CHORSHANBA, 2025.01.01, 06:15
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SHERLAR.UZ SAYTNINI QAYERDAN BILAS
XAMMA JAVOBLAR: 1195

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Июнь » 30 » НАРГИЗА АБДУЛЛАЕВА: Анвар Собировнинг ўрнида бошқани тасаввур қилолмайман
22:30
НАРГИЗА АБДУЛЛАЕВА: Анвар Собировнинг ўрнида бошқани тасаввур қилолмайман

1. "Жийда гули” сериалининг суратга олинаётганлиги хақидаги хабар бир йил олдин овоза бўлганди. Лекин негадир ҳали ҳам сериал экран юзини кўрмади? 
"Жийда гули” 20 қисмдан иборат сериал эканлигидан хабарингиз бўлса керак. Одатда, битта фильмни суратга олиш учун камида 3 ой вақт сарфланади. Демак, ижодий гуруҳ билан 20 қисмли сериални суратга олиш учун оз вақт сарфлабмиз. Режиссёримиз: "Сериал экранга чиқишидан олдин бир қисмдан иборат фильм тарзида ҳам мухлисларга ҳавола этамиз”, — деган эди. Билишимча, "Жийда гули”нинг фильм тарзидаги кўриниши июнь ойларида катта экранларга чиқарилади.
2. Сериалда ижро этган ролингизга қандай баҳо берасиз?
Ижро этган ролим ўзимга ёқмади, десам мухлислар: "Унда нега ўйнадинг?” дейишлари мумкин (кулади). Ролимни қойиллатиб ижро этдим десам, манманлик бўлади. Тўғри, баъзи саҳналардан кўнглим тўлди, баъзиларини эса яхши чиқмади, деб ҳисоблайман. 
3. Ўзингизни Анвар Собировдан бошқа актёр билан ҳам тасаввур эта оласизми?
Очиғи, бошқа актёрни Анвар Собировнинг ўрнида тасаввур қилолмайман. Назаримда, "Бегона баҳор” ва "Жийда гули” фақат Анвар ака учун ёзилган.
4. Билишимизча, "Мафтуна” сериалида суратга тушишни рад этган экансиз. Кейин у роль Ситора Фармоновага насиб этди. Сериални кўриб, ролдан воз кечганингизга ачинмадингизми?
Насиб қилгани бўлади. Баъзи сабабларга кўра, фильм суратга олинишига уч кун қолганда, сафарга кетадиган бўлиб қолдим. Лекин бундан ҳеч қачон ачинмайман.
5. Сизнингча, инсон қачон ўзини бахтли, қачон бахтсиз ҳис қилади?
Ҳар куни тинч-омон ўтса, дунёда ундан бахтли инсон бўлмаса керак.  
6. Наргиза Абдуллаеванинг хулқ-атворидаги энг катта камчилик?
Камчилигимни менга нисбатан атрофдаги яқинларим яхши билишади. Шу кунгача таъсирчан ва ишонувчанлигим сабаб кўп панд еганман. Ҳар нарсадан таъсирланиб, таниш-билишларимнинг ҳам дардини кўнглимга жуда яқин оламан. 
7. Фалакнинг гардиши билан қайтадан ўн саккиз ёшингизга қайтсангиз?
Санъат йўлини танламасдим. ФХДЁ ходими бўлиш учун институтда таҳсил олардим. Афсуски, ўн саккиз ёшни қайтариб бўлмайди-да.
8. Охирги марта кўрган фильмларингиз орасида энг яхшиси ва ёмони?
Бунинг учун ҳамкасбларимдан узр сўрайман-у, лекин бир неча ойдан буён бирорта ҳам фильм кўрмадим. 
9. "Жийда гули” сериалини суратга олиш чоғида ҳомиладор бўлганингиз сабаб тез толиқиб қолганингиз ростми?
Ҳақиқатдан ҳам, жуда инжиқ ва ўжар бўлиб қолган эдим. Ҳомиладор бўлишимга қарамай, ёзнинг чилласида суратга тушишимга тўғри келган. Аёллар бу даврда ҳолсизланадиган бўлиб қолади. Режиссёрим Иброҳим Расулов шундай инжиқликларимга чиқаб, мени тўғри тушуниб фильмни суратга олган эди.
10. Сизни қувонтириш осонми ёки...
Табиатан қувноқ инсон бўлганим учун мени қувонтириш жуда осон. Ҳазилларни ҳам тўғри қабул қиламан. Фақат шаънимга тегадиган гапларни эшитсам, у инсондан буткул кўнглим совийди. Мен учун ғурур ва шаън ҳар нарсадан устун.
11. Қайси санъаткорлар билан яқин алоқадасиз?
Деярли барча санъаткорлар билан яқинлигимиз бор. Алишер Узоқов, Фарҳод Абдуллаев ва Умида Мирҳамидовалар билан оилавий борди-келдимиз ҳам бор.
12. Пазандалик борасида аёлларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?
Таом тайёрлаётганда, масаллиқларнинг кўплиги ёки қандайлигига эътибор берманг. Инсон бор масаллиқдан ҳам мазали таом тайёрлаши мумкин. Муҳими, таомга меҳр беролсангиз бас.
13. Кўча-куйда юрганда, одамларнинг "Анави актриса-ку” деган гапларидан безор бўлган пайтингизда бу соҳани танлаганингиздан афсусланган вақтингиз ҳам бўлганми?
