Главная » 2010»Январь»4 » Непаллик ўсмир янги турдаги қуёш батареясини ихтир
22:43
Непаллик ўсмир янги турдаги қуёш батареясини ихтир
Янгиликнинг асосий афзаллиги унинг арзонлиги ва қайта тиклаш имкониятининг мавжудлигида. 18 ёшли Милан Кларки Непал пойтахти Катмандуда ўқийди. Асли қишлоқда туғилиб-ўсган ўсмирни ўз ҳамқишлоқларига ёрдам бериш истаги янгилик ихтиро қилишига туртки бўлган.
-Аввал уйимизни электр энергияси билан таъминлашни истаган эдим. Энди эса бу ихтиро бутун дунёга наф келтиради, деб умид қиламан,-дейди Милан.
Гап шундаки, оддий қуёш батареяларида анча қиммат бўлган кремнийдан фойдаланилади. Инсон соч толаси қуёш батареясидаги саноат қисмларнинг ўрнини бемалол боса олади. Ёруғлик сезувчи меланин моддаси эса ўтказувчи вазифасини бажаради. Ўсмир ихтиро қилган батареядаги соч толасини алмаштириши муаммо эмас, уни ҳар қандай инсон бажара олади. Ҳозирча янги ихтиро билан фақат уяли телефонларни зарядлаш ёки кичик лампани ёқиш мумкин. Лекин Милан ҳозир қуёш батареясининг қувватини ошириш устида иш олиб бормоқда.