Ўтган турда "Пахтакор"дан мағлуб бўлган Наманганнинг "Навбаҳор" клуби бугун Бекободда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Маълумотларга қараганда, наманганликларнинг ҳар иккала голига украиналик легионер футболчи Юрий Целих муаллифлик қилди. Мазкур ғалабадан сўнг "Навбаҳор" ҳозирги дақиқаларга келиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Виктор Жалилов шогирдлари тўплар нисбатига кўра, "Пахтакор" ва "Локомотив"ни ортда қолдирмоқда.