CHORSHANBA, 2025.01.01, 05:14
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 2
MEXMON 2
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Сентябрь » 23 » «НЕФТЧИ» ҲАМДА «САУТ ЧАЙНА» ИМКОНИЯТЛАРИ ТЕНГ!
12:28
«НЕФТЧИ» ҲАМДА «САУТ ЧАЙНА» ИМКОНИЯТЛАРИ ТЕНГ!
Фарғонанинг «Нефтчи» жамоаси Осиё кубоги чорак финалида Гонконгнинг «Саут Чайна» клуби билан ҳисоб-китоб қилди. Очиғи, Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги бундай сценарий остида ўтган учрашувга сўнгги бор қачон гувоҳ бўлганимни эслай олмадим.

Билмадим, балки хотирам бироз панд бераётгандир, лекин ҳакамнинг бир ўйинда учта пенальти белгилаганини аниқ эслолмайман. Драматик кўринишдаги бу каби ўйинларни мамлакатимизнинг икки гранд жамоаси - «Бунёдкор» ва «Пахтакор»дан ҳам кутиш мумкинми? Зеро, бу икки жамоамиз икки кун оралиғида Осиё Чемпионлар Лигаси чорак финали илк учрашувида майдонга тушишади. Эътиборлиси, «қалдирғочлар» ҳам, «шерлар» ҳам рақибларини ўз майдонларида қабул қилишади. Хўш, бу уч жамоамиз чорак финал тўсиғидан муваффақиятли ўта оладими? Уларнинг имкониятлари қай даражада баҳоланмоқда? Қуйида эътиборингизга футболимиз жонкуярларининг бу саволларга берган жавобларини ҳавола қиламиз.

 
 
 

Рустам Акрамов (ФИФА эксперти): - Тўғриси, «Нефтчи» ва «Саут Чайна» ўртасидаги ўйинни маълум сабаб билан кўролмадим. Лекин ўша куннинг ўзида ўйинда қайд этилган ҳисобни эшитдим. 5:4 ҳисоби футболда жуда кам учрайди. Боз устига, Саркис-яннинг жамоаси ўз майдонида анчадан бери бу қадар кўп тўп ўтказиб юбормаганди. Худди майдонда ҳимоячилар йўқдек. Менимча, жамоанинг ичида қандайдир муаммо борга ўхшайди. Бўлмаса, бундай ҳолат рўй бермасди. Майли, нима бўлган тақдирда ҳам «Нефт­чи» дастлабки учрашувда ғалаба қозонди. Сафарда 1:0 ёки 2:0 ҳисобида зафар қучиши ҳам мумкин. Футболда олдиндан бир нарса дейиш мушкул.

 

Энди «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоалари олдида турган масъулиятли ўйинлар хусусида шахсий фикрим. Ҳар қандай мусобақанинг «плей-офф» босқичида кучсиз жамоанинг ўзи бўлмайди. Аксинча, уларнинг омадсизи бўлади. Машҳур мураббийлардан бири шундай деганди: «Ғалаба қозонилиши олдиндан кафолатланган ўйинлардан кўра, имкониятдан унумли фойдаланилмаган ўйинлар кўпроқ учрайди». Ҳақиқатан ҳам, бир жамоа бутун ўйин давомида 20та хавфли вазиятни юзага келтиради. Лекин бирортасидан самарали фойдалана олмайди. Бошқаси эса рақиб майдонига бор-йўғи икки маротаба киришга жазм этади, аммо ҳар иккисини ҳам голга айлантиради. Жанубий Корея клублари тезкор футболга суянишади. Уларнинг асосий қуроли - юқори тезлик. Жамоавий ўйин аксарият ҳолларда корейсларга муваффақият келтиради. Исталган пайтда ўйин суръатини ўзгартириб юборишлари мумкин. Ўйинни ўзлари хоҳлаган тарзда олиб борадилар. Лекин индивидуал ҳаракатлар, 2-3 футболчини алдаб ўтиш, дриблинг масаласида муаммолар бор. Арабларда аксинча, индивидуаллик юқори, жамоавий ўйин эса бироз суст. Мен «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоаларининг ярим финалга чиқиш имкониятларини 50х50, деб баҳолайман.

 

Биродар Абдураимов (футбол фахрийси): - «Нефтчи»-«Саут Чайна» учрашувини кўрдим. Лекин менга унчалик ҳам маъқул бўлмади. Четдан келган одамга «Бу ОФК кубоги чорак финал доирасидаги учрашув десангиз», ишонмайди. Устингиздан кулади. Ҳар икки жамоа ҳам жуда бўш ўйин намойиш қилди. 1-лига учрашувига ўхшатиб юбордим. «Динамо»-«Пахтакор» ўйини бундан минг маротаба зўр бўлди. Бу учрашувда жамоаларнинг бири ғалаба қозонганида инсофдан бўлмасди. Дуранг натижа энг мақбули эди. Мезбонларда ҳам, меҳмонларда ҳам яхши имкониятлар юзага келди. Айниқса, Одил Аҳмедов майдондаги футболчилар орасида ажралиб турди. Бир сафар унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Иккинчи уринишда эса ўз мақсадига эришди. Бу ўйинда ҳимоячилар ўз вазифаларини уддалашди. «Нефтчи»-«Саут Чайна» учрашувида эса мудофаа отлиғ нарсага кўзим тушмади. Пенальтилар ҳам кўпайиб кетди. Айрим вазиятларда ҳакамнинг қарорини тушуниш қийин бўлди.

 

«Бунёдкор»-«Поханг Стилерс», «Пахтакор»-«Ал-Иттиҳод». Бу жуфтликлар бир-бирига жуда мос. Агар «Пахтакор» Фарғонада «Нефтчи»га қарши кўрсатган ўйинини такрорлай олса, илк учрашувда муваффақиятга эришиши тайин. «Бунёдкор» эса легионерларининг кучига таянади. Уларнинг ёрдами мамлакатимиз чемпионига асқотса, ажабмас. Корея клублари билан кўпдан бери ўйнамаётганимиз панд бериб қолиши ҳам мумкин. Шундай бўлсада, жамоаларимизга ишонаман ва уларга омад тилайман.

 
 
 

Вадим Абрамов («Локомотив» бош мураббийи): - ОФК доирасидаги   «Нефтчи»-«Саут Чайна» ўйинини кўриш насиб этмади. Лекин учрашувда қайд этилган натижани эшитиб, ўйинга қизиқишим ортди. Чунки футболда жуда кам учрайдиган ҳисоб кузатилибди. Дарвозаларга жами 9та тўп киритилган экан, демак, ҳимояда катта муаммолар бор. Ҳар 10 дақиқа ичида ҳужумлар гол билан якунланган. Жавоб ўйини бунданда қизиқарли кечиши табиий. Ҳозирги замонавий футболда уй-сафар тушунчаси нисбийга айланиб боряпти.

 

Осиё Чемпионлар Лигасида юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган «Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоа­ларининг ярим финалга чиқиш имкониятларини эса деярли тенг баҳолайман. Бу квартетдаги тўрттала жамоанинг ички чемпионатда кўрсатаётган фантастик натижаларига қараб, қитъа кубогидаги ўйинига баҳо бериш нодонлик бўларди. Қайси жамоа ўйин куни ҳар томонлама юз фоиз тайёр бўлса, ўша клуб ғалабани кафолатлай олади. Бўлажак ўйинларда бош мураббийларнинг зиммаларига жуда катта юк тушади. Жамоаларнинг қандай натижа қайд этишлари кўп жиҳатдан мураббийларга боғлиқ. Сколарининг Европа футболида орттирган бой тажрибасини инобатга олсак, «Поханг»га қарши ўйинда «Бунёдкор»нинг имкониятлари бироз бўлсада, юқорироқдек туюляпти. Лекин корейс клубида ҳам бразилиялик мутахассис ишлар экан. Шу томондан ўйин жуда қизиқарли ўтиши турган гап. «Пахтакор»га эса нисбатан қийинроқ бўлса керак. Чунки «Ал-Иттиҳод» клуби жамоавий ўйин бўйича анча шаклланган, кучли легионерларга эга. Аммо юқорида айтганимдек, олдиндан бир нарса дейиш қийин. Бошқа ракурсдан олиб қарасак, «Манчестер Юнайтед»дек гранд жамоа дебютант клубга имкониятни бой бериб қўймоқда. Англаган бўлсангиз, футбол майдонида ҳар қандай кутилмаган натижа қайд этилиши мумкин. Ахир ким ўйлабди, «Локомотив» жамоасининг «Олмалиқ»қа йирик-0:4 ҳисобида имкониятни бой беришини. Гарчи аксарият етакчи футболчиларимиз ўткир юқумли грипп хасталигига чалинган бўлсаларда, Олмалиқдаги ўйинда ташаббус асосан биз томонда бўлди. Таблодаги ҳисоб эса умуман акси бўлиб чиқди. Кўряпсизми, кутилмаганликни.

 
 
 

Азамат Абдураимов («Динамо» бош мураббийи): - «Нефтчи»нинг ўйинини кўрмадим. Ўша пайтда Самарқанддан қайтаётгандим. Шу боисдан, бу учрашувга ҳеч қандай муносабат билдира олмайман. 5:4 - жуда қалтис ҳисоб. Фарғоналиклар сафарда камида дуранг қайд этишлари ёки тўп ўтказиб юборган тақдирларида битта голга иккитаси билан жавоб қайтаришлари талаб этилади. Гонконгда кечадиган жавоб учрашувида «Нефтчи»га чин дилдан омад тилайман.

 

Майдонда икки кучли жамоа тўқнаш келса, ё дуранг натижа қайд этилади ёки омад кулиб боққани ғалаба қозонади. Чемпионлар Лигасининг чорак финалига етиб келган жамоаларнинг кучсизи йўқ, лекин омадсизи бор. Мен Саудия Арабистони футболини яхши биламан. Чунки ўзим шу мамлакат чемпионатида тўп сурганман. Футболчилар индивидуал жиҳатдан анча кучли. Шонли анъаналарга эга «Ал-Иттиҳод» клуби Саудия Арабистони футболининг «юзи» ҳисобланади. Аниқ айта оламан, чорак финалнинг ҳар икки ўйинида «Пахтакор»га қийин бўлади. «Бун­ёдкор»нинг рақиби ҳақида ҳам тасаввурга эгаман. 1992 йили айнан «Поханг Стилерз» клубига таклиф этилганман. Жамоа кўригидан муваффақиятли ўтганман. Лекин ўша пайтда корейслар «Спартак» жамоаси билан келиша олмагандилар. Аниқроғи, Москва клуби раҳбарлари катта маблағ сўрашганди. «Поханг» таркибида Жанубий Корея футболининг афсонаси Бу Кун Ча, россиялик тажрибали футболчи, Москванинг «Торпедо» клуби аъзоси Сергей Агашков, шунингдек, Муҳсин Муҳаммадиевлар тўп суришарди. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек якунланганида, «Поханг»да ёлғизланиб қолмасдим. Энди ҳозир замон, вазият ўзгарган. Авлодлар алмашинуви бўлган. Лекин шонли анъаналар ҳали ҳам давом этмоқда. Жанубий Корея футболи тезкорлиги билан ажралиб туради. Футболчилар 90 дақиқа давомида чарчаш нималигини билишмайди. Жисмоний жиҳатдан анча кучли. Аммо ҳозирги ҳолатдан келиб чиқиб гапирадиган бўлсам, «Пахтакор»га нисбатан «Бунёдкор»га осонроқ бўлади. «Қалдирғочлар» таркибида асосий ишни бразилиялик футболчилар амалга оширишяпти. Ривалдо бошчилигидаги бразилияликлар ўйин тақдирини ҳал қилишлари мумкин. Нима дердим, қитъа кубокларида қатнашаётган жамоаларимиздан ғалаба кутамиз.

 
 
 

Равшан Эрматов (ФИФА рефериси): - Тўғрисини айтсам, ўйин пайти ифторликда эдим. Лекин иккинчи бўлимнинг сўнгги 10-15 дақиқасини кўришга муваффақ бўлдим. Соҳамиздан келиб чиқиб, уммонлик ҳакам Муҳаммад ал Ҳилолийнинг ҳаракатларини кузатдим. Унинг белгилаган сўнгги икки пенальтисига менда бироз шубҳа уйғонди. Бу ерда камералар жойлашуви ҳам катта роль ўйнайди. Камералар бу вазиятни аниқ кўрсатиб беролмади. Европа футболида камералар орқали баҳсли вазиятларга ойдинлик киритилади. Битта-иккита камера бу жуда кам. Еврокубокларда ўнлаб камерадан фойдаланилади. Назаримда ал Ҳилолий ҳукм чиқаришда бироз янглишгандек кўринди. Бу реферини жуда яхши биламан. Жаҳон чемпионати финал ўйинларини бошқаришга номзод осиёлик ҳакамларнинг саккизталигига киритилганди. Ҳилолий билан бирга семинарларда қатнашгандик. Лекин унинг қарори ўйиннинг боришига салбий таъсир ўтказмади. Дарвозаларга бир ўйин давомида 9та тўп киритилган экан, бу ҳар икки жамоанинг ҳимоя чизиғида муаммолар борлигидан далолат беради. Жавоб учрашувида ҳам шундай сермаҳсулликни кутиш мумкин.

 

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоалари Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларидаги Ўзбекистоннинг «юзи» ҳисобланади. Саудия Арабистони, БАА, Эрон каби Ғарбий Осиё давлатларидан тўрттадан жамоа турнирда иштирокини бошлаган бўлса, ҳозирга келиб бу уч мамлакатдан бор-йўғи «Пахтакор»нинг рақиби «Ал-Иттиҳод» жамоаси курашни давом эттирмоқда. Бу борада Ўзбекистон жамоаларида йўқотиш йўқ. Умид қиламанки, буёғига ҳам клубларимизнинг ғалабали одимлари давом этади. Мен Жанубий Корея, Саудия Арабистони терма жамоалари ва клублари иштирокидаги кўплаб ўйинларни бошқарганман. Корейслар майдонда ўйиннинг охирги сонияларигача кўпинча кураш олиб боришади. Ўйин тақдири сўнгги дақиқаларда ҳал бўлади. Исталган пайтда ўйинда бурилиш ясай оладилар. Жисмоний жиҳатдан жуда кучлиларки, бу уларга 90 дақиқа давомида бир маромда тўп суриш имконини беради. Сўзим якунида нуфузли турнирда юртимиз шаънини ҳимоя қилаётган жамоаларимизга омад тилайман.

 
 
 

Шуҳрат Раҳмонқулов (терма жамоанинг собиқ аъзоси): - Менимча, бундай ҳисоб сўнгги пайтларда хоккейда ҳам кам кузатиляпти. Ҳужумчилар деярли барча вазиятлардан унумли фойдаланишди. Ҳимоячилар эса ўз вазифаларини бажара олишмади. Ўзим ҳозир ҳакамлик қиляпман. Шу боисдан ҳакамларнинг чиқарган қарорларига, уларнинг хатти-ҳаракатларига муносабат билдирмаганим маъқул. 9та голдан учтаси пенальтидан урилгани - бу футболда учраб турадиган оддий ҳолат. Агар Юрий Саркисян ҳимоядаги муаммоларни ҳал қилмаса, жавоб учрашувида қийин бўлиши табиий. «Нефтчи»га чин дилдан омад тилайман.

 

«Пахтакор» ва «Бунёдкор» жамоаларини жиддий тўсиқ кутиб турибди. «Ал-Иттиҳод» ҳам, «Поханг Стилерс» ҳам Осиёнинг энг кучли жамоаларидан саналади. Ўзим ҳам футболчилик фаолиятим давомида бир неча бор Саудия Арабистони ва Жанубий Корея клубларига қарши кечган учрашувларда тўп сурганман. Бу чемпионатларда юқори тезлик ва техникага эга футболчилар ўйнашади. Бундай тезликка қарши ўйнаш жамоаларимиз учун бироз мушкул. Боз устига, анчадан бери корейс клублари билан тўқнаш келмаяпмиз. Бу босқичдан муваффақиятли ўтиб олиш жамоаларнинг қанчалик тайёргарлик кўришларига боғлиқ. Бундай ­ўйинларда омад ҳам катта роль ўйнайди. Ана шу омад жамоаларимизга ёр бўлсин. Имкониятлар эса - 50x50.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Категория: Новости Футбола | Просмотров: 746 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz