YAKSHANBA, 2024.12.29, 10:24
SMS SHERLAR, SMS TABRIKLAR, SMS SEVGI WWW.SHERLAR.UZ
Приветствую Вас MEXMON | RSS

Menu
Категории раздела
Новости Футбола
ozbekiston chempionat. jahon chempionati. evropa chempionati
ШОУ-Бизнес
Узбекский Шоу Бизнес JAHON SHOU BIZNES SHAHZODA RAYHON BOJALAR RAYXON.UZ SHAXZODA.UZ
SMS YUBORISH
BEPUL SMS YUBORISH UCELL MTS BEELINE PERFECTUM UZMOBILE BUTUN JAHONGA
QIZIQARLI
ENG QIZIQ AJOYIB PRIKOL ZOR MALUMOTLAR WWW.SHERLAR.UZ DA
MP3 KO`CHIRISH
BEPUL MP3 KOCHIRISH UZBEK RUS ARAB JAHON SHAXZODA RAYHON BOJALAR QASHQIRLAR MAKONI
MOBIL TELEFONLAR UCHUN
SOTKA UCHUN TEMA NOKIA TEMA MP3 JAVA KLIP KINO ZOR TEMALAR
Веб-Мастер
UZ DOMEN OLISH. UCOZNI ORGANISH BEPUL TK DOMEN. YANGI SHABLONLAR
TV SERIAL- ТВ Сериалы
QASHQIRLAR MAKONI YANGI. OZBEK SERIAL. UZBEK KINO
QO`SHIQ MATNI
YANGI QOSHIQLAR MATNI RAYHON SHAXZODA BOJALAR
IZOHLAR VA SMSLAR
YANGI SMS SHERLAR SHERLAR TOPLAMI
SEVGI
SEVGI MUXABBAT LOVE QIZLAR BILAN TANISHISH 14 FEVRAL SEVISHGANLAR KUNI
JAHON YULDUZLARI
JAHON YULDUZLARI
KULGI -FUNNY-PRIKOL
PRIKOL XAZIL FUNNY PRIKOL FOTO XAZIL FOTOSURATLAR. KULGILI RASMLAR
ISLOM
TANLOV
Психология
PSIXOLOGIK TESTLAR! PSIXOLOGIK TESTLAR PSIXOLOGIK TESTLAR!
FOYDALI MASLAHATLAR
Тесты
Рейтинг
FIKR-MULOHAZA
---TANISHAMAN---
QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH. QIZLAR BILAN TANISHISH.
MUXLIS--FANAT
TALAB VA TAKLIF
KASSA
FOYDALI SAYTLAR
ZOR SAYTLAR . PRIKOL SAYTLAR
SHERIYAT
KOMPYUTERLAR UCHUN
Реклама
PUL ISHLASH
INTERNETDA PUL ISHLASH. PUL TOPISH.
qizlar bilan tanishaman
qizlar bilan tanishaman
Афоризмы
Aforizmlar
YULDUZLAR BIOGRAFIYASI
SHAXZODA RAYHON BOJALAR SHOXRUXXON. OZODBEK. SHOXJOHON
Гостевая
IBRATLI XIKOYALAR
WWW.SHERLAR.UZ
WWW.SHERLAR.UZ SAYTI UCHUN MAHSUS YANGILIKLAR HABARLAR SMS SHERLAR MADHIYALAR
Новости Узбекистана
Kliplar
Наш опрос
SEVGANIZ BORMI?
XAMMA JAVOBLAR: 2289

Статистика

XOZIR SAYTDA 1
MEXMON 1
FOYDALANUVCHI 0
Главная » 2010 » Январь » 6 » НАРГИ ДУНЁДАН КУНГИРОКЛАР
05:35
НАРГИ ДУНЁДАН КУНГИРОКЛАР

Туннинг қоқ ўртаси, шаҳар шовқинидан асар ҳам йўқ. Бутун борлиқ уйқуда. Бу осудаликни бузиб телефон жиринглайди. Уйқусираб телефон гўшагини кўтарар экансиз, линия носозлиги туфайлими, овозларнинг аниқ эшитилмаслигидан асабингиз бузилади. Бирорта уйқуси қочганнинг номаъқул ҳазили деб ўйладингизми? Хулоса чиқаришга шошилманг, балки сизни нариги дунёдан безовта қилишаётгандир...

Ўз ишининг устаси - Айрис
1965 йил ёзда АҚШ шифохоналарининг бирида Айрис Брейс вафот этди. Унинг ўлимидан ҳамма ҳайратга тушди. Негаки, у энг оддий жарроҳлик муолажасидан сўнг оламдан ўтган эди. Айрис иқтисодчи олимнинг котибаси эди. Олим дафн маросимида Айрисни эсларкан, тўсатдан операциядан аввал котибасига ҳамкасбларидан бирига қўнғироқ қилиб, ўта муҳим лекцияда иштирок этиши ҳақида огоҳлантириб қўйишни тайинлагани ёдига тушди. Жарроҳлик муолажаси унча хавфли бўлмагани учун ҳам олим бу ишни Айрисга шифохонадан чиққач, бажариши мумкинлигини айтган эди. Энди эса олим ўз ёрдамчисининг дафн маросимида ўтирибди. Эртага бўлса муҳим лекция бор. Иқтисодчи олимнинг боши қотди, ҳамкасби бўлажак лекциядан бехабар бўлса, лекция қандай ўтар экан?
Олим ишхонага қайтиши билан ҳамкасбига қўнғироқ қилди. Гўшакни кўтарган ҳамкасби олимдан узр сўраб, бошқа бир қўнғироққа жавоб бериши лозимлигини айтади. Бир дақиқадан сўнг, ҳамкасблар суҳбатлашадилар. Шунда ҳамкасби иқтисодчи олимга ҳозиргина Айрис исмли котиба бўлажак лекциядан хабардор этганини айтади. Бу гап олимни бутунлай эсанкиратиб қўяди.
Брендининг кераги йўқ
1971 йил май кунларининг бирида Аризона штатида яшовчи Мак-Конеллар оиласининг тинчлигини бузиб телефон қўнғироғи янгради. Қўнғироқ қилган Мак-Конелл хонимнинг дугонаси Инесс Жонсон эди. Дугоналар анчадан буён гаплашмаганлари боис, суҳбат анчага чўзилди. Бир неча ҳафта илгари Инесс шифохонага тушган, Мак-Конелл хоним эса дугонасининг ҳолидан хабар олишга боролмаганлигидан хижолат бўлган эди. Шу боис у албатта эртасига дугонаси ёқтирган брендини олиб, шифохонага боришга ваъда беради. Бу таклиф Инессга ёқмаганлиги унинг гап оҳангидан билинади ва у зинҳор дугонасига бундай қилмасликни буюради. Инесс бир муддат қаттиқ дард тортгани, сўнг ҳозир ҳузур-ҳаловат ичида яшаётганини, энг асосийси эса, бутунлай ичкиликдан воз кечганлигини айтади. Дугонасининг бахтли эканлигини эшитган Мак-Конелл хоним ҳам хурсанд бўлиб кетади. Орадан беш кун ўтгач, Мак-Конелл хоним дугонасидан ҳол-аҳвол сўраш учун шифохонага қўнғироқ қилганида у ердагилар Инесс Жонсоннинг бир неча ҳафта муқаддам палатада вафот этганини хабар қилишади. Агар Инесснинг ўлими ҳақиқат бўлса, ким Мак-Конелл хонимга беш кун аввал қўнғироқ қилиб, брендисиз бахтли ҳаёт кечираётганини айтган экан?

Бундай ғариоддий қўнғироқлар сони ўтган асрнинг 90-йилларида авж олган эди. Шунинг учун ҳам Манчестер Университетининг ғайритабиий ҳодисаларни ўрганувчи бир гуруҳ олимлари асосий эътиборларини "нариги дунёдан келган қўнғироқлар”га қаратади. Тўрт йил давом этган кузатишлар натижасида улар мингдан ортиқ ғайритабиий қўнғироқларни таҳлил этиб, тадқиқотлар натижасини кенг омма эътиборига ҳавола этадилар. Ўрганилган қўнғироқларнинг ярмида алоқа иштирокчилари фақатгина бир неча оғиз сўз билан кифояланганлар, чорак қисмида эса асосан вафот этган инсонлар гапирган. Қолган қўнғироқлар эса тушуниб бўлмас даражада шовқиндан иборат товушлар йиғиндиси бўлиб, қўнғироқ қилаётган инсон узун тоннелда кеталанаётгандек тасаввур пайдо бўлади. Аммо ҳеч қайси бир қўнғироқ алоқа операторлари томонидан қайд этилмаган. Бошқача қилиб айтганда, ўта сезувчан алоқа воситалари сигнални аниқлай олмаган.

