол шу кўрсаткичларга яқин.
Хар минг кишига туғри келадиган никоҳ ва ажрашишлар сони
ДАВЛАТЛАР НИКОҲЛАР АЖРАШИШЛАР
Британия 5,1 4,19
АҚШ 8,2 4,19
Швеция 4,5 2,42
Россия 6,2 3,65
Венгрия 4,8 2,54
Франция 5,2 1,98
Финландия 5,1 2,75
Шаҳар ёки қишлоқ
Албатта, ҳар бир қурилган янги оила яна бир жуфт ота-она демакдир. Ушбу жуфтлик ҳосиласи ўлароқ эса фарзандлар дунёга келади. Халқимиз болажон халқ. Зеро Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам умматнинг кўплиги билан фахрланишларини таъкидлаганлар.
2006 йили қайд этилган никоҳларнинг 66 фоизи қишлоқлар ҳисса-сига тўғри келса, 2007 йилнинг биринчи ярмидаги 68 фоиз никоҳ қишлоқларда рўйҳатга олинган. Мамлакатимиз аҳолисининг 60 фоизи қишлоқларда яшашини ҳисобга оладиган бўлсак, никоҳларнинг нима учун шаҳарда камроқ қайд этилишини тушуниб олишимиз мумкин, бироқ ажралишлар ҳақидаги статистикада ушбу омил унчалик ҳам сезилмаяпти. Яъни қишлоқларда аҳоли кўп бўлса-да, ажралишлар шаҳарларда анча юқори кўрсаткичда.
2005 ва 2006 йилларда шаҳарларда қайд этилган ажрашишлар қишлоқ-лардагидан қарийб икки баробар кўп. Айниқса,Тошкент шаҳри ажрашишлар бўйича Ўзбекистонда «рекорд» натижани кўрсатиб келмоқда.
Тошкент ва вилоятлар
Пойтахтимизда 2006 йили 4130 та оила бузилган бўлиб, бу ҳар 1000 кишига 1,8 та ажрашиш демакдир. Кей-инги ўринлардаги Тошкент ҳамда Навоий вилоятларида бу кўрсаткич ҳар 1000 кишига 0,9 кишини ташкил этади (пойтахтдан икки баробар камроқ). Энг кам ажрашадиган юртдошларимиз эса Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда Андижон вилоятида истиқомат қилишади. У эрда яшовчи ҳар 1000 кишига 1 йилда 0,3 та ажрашиш тўғри келар экан.
Андижон вилоятида 2006 йили ҳар 1000 кишига 6,7 та никоҳ қайд этилган. Бу дегани ҳар 22 та янги оилага, битта бузилган оила тўғри кела-ди.Тошкент шаҳри билан солиштирадиган бўлсак, 2006 йили ҳар 4 янги оилага битта бузилган оила тўғри келмокда. Лекин бу кўрсаткич шаҳар тарихидаги энг аянчли кўрсаткич эмас. 1991 йили 1000 кишига 4,3 та ажрашиш тўғри келган бўлса, яқин 2003, 2004 йилларда ҳам ушбу кўрсаткич иккитага тенг эди. Мустақиллигимизнинг илк йили ҳар янги 5 оиладан ҳар иккитаси бузилар эди. То шу кунгача эса бу кўрсаткичнинг сезиларли даражада тушиши мустақиллик йил-ларимиз давомида халқимизга оиланинг нақадар муҳим қадрият эка-нини муваффақиятли тушунтира олганимиздан дарак дейишимиз мумкин.
Жорий 2007 йилда ҳам мана тўй мавсуми деярли ортда қолаёзди. Йил ярмига кўра натижаларни сарҳисоб қилиб кўрадиган бўлсак, июл ойигача республикамиз бўйича 117 минг 458 та никоҳ қайд этилган бўлиб, 10 минг 574 та оила бузилган.
Мавсумий тўйлар
Ўзбек халқининг бир вакили сифатида ўйлаб кўринг, тўй қилиш учун қайси ойни танлаган бўлардингиз? Албатта, кўпчилик ҳамюртларимиз тўй қилиш учун пишиқчилик даври бўлмиш ёз ва куз фаслларини танлашади. 2006 йилда энг кўп тўй қилинган ой ичида август ойи «пешқадам» бўлган. Йил бўйи нишонланган никоҳ маросимларининг 13 фоизи айнан шу ойга тўғри келади. Март ойи эса энг кам тўй қилини-ши билан ажралиб турибди. Олинган маълумотларга кўра беш фоизгина тўйлар ушбу ойга тўғри келади. Март ойида тўйлар сонининг бу қадар кам бўлишига қуйидаги иккита сабабни кўрсатиш мумкин:
1. Март ойида ўттан йилги ҳосил за-ҳиралари тугайди. Тўй қилиш учун эса озиқ-овқат маҳсулотлари тансиқ бўла-ди.
2. Халқимиз орасидаги ирим-сирим-ларга амал қилувчилар сафар ойида тўй қилиб бўлмаслигига қатъий ишонишади.
Сафар ойи эса охирги уч йил давомида айнан март ойига тўгри келмокда. Ушбу одатнинг асоссиз эканини -диний уламоларимиз ҳар қанча таъкйдлашларига қарамай, сафар ойида тўй қилса «ёмон бўлишига» ишонувчилар жамиятимизда ҳали ҳам анчагина топилар экан.
2007 йилда март ойи давомида тўйлар сони шаҳарларда камаймаган. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, ирим-ларга иицонувчилар кўпроқ қишлоқ жойларда истиқомат қиладилар ёки тўйларнинг қисқариши чиндан ҳам қишлоқлардаги озиқ-овқат заҳираларига боғлиқ.
Рамазонда тўй
Хапқимиз урф-одатларию, анъаналари шаклланишида Ислом динининг ўрни беқиёсдир. Рамазон ойида юртдошларимиз бутун мусулмон олами билан бир қаторда саҳардан то ифторгача оғизлари боғлиқ ҳолда бўладилар. Ана шу бир ой давомида
барча бирга машаққатли ҳамда лаззат-ли ибодатни бажаради.
Тўйпаримизда ҳам ана шу қадри-ятнинг таъсири бўлмай қолмайди. Ўтган икки йил давомида Рамазон ойи октябрга тўғри келгани сабабли ушбу ойдаги тўйлар сони ҳам сезиларли даражада камайган. Аслида эса августдан ноябргача юртимизда тўйлар тўхтамайдиган мавсум. Бу йил эса Рамазон ойи сентябрга тўғри келяпти. Тўйлар ҳам, шуни ҳисобга олган ҳолда бошқа ойларга белгиланган бўлса ажаб эмас.
Аслида динимизда Рамазон ойида тўй қилмаслик ҳақида бирон кўрсатма берилмаган. Ҳаттоки, ушбу ойдаги хайрли ишлар учун бошқа ойлардагидан кўпроқ савоб ёзилишига умид қилган диндошларимиз закот ҳамда бошқа хайру-эҳсонларини ҳам айнан шу ойда тарқатадилар. Оила қуриш ҳам хайрли ишлар жумласидандир. Бироқ тўй ҳаракатлари куч-қувват тапаб қилгани учун ҳам юртдошларимиз бу пайтда ўзларини ортиқча толиқтирмай, бошқа ойда тўй қилишни маъқул кўрадилар.
Ёқимсиз иш ой танламайди
Тўй қилиш учун Рамазон ойи ўти-шини кутар эканмизу, лекин ажрашиш вақтини белгилашда буни ҳисобга олмас эканмиз. Республикамиздаги ажрашишлар сони Рамазонга тўғри келган ойларда бошқа ойлардан деярли фарқ қилмайди. Бунга аслида ажабланмаса ҳам бўлади. Чунки тўйлар режалаштирилади, ажрашиш эса йўқ. Лекин шундай бўлса-да, ўзбек оилаларида ажрашадиган ҳолат бўлиб қолса, шу ойнинг ҳурмати учун сабр қилиб, кейинроқ ҳал қилинади. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, ажрашаётган оилалар кўп миллатли давлатимиздаги, бошқа дин ва миллатга мансуб бўлган юртдошларимиздир деган хулосага келишимиз мумкин.
Кучли жамият
Айтиб ўттанимиздек, оила-жамиятнинг энг кичик негизи. Кучли бўлаклардан ташкил топган жамият ҳам кучли бўлади. Оиланинг кучи эса унинг давомийлигида ҳамда бахтида. Қани энди ҳеч қайси қурилган оила бузилмаса, ҳеч қайси фарзанд ота-онасидан ҳижронда ўсмаса. Кўпчилигимиз севикли ёрдан ҳижрон нималигини тушунамизу, ота-онадан ҳижрон нималигини унчалик ҳам тушунавермаймиз; Чунки ота-оналаримиз бизни ҳеч қачон ташлаб кетишмаган. Бунинг учун улардан ҳар қанча миннатдор бўлсак арзийди. Уларга лойиқ авлод бўлиб, фарзандларимизнинг биздан кўра бахтлироқ ҳаёт кечиришларига ўз ҳиссамизни қўшиш миллатимиз олдидаги вазифамиздир.

Просмотров: 967 | Добавил: Gangster | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz