Статистика XOZIR SAYTDA 3
MEXMON 3
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2011 » Октябрь » 4 » “Насаф” ярим финалнинг дастлабки ўйинида ғалаба қозонди
22:58
“Насаф” ярим финалнинг дастлабки ўйинида ғалаба қозонди
Эрматов чемпионлар лигаси финалини бошқарад и Бир неча дақтқалар олдин ОФК Кубогининг ярим финали доирасидаги "Насаф” ва "Ал Виҳдат” ўртасидаги дастлабки учрашув ниҳоясига етди. Ўйин тадирини биргина гол ҳал этди. Уни "аждарлар” футболчиси Жаҳонгир Жиямуродов 44-дақиқада пенальтидан киритди.ОФК Кубоги, 1/2 финал. НАСАФ – АЛ ВИҲДАТ 1:0 (1:0) Гол: Жаҳонгир Жиямуродов, 44-пен. – 1:0."Насаф”: 42.Муроджон Зухуров, 4.Мақсуд Каримов, 5.Ботир Қораев(сардор), 7.Жахонгир Жиямуродов, 9.Илҳом Шомуродов, 13.Лутфулла Тўраев, 17.Артур Геворкян, 19.Иван Бошкович, 20.Эркин Бойдуллаев, 34.Боян Малишич, 48.Мирзакамол Камалов."Ал-Виҳдат": 1.Амер Шафи, 4.Мухаммад Ал Дмери, 5.Хасан Абдел, 6.Басем Фатхи, 9.Махмуд Шелбах(сардор),10.Исса Хусамалден,11.Абдаллах Дееб, 20.Мухаммад Жамал, 23.Ал Махармех,25.Кеннет Иквугбадо,33.Башар Бани.
Эрматов чемпионлар лигаси финалини бошқаради
Осиё футбол Конфедерацияси шу йилнинг 4 ёки 5 ноябрь куни Саудия Арабистони ёки Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган ОФК Чемпионлар лигасининг финал учрашувига ҳакамлар бригадасини тайинлади. Мусобақанинг хал қилувчи беллашувини Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдухамидулло Расулов ва қирғизистонлик Баҳодир Қўчқоровлар кўмаклашадилар. Эслатиб ўтамиз, бу Эрматов учун ушбу турнирдаги иккинчи финал ҳисобланади – у 2007 йили "Урава Редс” (Япония) ва "Сепахон” (Эрон) клублари ўртасидаги финал учрашувини бошқарган ва унда Япония клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.ОФК Чемпионлар лигаси, Ярим финал: "Ал Иттиход” (Саудия Арабистони) – "Чонбук Хундай Моторс” (Жанубия Корея) "Сувонг Самсунг Блувингс” (Жанубий Корея) – "Ал Садд” (Қатар).Финал учрашувига ҳакамлар бригадаси Ҳакам: Равшан Эрматов (Ўзбекистон)Қанот ҳакамлари: Абдухамид Расулов (Ўзбекистон), Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)Заҳирадаги ҳакам: Тан Хай (Хитой)Назоратчи: Чан Ям Минг Самуэль (Гонконг)Комиссар : Готам Кар (Ҳиндистон)
IFFHS рейтинги: "Бунёдкор” 20 поғона кўтарилди
Германияда фаолият юритувчи халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси дунё клубларининг янги рейтингини эълон қилди. Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Бунёдкор” янги рейтингда ўтган ойдаги мавқеларини йигирма поғонага яхшилаб олишган. Ўтган ойда 224-ўринда бўлган "қалдирғочлар” бу сафар 204-поғонани банд этишган. ОФК кубогидаги муваффақиятли иштироки туфайли Қаршининг "Насаф” жамоаси юқорига кўтарилишда давом этмоқда. Халқаро турнирдаги юқори очколарни ўз ҳисобига ёзишда давом этаётган "аждарлар” 169-ўриндан 134-ўринга кўтарилиб олишди. Вице-чемпион "Пахтакор” ТОП-400таликнинг 375-поғонасини эгаллаб турибди. "Шерлар” ўтган ойда 332-ўринда эдилар. Умумий рейтингнинг кучли учлигида ҳеч қандай ўзгариш кузатилмади. Каталониянинг "Барселона”, Мадриднинг "Реал” ҳамда Англиянинг "Манчестер Юнайтед” клублари кучли учликни ташкил этиб беришган.
Категория: Новости Футбола |
Просмотров: 1066 |
Добавил: JAMSHID
| Теги: финалнинг , “Насаф” , ярим , ғалаба , қозонди , ўйинида , дастлабки
| Рейтинг: 5.0 /1
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[
Регистрация |
Вход ]