Қўнғироқлардан мақсад нима?
Олимларнинг таъкидлашича, бу хилдаги қўнғироқлардан асло чўчиш керак эмас. "Нариги дунёдан келган қўнғироқ”ларга жавоб берганларнинг аксарияти суҳбат давомида марҳумларни нима безовта қилгани ҳақида маълумот олганлар. Шу билан бирга улар осойишталик, хурсандчилик туйғуларини ҳам баён этганлар. Дарҳақиқат, аксарият қўнғироқларнинг жиддий сабаблари бўлган. Вафот этганлар беҳудага ўз дўстларини безовта қилмаганлар.
Хизмат доирасидан ташқарида?
Марҳумларга қўнғироқ қила олган, аммо суҳбат чоғида уларнинг вафот этганидан бехабар бўлган инсонлар ҳам ҳаётда учраб туради. Лос–Анжелеслик Никол Фридман даҳшатли тушдан қўрқув билан уйғонади. Никол хоним тушида турмуш ўртоғи Бобнинг пешонасидан ўқ еб, қонга беланган ҳолда кўча юзида ётганини кўрган эди. У қўрқинчли тушдан шунчалар таъсирланган эдики, дарҳол иш юзасидан бошқа шаҳарга кетган Бобнинг қўл телефонига қўнғироқ қилади. Боб унга ҳаммаси яхши эканлигини, аммо энди улар бир–бирларидан узоқда эканлигини тушкун кайфиятда айтади. Кейинчалик аниқланишича, қўнғироқ вақтида Бобнинг мурдаси шаҳар моргида сақланаётган экан. Боб ўғриларнинг босқинига қаршилик кўрсатгани учун отиб ўлдирилган эди.
Худди шундай воқеа америкалик Смит хоним билан рўй берган. Бир куни у тушида етти йилдан буён кўришмаган дугонасининг қонга беланган ҳолда ётганини кўради. У ҳам Никол хоним каби дарҳол гўшакни кўтариб, дугонасига қўнғироқ қилади. Дугонаси Смит хонимни тинчлантириб, ҳақиқатан ҳам касал бўлганини, аммо айни вақтда ўзини анча яхши ҳис қилаётганини айтади. Смит хоним дугонасининг сўзларидан сўнг анча таскин топади. Лекин эртасига ҳам даҳшатли туш ёдидан сира кўтарилмагани боис Смит хоним дугонасининг уйи томон йўл олади. Аммо дугонасининг ота-онаси қизининг ярим йил аввал бу ёруғ оламни тарк этганини айтишади.
Эдисоннинг якунланмаган иши
XIX асрда электр чироқ ҳамда кинопроекторни ихтиро қилган Томас Эдисон марҳумлар дунёси билан алоқа қилувчи асбоб яратиш устида иш олиб бораётганини кенг оммага маълум қилган эди. Аммо Эдисон бу ишни якунига етказа олмай вафот этади. Янги ихтиро эса охирига етказилмай қолаверган...
«Бу каби алоқаларни ўрнатиб бўлмайди ва бундай ускунани яратиш мумкин эмас» дея ўз фикрини исботлашга уринаётган олимлар ҳам кўпчиликни ташкил этади. "¢айритабиий қўнғироқлар-одамлар психикасидаги катта стресслар натижаси» деб изоҳланишига бу каби қўнғироқларни марҳумлар билан алоқага киришган инсондан бошқа ҳеч ким эшитмаслиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Бундай сўзлашувларни тасмага ёзиб олишнинг ҳам мутлақо имкони йўқ. Аксарият ҳолларда қўнғироқлар ўлимдан сўнг 24 соат, баъзан етти кун, энг узоғи билан эса 3 ой ичида амалга оширилади. Олимларнинг фаразларида ҳам жон бор. Марҳумларни соғиниб, уларни кўп эслаган яқинларига вафот этганлар алоқага киришгандек туюлиши мумкин. Аммо у ҳолда котиба Айрис Брейснинг воқеасини қандай изоҳлаб бўлади?





Категория: FIKR-MULOHAZA | Просмотров: 962 | Добавил: Bilov | Рейтинг: 4.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Вход на сайт
Реклама.
Forum Faollari
  • neyla19
  • _DialNeNiNo_
  • OYDIN
  • _Dilya_
  • Jasmina---
  • _NaTaLi_
  • _Didishka_
  • Bilov
  • SUDEYS
  • MUHABBAT3223
  • qobilbek9353
  • odil@xran
  • YILDIZ
  • odiljon_-_oxran
  • Golib1214
  • _Shaddotcha_
  • Zahar_qizcha
  • Futbolist1990
  • Muxtor
  • ZARINA5545
  • Поиск
    Календарь
    2024 yil mamlakatimizda “Mustahkam oila yili”
    Хостинг от uCoz