Бундай ҳолатлар жуда кўп бўлади. Олдингизга келиб, "Мен сизнинг мухлисингизман”, деса, бошингиз осмонга етади. Лекин бир-бири билан пичирлашиб ёки кесатиб "Анави артист-ку, танидиларингми?” дейишади. Баъзан кайфиятим бўлмай турганда, одамларнинг ана шундай пичир-пичир гаплари кўнгилни янада хижил қилади.
14. Эшитишимча, профессионал актриса эмас экансиз.
Ҳақиқатдан ҳам, санъат соҳасида таҳсил олмаганман. Санъатда изим қолади ҳам бор деб ўйламайман. Актрисалик мен учун хобби.
15. Илк марта сизга айтилган севги изҳорини эслайсизми?
Мактабда синфдошимнинг биздан юқори синфда ўқийдиган амакиваччаси хат ёзиб бериб юборган. Ўша пайтда севги изҳори ёзилган хатни ҳамманинг кўз олдида йиртиб ташлаш урф бўлган эди.
16. Ҳамкасбларингиз орасида роль ижро этиш билан бирга қўшиқ куйлаётганлари ҳам бир талай. Бунга муносабатингиз қандай?
Эплаган қандини урсин, деймиз-у, лекин эшакда ҳам ўзига хос овоз борлигини унутиб қўямиз. Назаримда, барча қўлидан келган ишни қилса, имкониятларини ҳам ҳисобга олса яхши бўларди.
17. Бўш вақтларингизда бадиий асарлар ҳам ўқиб турасизми?
Бадиий асарлар ўқимайман. Лекин ривоятларни ўқишни жуда яхши кўраман.
18. Мухлислар орасида ноқулай вазиятга тушганмисиз?
Суратга олиш пайтида мухлислар орасида режиссёрдан гап эшитиш одамга алам қилади.
19. Оилада аёлнинг ўрни қандай бўлиши керак, деб ўйлайсиз?
Аёл киши оила, фарзанд учун яралган. Оиланинг ўрнини мансаб, бойлик ёки шон-шуҳрат босолмайди. Аёл оилада турмуш ўртоғига хам боладек муносабатда бўлиш керак. Эрининг кўнглига қараса, унга озор бермаса, ҳаётлари тинч-тотув ўтади, деб ўйлайман.
20. Агар тилла балиқчани тутиб олганингизда, ундан нимани сўраган бўлардингиз?
Туҳматчи, разил ва мансабпараст одамлар йўқ бўлишини сўрардим.
21. Мактабда қайси фанни севиб ўқирдингиз?
Рус тили, жисмоний тарбия ва тарих фанларини яхши кўрардим. Математика эса мен учун энг зерикарли фан эди. 
22. Устозларингиздан хабар олиб турасизми?
Афсуски, анчадан буён устозларимдан хабар олмадим. Лекин доим физика ўқутувчимиз Шамсиддин акани эслайман. Гарчи уларнинг фанларига қизиқиб, "беш”га ўқимаган бўлсам ҳам, меҳрибонликлари учун ҳаммамиз устозимизни ҳурмат қилардик. 
23. Камера олдидан ҳаяжонланиб, сўзларингизни унутиб қўйган пайтларингиз ҳам бўлганми?
Сценарийни 100% ёдламайман. Ёдлаб олсангиз, табиий чиқмайди. Ўрни келганда, сўзларнинг ўрнини алмаштириб ҳам айтавераман. Баъзан сўзлар ёдимдан чиқиб қолиб ёки фикримни очиб беролмай, қийналган пайтларим бўлиб туради.
24. Ким билан телефонда кўп гаплашасиз?
Онам билан ҳар куни 2-3 марта телефон орқали гаплашмасам, кўнглим жойига тушмайди.
25. Агар имконингиз бўлганда, қайси давлатга сафар қилган бўлардингиз?
Арабистонга.
26. Севиб тайёрлайдиган таомингиз?
Тез ва осон тайёрланадиган қовурма картошкани севиб пишираман.
27. Сизни ранжитган инсон билан алоқани тиклай оласизми?
Олдин кўнгимга озор берган инсон билан қисқа фурсат ўтмай, ярашиб кетаверардим. Ҳозир негадир уларни кечиришим қийин кечяпти.
28. Сизга Шоҳруҳ Хон, Амир Хон ёки Ритик Рошандан таклиф тушди. Буларнинг орасида қайси бирининг таклифини қабул қилган бўлардингиз?
Албатта, Шоҳруҳ Хонни танлаган бўлардим.
29. Мунажжимлар башоратига ишонасизми?
Йўқ. Мунажжимлар башоратини ҳам бизга ўхшаган банда ўйлаб топган. 
30. Ирим-сиримларга эътибор берасизми?
Йўқ. Ирим-сиримларга эътибор берадиган одамлар билан ҳам чиқишолмайман. 
31. Ўзингизни комик ёки трагик ролларда ҳам тасаввур қила оласизми?
Комик ролда суратга тушсам, одамлар телевизорни ўчириб қўйишса керак, деб ўйлайман. Трагик ролларни ижро этолсам керак.
32. Агар сир бўлмаса турмуш ўртоғингиз қайси касбда ишлашларини айта оласизми?
Нега буни сир турар эканман? Турмуш ўртоғим қўли гул ошпаз. Олти хил давлатнинг таомларини тайёрлай олади. Торт ва музқаймоқ тайёрлашда ҳам турмуш ўртоғимга етадигани йўқ.
33. Хаётда сиз англаб етган хақиқат?
Дўстни омадинг келганда синамагин. Чунки омад билан бирга дўстар ҳам ёғилиб келади.

Категория: ШОУ-Бизнес | Просмотров: 4010 | Добавил: JAVOXIR | Рейтинг: 3.7/3
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2025 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz