Яқинда Nokia Conversations сайти ўртача фойдаланувчи ўзи билан нечта телефон олиб юришини аниқлаш мақсадида сўровнома ўтказди. Унда 900 киши қатнашди. Маълум бўлишича, сўралганларнинг 41 фоизи битта телефондан фойдаланаркан. Иштирокчиларнинг 42 фоизи эса иккита телефон — бирини хизмат доирасида, бошқасини эса шахсий мақсадларда ишлатишини билдирган. Бир пайтнинг ўзида учта телефондан фойдаланувчилар 10, тўртта ва ундан кўп телефондан фойдаланувчилар эса 4 фоизни ташкил этган. Сўралганларнинг бор-йўғи 1 фоизида мобил телефон умуман йўқ экан.