SESHANBA, 2025.01.07, 14:30
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2009 » Октябрь » 12 » "НАВБАҲОР" УЧУН ОМАДСИЗЛИКЛАРНИ ЧЕКИ БОРМИ?
09:41
"НАВБАҲОР" УЧУН ОМАДСИЗЛИКЛАРНИ ЧЕКИ БОРМИ?
Ушбу учрашув олдидан ҳар икки жамоа мураббийлари таркиб борасида муаммоларга дуч келишди. Жумладан, «Нав­баҳор»нинг россиялик легионери Юрий Шеленков ҳисобидаги сариқ карточкалар сони тўрттага етганди.

Меҳмонлардан эса Илҳом Шомуродов ва Жасур Бобоевлар жароҳат олганликлари боис, майдонга тушолмасдилар.
Қаршиликлар «бронза» учун кураш олиб бораётган бўлишса, майдон эгалари турнир жадвалининг қуйи - «хавфли зона»сидан узоқлашишга ҳаракат қилиш­япти. Бундай принципиал ўйинларда одатда ягона гол ўйин тақдирини ҳал қилади. Бу сафар ҳам шундай бўлди. «Машъал»да тўп сурган кезлари Наманганда бўлиб ўтган ўйин­ларда кўп маротаба мезбонларни ранжитишга муваффақ бўлган Рустам Қодиров учрашув қаҳрамонига айланди. У захирадан майдонга тушганлигига қарамай, юзага келган имкониятни қўлдан бой бермади. Рустам тўп киритган вазиятда «Навбаҳор» ҳимоячилари ва дарвозабон Ботир Носиров бир-бирларини тушунишмади. Бундан Қодиров усталик билан фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Учрашув давомида майдон эгаларидан Темур Султонов, Носир Отақўзиев, Алишер Маҳмудов, Дилшод Жабборов, Илҳом Бойдедаев, меҳмонлардан эса Баҳодир Пардаев, Артём Филипосян, Сергей Кротларда қулай вазиятлар юзага келди. Аммо уларнинг сўнгги зарбаларига аниқлик етишмади. Учрашувнинг 50-дақиқасида Баҳодир Пардаев томонидан урилган гол эса, ҳужумчи ўйиндан ташқари ҳолатда қолганлиги сабабли инобатга олинмади.
Ушбу ғалабадан сўнг «Насаф» ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган бўлса, «Навбаҳор» бир поғона пастлади. Энг ачинарлиси, наманганликлар етти ўйиндан буён гол ура олишмаяпти. Бу омадсизлик қачонгача давом этаркин-а?

 
 
 
9 октябрь
 
«НАВБАҲОР»-«НАСАФ»-0:1 (0:0)
 
Наманган. 2122 томошабин.
Ҳакамлар: В.Коваленко-9,6; О.Жумаев-9,4; Ж.Саидов-9,2; Х.Рўзиев-9.
 
Гол: Р.Қодиров (66).
«Навбаҳор»:
Б.Носиров, А.Исаев, В.Кирьян, О.Пирматов (Э.Низомбоев, 61), Д.Жабборов, Т.Султонов, И.Бойдедаев (Ғ.Жўраев, 85), Н.Отақўзиев, И.Нарзуллаев, А.Султонов (М.Фозилов, 68), А. Маҳмудов.
«Насаф»: М.Наумов, Н.Минчев, Б.Қораев, А.Маткевич, Л.Тўраев, Ҳ.Каримов, А.Филипосян, С.Шодмонов, С.Крот (Б.Муртазоев, 78), Ю.Бурсук (Ж.Жиямуродов, 59), Б.Пардаев (Р.Қодиров, 52).
Огоҳлантиришлар: Б.Носиров (8) - Б.Пардаев (50), А.Филипосян (67).
Назоратчи: В.Штерн.  
 
Ўйиндан кейинги фикрлар
 

Мустафо Байрамов («Навбаҳор» бош мураббийи): - Шогирдларимнинг ғалабага иштиёқлари кучли эди. Негаки, анчадан буён жамоамиз ютуққа ташна. Ушбу баҳсда йигитлар бунга эришиш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилиб, рақиб дарвозаси олдида бир неча хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Аммо худди сеҳрлаб қўйилгандек, тўп дарвозадан жой олмади.
«Насаф» бронза медали учун курашаётган кучли жамоа. Клубнинг ҳар бир чизиғи яхши шаклланган. Таркибидаги футболчилар аввалги мавсумларда «Машъал» сафида бирга тўп суришгани учун бир-бирларини яхши тушунишади, барқарор ўйин намо­йиш этишади.
Аслида Қаршида бўлган биринчи давра баҳсида бугунгидан кўра, яхшироқ ўйин кўрсатгандик. Бу гал эса ҳаракатларимиз унчалик қовушмади.
Жамоамиз етти учрашувдан буён рақиб дарвозасини ишғол қилолмаяпти. Сабаби, бизда тўпурар ҳужумчи йўқ. Футболчилар билан машғулотларда бунинг устида қаттиқ иш олиб боряпмиз. Йигитлар ҳам гол уришга интилишяпти. Бироқ...
Биринчи даврадан сўнг жамоамизни асосий таркибнинг саккиз нафар аъзоси тарк этди. Уларнинг ўрнини тўлдириш учун ўринбосарлар сафидан бир қатор футболчиларни бош жамоага жалб этдик. Аммо уларда бироз тажриба етишмаяпти. Айрим ўйинчилар эса жароҳатланган. Бир сўз билан айтганда, захира ўриндиғимиз қисқа. Бу албатта, ўйинларимизга салбий таъсир кўрсатмоқда.    
- Жамоадаги молиявий муаммолар ҳал этиляптими?
- Албатта. Хабарингиз бор, жамоа раҳбариятида ўзгариш юз берди. Клубимизнинг янги президенти Ҳакимжон ака Ҳошимовнинг саъй-ҳаракати билан маошларимизнинг бир қисмини олдик. Клуб раҳбарлари яқин кунларда барча футболчилар билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилишга ваъда беришди.
- «Навбаҳор» ҳозирги қийин вазиятдан чиқиб кетишга қодирми? 
- Ҳа. Ҳали олдинда яна бешта ўйин бор. Уларда ижобий натижаларни қайд этишга ҳаракат қиламиз. Ишонтириб айтаманки, жорий мавсумда клубимиз олий лигадан тушиб кетмайди ва мавсумни 10 ёки 11-ўринда якунлаймиз. Фақат мухлислардан шундай қийин вазиятда жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришларини илтимос қилардим. Кейинги ўйинларда уларнинг ишончларини оқлашга интиламиз. 

Виктор Кумиков («Насаф» бош мураббийи): - Намангандаги учрашув рақиб жамоалар учун доимо қийин кечган. Бугун ҳар икки клубда ҳам гол уриш учун имкониятлар юзага келди. Аммо биз кўпроқ ҳудудий устунликка эришдик. Бундан ташқари, хавфли вазиятлар ҳам майдон эгаларига қараганда, бизда кўпроқ бўлди. Улардан биттасини голга айлантириб, муҳим уч очкони қўлга киритдик. Олдимизга ушбу ўйинда ғалаба қозониш вазифаси қўйилганди. Бу мақсадимизга эришдик.
- Ушбу ғалабадан сўнг «Насаф»нинг 3-ўринни эгаллаш имконияти ошдими? 
- Ҳар бир ютуқдан кейин клубимиз «бронза»га яқинлашяпти. Аммо бу ҳақда гапиришга ҳали эрта. Барчасини асосий рақобатчиларимиз - «Нефтчи» ва «Локомотив» клубларига қарши кечадиган учрашувлар ҳал қилади. Асосийси, ҳаммаси ўз қўлимизда.

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси.

Категория: Новости Футбола | Просмотров: 742 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz